Ҳаммани бирга ўқитиш бирорта болани ҳам ажратиб ўқитмаслик лозим. 2. Муаллим мактабда ҳам, мактабдан ташқарида ҳам ҳеч қачон бирорта ўқувчини ёки ўқувчиларнинг бир қисмини ажратиб ўқитмаслиги лозим, балки ҳаммани бирга ва бир вақтда ўқитиши керак. Демак муаллимнинг ўзи ҳам
болаларнинг ёнига алоҳида-алоҳида бормайди, бирорта болани ўз ёнига келтирмайди, балки кафедрадан туриб (у ердан ҳамма бола муаллимни кўриб, унинг сўзларини эшита олади), қуёш сингари ҳаммага нур сочади ҳамма ўқувчи муаллимга қараб унинг гапларини дикқат билан тинглаб, муаллим айтиб бераётган ёки суратини кўрсатаётган нарсаларни идрок этиши зарур. Дархақиқат, бир идишдаги буёқ билан бир-икки деворнигина эмас, балки бир неча деворларни бўяш мумкин.
Ҳамма диққат муаллимнинг сўзларига қаратилиши керак. 19. Муаллим ҳамманинг ва ҳар кимнинг дикқатини ўзига қарата билиши керак. Муаллимнинг нутқи илм манбаи эканлигини болалар яхши билишлари ва у гапираётганда бирор нарсани ҳам эътибордан четда қолдирмай, диққат билан тинглашлари зарур. Демак энг мухими муаллим фақат тинглаган кишига гапириши, боланинг диққатини жалб қилиб ўқитиши лозим. Сенеканинг маслаҳатини унутманг: «Гапни фақат уққан одамга гапир». С о л о м о н нинг (Сулаймон пайғамбарнинг) қуйидаги фикри хам шунга тааллуқли бўлса керак: «Доно кишининг гапи хам маъноли бўлади» (Притч, XVII, 27), яъни маъноли гап бекор кетмайди, балки кишилар дилига жойланади. Унга қандай эришиши мумкин эди?
Назоратчилар ёрдамида ва энг муҳими қуйдаги саккизта шартга риоя қилиб, ўз кучи билан эришади. 20. Лекин муаллим ҳамманинг диққатини фақат назоратчилар ва бошқа ёрдамчилар туфайлигина эмас, балки ўз кучи билан жалб қилиши ва тўплаши мумкин, бунинг учун у қуйидаги
саккиз шартга риоя қилиши керак.
1. Ўргатилаётган нарсадан бола мамнун булсии ва манфаатлансин; шунда ўқувчилар жонли дикқат ва иштиёқ билан ишга кириша-дилар.
2. Муаллим дарсни бошлашдан олдин ёки ўқувчиларда шу темани ўрганишга қизиқиш уйғотиши ёки олдин ўтилганларни янги материалга боғлаш учун саволлар бериб, уларнинг ҳушёрлигини ошириши лозим. Ўқувчилар бу соҳада ҳали билимлари камлигини пайқаб, янги дарсни зўр қизиқиш билан идрок этсинлар.
3. Муаллим баландроқ жойда туриб, ҳамма ўқувчиларни қараб туриш, бирорта боланинг ҳам бошқа иш билан шуғулланишига йўл қўймаслиги керак. Болаларнинг кўзи, фикру хаёли фақат муаллимда бўлсин.
4. XVII бобнинг саккизинчи асосидаги III қоидада кўриб ўтганимиздек муаллим ҳамма вақт ташқи сезгилар воситасида боланинг диққатини иложи борича жалб этиши лозим. Бу эса ўзлаштиришни енгиллатибгина қолмай, эътиборни ҳам кучайтиради;
5. Дарс бораётганда муаллим баъзан тўхталиб қани палончи, айтчи, мен ҳозир нима ҳақида гапирдим? Бу қисмини такрорлаб берчи. Сен айтчи, шундан сўнг нима бўлган. эди? Ўқувчиларнинг билимига доир ва мувофиқ шундай саволлар бериб туриш лозим. Агар боланинг дарсга диққат этмай тургани аниқланса, унга дарҳол танбеҳ ёки хайфсан бериб ўтиш лозим. Бу ҳамма ўқувчиларнинг ҳушёрлигини оширади.
6. Худди шу тариқа бирор ўқувчидан сўралганда, у жавоб бера олмаса, саволни такрорламасдан, иккинчи, учинчи, ўнинчи,ўттизинчи ўқувчини турғизиб сўраш керак. Бундан мақсад бир ўқувчига айтилаётган гапга грамма диққат қилиб борсин, ундан хамма манфаат олсин.
7. Бундай бўлиши ҳам мумкин: чақирилган ўқувчи бирор саволга жавоб беролмай қолса, шу саволни умумий, қилиб ўртага ташлаш лозим, биринчи бўлиб ёки тўлиқ жавоб берган ўқувчини
ҳамманинг олдида мақташ керак. бошқалар ундан ўрнак олсин; бола жавоб бераётганда хато қилса, бу хатони тузатиб бориш, хатонинг сабабини очиб ташлаш лозим (сезгир муаллим буни тез
аниқлайди). Дарсда бу усулни кўллашнинг катта аҳамияти бор.
8. Ниҳоят дарс охирида ўқувчилар шу дарсда ёки олдинги дарсларда тушунолмай қолган жойларини муаллимдан сўраб олсинлар. Синфдан ташқарида сўраш учун зарурат қолмасин; бирор
нарсани тушунмаган киши уни муаллимдан ҳамманинг олдида ўзи сўрасин ёки (ўз декурмани1) ўнбоши орқали (агар ўнбоши қониқарли жавоб бера олмаса) сўратсин, унинг саволини ва
берилган жавобини ҳамма эшитсин. Тез-тез тузукроқ савол берадиган болаларни, кўпроқ мақтаб ҳам бориш керак чунки бошқалар ҳам ундан ўрнак олсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |