Мактабдан ташқарида ҳам бошқаларни ўқитиш машқлари. 47. Шунингдек мактабдан бошқа жойларда ўқувчилар ҳам олаётган ёки сайр қилаётган пайтда ҳам хозиргина ёки олдин ўрганилган, ёки дуч келган бирор янги нарса ҳақида ҳар хил мунозара ва тортишувлар ўтказиш мумкин. Бунинг учун бир неча киши тўпланган ерда чек ташлаб ёки сайлов йўли билан бу ишга рахбарлик қилиб турувчи муаллимнинг ёрдамчисини сайлаб олиш керак. Бу ишдан бўйин товлаган болани қаттиқ жазолаш лозим; чунки биз ўқитиш ва ўқиш имконияти туғилганда бу ишдан ҳеч кимнинг қочмаслигинигина эмас, балки ҳамманинг бунга интилишга қатънй эришишимиз керак Ёзишга ўргатиш машқлари масаласига (чунки у ҳам билимни пухта ўзлаштиришга катта ёрдам беради) XXVII—XXVIII бобларда халқ мактаблари ва классик мактабларни баён этганимизда алоҳида тўхталиб ўтамиз.
XIX боб
ЭНГ ҚИСҚА ЙЎЛ БИЛАН ЎҚИТИШНИНГ АСОСЛАРИ.
Бу қийин иш деб, эътироз билдириш. Жавоб. Демак, энг қисқа йўлларни топиш керак. 1. Кимдир биров, бу жуда кийин иш ва ниҳоятда кўп вақт талаб этади дейди, албатта. Бунинг учун муаллим керак? Қанча китобхона йўлларни то очиш лозим? Бундай универсал таълимни амалга ошириш учун қанча куч керак? Жавоб. Албатта, агар биз қискароқ йўл билан ўқитиш усулини топмасак бу жуда қийин, тугамайдиган иш ва жуда тот меҳнат талаб этади. Чунки билишимиз лозим бўлган олам сингари фан ҳам бениҳоядир. Лекин узоқ йўл хам яқин бўлиши, кийин иш ҳам осонлашиши мумкин-ку! Тўқувчи сон-саноқсиз ингичка ипларни ниҳоятда тезлик билан бирлаштириб, жуда чиройли нақшлар тўқишини ким билмайди дейсиз? Тегирмончи минг-минглаб ғалла доналарини бир пасда ун қилиб тортишини, уни кепакдан осонгина тозалаш мумкинлигини ким билмайди? Механиқлар кичкинагина машина билан оғир юкларни ҳам ҳеч қийналмай кўтара олади-ку! Тарозибон унция1ни тарозининг марказидан уёқ-буёққа суриш орқали бир неча фунтлаб юкларни улчайди. Демак бирор каттароқ ишни бажариш учун ҳамма вақт фақат куч талаб этилмайди, балки санъат хам керак. Нахотки илм ахллари бундан мустасно бўлса? Келинг, хеч бўлмаса ор-номус бизни бошқа касб эгаларининг санъатидан ўрнак олишга, ўқитиш, ўқитиш соҳасида мавжуд қийинчиликларни бартараф этиш воситаларини излаб топишга мажбур этсин. Дори беришдан олдин касалликни аниқлаш лозим. 2. Олдин касаллик ва унинг сабабларини дори беришдан аниқламасдан туриб, дори танлаш мумкин эмас. Дархақиқат ўқитишнинг бунчалик самарасиз бўлиши, ҳатто бутун умрини мактабда ўтказса ҳам ўқувчиларнинг кўпчилиги барча фанлар ва санъатларни билиб олмаслиги, баъзи илмлардан мутлақо хабарсиз қолишининг сабаби нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |