Ўзбекистондаги маҳаллий боғловчи
ашёлар
Оҳак ишлаб чиқариш. Қорақалпоғистондаги Султон-Увайс тоғ этаклари, шунингдек, Орол денгизининг ғарбий қирғоғида жойлашган катта қатламдаги бўрли оҳактош захиралари оҳак ишлаб чиқариш учун яроқли хомашёлардир. Шу сингари оҳакбоп хомашё Шўрсув, Риштон, Сўх, Бекобод, Самарқанд, Бухоро ва бошқа ҳудудларда жуда кўп тарқалган.
Ўзбекистонда оҳак ишлаб чиқарувчи қуйидаги корхоналар мавжуд:
— Жиззах КAК қуввати 143 минг тонна. Бу комбинат учун вилоятдаги мавжуд оҳактош захираси 28,3 млн тонна бўлган кон аниқланди. Маҳсулотни олувчилар: Урганч КAК, Олмалиқ ва Самарқанд кимё заводлари, Жиззах қишлоқ қурилиш AУ, Самарқанд кимё қурилиш AУ, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги, Aгроқурилиш, Коммунал хўжалик қурилиш ва бошқа ташкилотлар.
— Бухоро оҳак комбинати, қуввати 65 минг тонна. Қувватдан фойдаланиш коеффициенти 0,6. Хомашё базаси — Қоровулбозор кони. Захираси 10,8 млн тонна. Таъминот муддати 16,5 йил.
— Нукус оҳак заводи қуввати 65 минг тонна. Хомашё базаси — Aктау кони. Захираси 18,4 млн тонна. Таъминоти 30 йил.
— Қўшкўпир силикат заводи, Жумуратау кони оҳак асосида ишлайди. Захираси 552 минг тонна.
— Бекобод цемент комбинати оҳак цехининг қуввати 70 минг тонна.
У Фарҳод кони оҳаги асосида ишлайди (6,1 млн тонна). Таъминоти 6 йил.
— Қувасойцемент AУ даги оҳак цехи. Қуввати 97 минг тонна. Хомашё базаси Қувасой оҳак кони (17,4 млн тонна). Таъминоти 14 йил.
Ўзбекистон бўйича жами 130 та оҳактош конлари мавжуд. Улардан 15—20% сифатли оҳак ишлаб чиқарилиши аниқланган.
Гипс ишлаб чиқариш. Гипсли боғловчи моддаларнинг Ўзбекистонда кенг миқёсда ишлатилганлиги, археологларнинг кўрсатишича ВИИ—ХИ ва Х—ХИИИ асрларга тўғри келади. Бу даврда гипс, асосан ғишт теришда, санъат кошоналарини безашда ва тошларга ўйиб гуллар солишда кўп ишлатилган.
Маълумки, гипс ҳавода қотадиган боғловчидир. Шунга кўра бизнинг ота-боболаримиз гипсли боғловчиларни об-ҳаво, сув, нам таъсирига чидамлилигини ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида жуда кўп турли фаол қўшилмалар қўшиб тажрибалар қилишган. Масалан, гипс қоришмасининг пластиклигини, ёпишувчанлигини, буюмнинг чидамлилигини ошириш мақсадида махсус ўсимлик елими ишлатилган.
Гипснинг об-ҳаво таъсирига чидамлилигини ошириш мақсадида, қоришмага ўсимлик кули, туйилган писта кўмир, ғишт кукуни, оҳак ва бошқалар қўшиб деворлар қуришда, сувоқчиликда ва меъморчиликда ишлатилган.
Ўзбекистон юқори сифатли гипс боғловчиларибоп хомашё захираларига жуда бой республикадир. Республикамизда икки молекула сувли табиий гипс ва ганч, шунингдек, табиий ангидрид — CаСО4 захиралари жуда кўп тарқалган. Ганч билан арзик ўзининг минералогик таркибига кўра соғ тупроқнинг икки молекула сувли табиий гипс билан аралашишидан ташкил топган бир-бирига ўхшаш жинсдир. Фақатгина фарқи шундаки, ганч табиатда тош ҳолатида, арзик эса тупроқ ҳолатида бўлади.
Ҳозир республикада умумий ҳажми 12 млн тоннага яқин 25 хил гипсбоп хомашё захиралари топилганлиги маълум.
Ўрта Осиёда кўп тарқалган ганч ҳавойи боғловчи модда бўлиб, у оддий қурилиш гипсидан таркибидаги тупроқнинг кўплиги (20—40% гача) билан фарқ қилади. Ганч ҳам қурилиш гипси сингари 170-180°C ҳароратда пишириб олинади, яъни ундаги икки молекула сувли гипс ярим молекулали ҳолатга келтирилади.
Бунда гипснинг миқдори қанчалик ортса, ганч шунчалик юқори сифатли бўлади. Ҳозир республикада тўртта корхона ганч ишлаб чиқармоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |