Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Қоришманинг ёйилувчанлиги



Download 323,01 Kb.
bet86/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Қоришманинг ёйилувчанлиги

Муттасил намлик таъсирида ва зарарли муҳит бўлган жойларда мустаҳкамлиги 10-20 МПа бўлган гидравлик қоришмалар ишлатилади. Боғловчи сифатида портландцемент, тошқолли ёки путсолан цементлар ишлатилади. Вақти-вақти билан сув таъсирида бўладиган конструкцияларни қуришда қоришмага гидрофоб пластификаторлар қўшилади.


Aмалда кўп ишлатиладиган гидравлик қоришмаларнинг таркиби 7.2-жадвалда келтирилган.


7.2-жадвал
Кўп ишлатиладиган гидравлик қоришмалар таркиби
Ҳавойи оҳак қоришмалари асосан бинонинг намлик таъсиридан холи бўлган қисмларида ишлатилади. Унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,4-1,0 МПа га тенг.
Тўлдиргичларнинг йириклиги девор чокларининг қалинлигига қараб белгиланади. Умуман, қумнинг йириклиги чок қалинлигининг 1/4-1/5 қисмидан ошмаслиги ёки унинг йириклиги кўпи билан 2,5 мм бўлиши керак. Юқори (100 дан катта) маркали қоришмалар учун қум таркибидаги зарарли аралашмалар 5% дан ошмаслиги керак. Давлат стандартларига кўра маркаси 25 ва 50 бўлган қоришма учун қум таркибида чанг ва лой заррачалари миқдори 10% гача рухсат этилган.
Қоришмаларни ишлаш дастлаб ашёларни тайёрлаш, тортиш ва аралаштиришдан бошланади. Қоришма тайёрлашда ишлатиладиган тўлдиргичлар катагининг катталиги 2 мм ли ғалвирдан ўтказилиши керак. Aгар қоришмага тупроқ қўшилса, унинг ёйилувчанлигини 14-15 см га тенг қилиб сувда қориштирилади, сўнгра қоришмага қўшилади. Aгар қоришма етарли даражада мустаҳкам бўлмаса, унга 10—15% цемент қўшилади, мустаҳкамлиги керагидан ортиқ бўлса цемент миқдори камайтирилади.


Қурилиш қоришмаларининг хиллари


Пардозбоп-сувоқбоп қоришмалар. Сувоқбоп қоришмалар ғишт, тош теришда ишлатиладиган қоришмага нисбатан мустаҳ­камлиги кам бўлади (0,2-1МПа). Бундай қоришма учун асосий кўрсаткич унинг қулай жойланувчанлиги, майинлиги, юқори ё­пишқоқлиги, асос билан мустаҳкам бирикиши ва қотиш жараёнида унинг сиртида дарз ва ёриқлар ҳосил бўлмаслиги ҳамда ранг берувчи пигментларнинг чидамлилигидир. Aгар пардозбоп-сувоқбоп қориш­ма конструкцияни коррозиядан сақлаш мақсадида ишлатилса, у ҳолда қоришманинг мустаҳкамлиги юқори, зич, чидамли ва ўзидан сув ўтказмайдиган бўлиши керак. Пардозбоп-сувоқбоп қоришма қуюқ бўлса, юпқа қатламда девор юзасига ётқи­зилганда у кичик чокларни тўлғазмайди ва тегишли сирт билан мустаҳкам бирикмайди. Шу сабабли сувоқбоп қоришмалар юқори ёйилувчи, яъни майин қилиб тайёрланади.
Оддий сувоқ уч қатламдан иборат бўлади. Биринчи қатлам —қора сувоқ деб аталувчи юзани тайёрлаш қатлам бўлиб, унинг қалинлиги 5—8 мм га тенг. Бунда, қоришманинг ёйилувчанлиги ёки конуснинг чўкиш чуқурлиги 3—12 см бўлиши керак. Иккинчи қатлам — асосий қатламнинг қалинлиги 5—12 мм, қоришманинг ёйилувчанлиги эса 7-8 см бўлади. Учинчи қатлам —пардозлаш ёки текислаш қатлами қалинлиги 1,5-2 мм. Бу қатлам учун қоришманинг ёйилувчанлиги 7-10 см бўлиши керак.
Бино деворларининг ички томон сиртини сувашда асосан оҳакли ва оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилади. Бунда биринчи қатлам учун қоришма таркиби 1:3, иккинчи қатлам учун эса 1:2 нисбатда олинади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish