Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Намланмайдиган сувоқбоп қоришмалар



Download 323,01 Kb.
bet87/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Намланмайдиган сувоқбоп қоришмалар

Қурилиш қоришмалари таркибидаги тўлдиргичларнинг ўзаро аралашувида уларнинг майинлигини ошириш ва ишлатилгандан кейин унинг сув ўтказмаслигини яхшилаш, нам шароитда мустаҳ­камлигига путур етказмаслик, хуллас ўзига сув юқтирмаслик хусусиятига эришиш бино ва иншоотларнинг чидамлилигини оши­ришда катта аҳамият касб этади.


Қурилиш қоришмаларининг майин, қовушқоқ бўлишида ўзига нам юқтирмайдиган кремнеорганик (КО) суюқликлар кенг ишлатилади. Бундай суюқликлар икки усулда ишлатилади: 1) қоришма тайёрлаётганда унинг таркибига қўшиш ёки 2) сувоқ қилин­гандан кейин унинг юзасига суртиш.
КО бирикма эритмаси суюқ ҳолатда сувоқ юзасига суртилади ва натижада ғишт ёки цемент қоришмага 7—10 мм чуқурликка қадар шимилади. Aшёдаги ғовак ва найчаларни тўлғизган суюқликдан эритма буғланиб кетади ва КО полимер бирикма унинг деворларини юпқа парда билан қоплаб сув юқтирмайдиган қилади. Aммо, сувоқ қатламининг ҳаво ва буғ ўтказувчанлигини камайтирмайди. Мустаҳкамлигини бир озгина оширади.
Қурилишда энг кўп тарқалган КО суюқликларга ГКЖ-10, ГКЖ-11 ва ГКЖ-94 ларни киритиш мумкин.
Барча қурилиш ашёлари намланувчан (гидрофил) ва ўзига сув юқтирмайдиган (гидрофоб) гуруҳларга бўлинади. Бундай хусусиятга эга бўлишлиги ашёларнинг кимёвий таркибига боғлиқ. Масалан, ашё ёки ундаги заррачалар юзаси гидроксид (ОҲ) ёки кислород (О) ва азот (Н) атомлари анионларидан ташкил топган бўлса у сув ва намни осонгина ўзига ютади. Намланиш хусусияти ашёдаги ғовак ва найчаларнинг сувни ўзига тортиш қобилияти билан ўлчанади.
Ўзига сув юқтирмайдиган моддалар билан суртилган ашё юзасида ўзаро молекулалар боғланиши бўлади ва натижада унга сув юқмайди, юзасидаги сув томчиси осонгина тушиб кетади. Масалан, КО моддалар, углеводородлар (парафин, битум маҳсу­лотлари ва ҳ.к.) билан ишланган қурилиш ашёлари ўзидан сувни итариш хоссасига эга.
Қаттиқ жисмларни сувга шимилиш даражаси, уларнинг юзасига суюқликнинг ёпишиш (адгезия) қобилияти ва молекулаларни ўзаро боғланиш (когезия) кучи билан аниқланади.
Aгар суюқлик билан қаттиқ жисм юзасидаги молекулаларнинг ўзаро тортиш кучи суюқликдаги молекулаларнинг тортиш кучи­дан катта бўлса, жисм осонгина сувга шимилади. Aкс ҳолда, қаттиқ жисм билан суюқлик молекулалари бир-бирини ўзидан итаради, натижада сувни ўзига юқтирмайди.
Қаттиқ жисмларни намланиш ва сув шимувчанлик даражаси намланиш бурчаги орқали ифодаланади. Бунинг учун жисм юзаси билан суюқлик томчиси орасидаги бурчак аниқланади. Намланиш бурчаги 0° ва 180° га тенг бўлади. Aгар бу кўрсаткич 0° бўл­са, жисм сувга осон шимилувчан, 180° бўлса, ўзига сув юқтир­майдиган деб аталади.
Шундай қилиб, намланиш бурчаги қанчалик кичик бўлса, жисм ушбу суюқликда осон шимилувчан бўлади. Ундаги ғо­ваклар ва найчаларга суюқлик осонгина кириб шимилади.
Aгар қурилиш ашёлари, буюмлари ёки улар юзасидаги ғовак ва найчалар сув юқтирмайдиган КО суюқликлар билан ишланган бўлса, уларни сув шимувчанлиги, сув ўтказувчанлиги сезиларли даражада камаяди, мустаҳкамлик хоссалари эса яхшиланади. Масалан, ғовакларининг ўртача диаметри 10 мк га тенг цемент:оҳак:қум таркибли сувоқ юзаси КО суюқлик билан суртилган бўлса, кучли бўрон ёмғири таъсирида ҳам бундай сувоқ намланмайди. Бунда ёмғирнинг сувоқ юзасига таъсир этувчи гидростатик босими ўрта ҳисобда 200-400 мм ли сув устунига тенг бўлади.
Қурилиш қоришмалари таркибидаги самарали суюқлик ГКЖ-10 ва ГКЖ-11 ларнинг қуруқ ҳолатдаги миқдори цемент ёки оҳак оғирлигига кўра 1,5% дан кам бўлмаслиги керак. Қовушқоқликни оширувчи КО суюқликлар қоришманинг сув шимувчанлигини ва сув ўтказувчанлигини камайтиради. ГКЖ-11 нинг самарадорлиги ГКЖ-10 га нисбатан пастдир. Қурилиш қоришма хоссаларига КО суюқликларнинг таъсири 7.3-жадвалда кўрсатилган.
Aгар сувоқбоп қоришма таркиби ўзгарса, ГКЖ суюқликларни қоришма хоссаларига таъсири ҳам ўзгаради. Ҳар хил таркибдаги (цемент : оҳак : қум) сувоқбоп қоришмаларига 1,5% миқдорда қўшилган ГКЖ суюқликларни уларни сув шимувчанлиги ва сув ўтказув­чанлигига таъсирини 7.4-жадвалда кўриш мумкин.
Жадвалдаги кўрсаткичларга кўра зич тузилишга эга бўлган сувоқбоп қоришмаларга қўшилган ГКЖ суюқлик уларни сув шимувчанлиги билан сув ўтказувчанлигини сезиларли даражада камайтиради.
7.3-жадвал



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish