Таркиби 1:1:4 нисбатда тайёрланган ГКЖ-10 ва ГКЖ-11 КО
суюқликлари қўшилган сувоқбоп қоришманинг
сув шимувчанлиги ва сув ўтказувчанлиги
ГКЖ суюқликлари қурилиш қоришмаларини майинлигини яхшилаш ҳисобига уларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини 30-40% гача оширади. Оҳак : қум қоришмасига ГКЖ суюқликларини таъсири ҳам ўрганилган. Изланишлар шуни кўрсатдики ГКЖ суюқликлари семенциз қоришмаларни ҳам сув шимувчанлигини ва сув ўтказувчанлигини камайтирар экан.
7.4-жадвал
Ҳар хил таркибдаги ГКЖ суюқликлари қўшилган сувоқбоп
қоришманинг сув шимувчанлиги ва сув ўтказувчанлигининг
ўзгариши (ГКЖ-10 цемент оғирлигига нисбатан 1,5%)
Кремнеорганик суюқликларнинг
хоссалари
Қурилиш қоришмаларининг қайишқоқлигини, сув юқтирмаслигини оширишда асосан натрий алкилсиликонати ва полиетилгидросилаксан суюқлиги ишлатилади.
Aлкилсиликонат суюқликлари ичида қурилишда энг кенг тарқалган натрий этилсиликонати (ГКЖ-10) ва натрий метилсиликонатидир (ГКЖ-11). Бундай суюқликлар ишқор реакциясига эга бўлиб, сув ва этил спиртида осон эрийди. Aммо, углеводородлар билан аралашмайди ва эримайди.
Уни ишлатиш инсон учун зарарли эмас. Натрий алкилсиликонатининг хоссалари:
— зичлиги (20°C да, г/см3) — 1,2;
— кремний миқдори (% дан кўп) — 4;
— ишқор миқдори (% да) — 15;
— қуруқ қолдиқ; (% да) — 30;
— сув юқтирмаслиги (соатгача) — 3.
Aлкилсиликонатлар қўшилган қоришма ёки бетоннинг музлаш ҳарорати паст бўлади. Натрий алкилсиликонатлари 30% эритма сифатида махсус идишларда сақланади. Ишлатишдан олдин унга сув қўшилиб 3 дан 5% гача эритма тайёрланади. Aлкилсиликонатларнинг эритма даражаси 5% ошиб кетса, бетон ёки сувоқ юзасида оқ доғлар пайдо бўлади. Уни сувда эрувчанлиги ишлатишда анча қулайликлар туғдиради. Сақлаш муддати 4-5 йил.
Полиалкилгидросилаксон суюқлиги (ГКЖ-94) сувда эримайди, аммо бензин, толуол, уайт-спирт каби органик эритмаларда осон эрийди. ГКЖ-94 дан юқоридаги эритмалар асосида 1—10% ли суюқлик ёки 1—15% ГКЖ-94 суви тайёрланади. ГКЖ-94 сувини тайёрлаш учун 50 қисм (оғирлик ҳисобида) ГКЖ-94, 49 қисм сув ва 1 қисм эмулгатор (желатин, кир ювиш кукуни) торозида тортилади ва минутига 8000—10000 марта айланадиган қоргичда аралаштирилади. ГКЖ-94 сувида чўкинди пайдо бўлса, уни бир озгина чайқатилса, суюқлик яна қайта ҳолатига қайтади.
ГКЖ-94 суюқлиги ишқорли ашёларни муҳофаза қилишда кенг ишлатилади. ГКЖ-94 суюқлигининг асосий хоссалари:
— зичлиги (20°C да, г/см3) — 0,99-1,0;
— фаол водород миқдори (% да) — 1,30-1,42;
— рҲ миқдори (% да) — 6.
Do'stlaringiz bilan baham: |