Хулоса 37. Демак мактабда ўқитиладиган барча нарсаларнинг сабабларини тушунтириб ўргатиш лозим.
ТЎҚҚИЗИНЧИ АСОС
Табиатда нарсаларнинг ички ва ташқи қисмлари доимо бир-бирга мувофиқ бўлади. 38.Табиат дарахтнинг илдизи билан шохлари орасида миқдор ва сифат жиҳатидан мувофиқликни сақлайди. Чунки дарахтнинг шохлари ер остидаги илдизнинг кучли ёки кучсиз ривожланишига мувофиқ ўсади. Шундай булити зарур, чунки дарахтнинг илдизи ривожланмай, у фақат осмонга қараб ўсаверса, бари бир, у йқилиб тушган бўлур эди; аксинча, фақат илдизнинг ривожланавериши ҳам фойдасиз, чунки дарахтнинг меваси илдизида эмас, шохида бўлади. Шунингдек хайвонларнинг ташқи органлари ҳам ички органларига мувофиқ тарзда ривожланади. Агар унинг ички органлари соғлом бўлса, ташқи органлари ҳам бақувват бўлади.
Бунга тақлид қилиш керак. 39. Башарти илм аввало англашнинг чуқур
илдизлари орқали идрок этилиши, мукаммаллаштирилиши ва мустахкамланиши зарур бўлса ҳам, шу билан бирга, ўсимлик шираси илдиз орқали шох ва новдаларига боргани сингари, илмни хам сезиларли даражада ташқи органларга ёйиш тадбирларини кўриш зарур, яъни бола тушуниб олган нарсаларининг ҳаммасини ифодали қилиб айтиб беришга ва уни турмушда яхши қўллана билишга ўргансин. 40. Демак:
I.Беҳуда овора бўлмаслик учун ҳар қайси фанни ўрганаётганда, аввало, у қандай фойда келтиришини билиб олиш керак.
II.Билиб олинган нарсаларни илмлар бекор кетмаслиги учун бошқаларга хам ўргатиш зарур, ундан бошқалар ҳам фойдалансин.
Шу маънода; бировга ўргатсанг, сенинг билиминг озайиб қолмайди, ақл-ақлдан қувват олади, деб жуда тўғри айтилган. Демак кичкинагина илм чашмаси очилган бўлса хам ундан шарақлаб ирмоклар оқсин. Бу масалага куйида батафсил тўхталамиз.
ЎНИНЧИ АСОС.
Ҳамма нарса узлуксиз машқ қилишга боғлиқ. 41. Табиат тўхтовсиз ҳаракати туфайли ўз-ўзидан
кўпаяди ва мустаҳкамланади. Масалан, қуш туҳум босганида тухумнинг ҳамма жойини баравар иситиш учун уни қимирлатиб, айлантириб туради (буни уйда товуқ, ғоз ёки каптар курк бўлиб, тухум босаётганда кузатиш мумкин). Жўжа чухумдан чиққач, то бақувват бўлгунча, онаси унга тумшуғини очиб ёпиш, канотларини ёйиш, оёқларини чўзиш каби ҳаракатларни машқ қилдиради, турли ҳаракатлар қилдириб, уни юриш ва учишга ўргатади.
Шунингдек, дарахтга ҳам шамол, қуёш қанча кўп тегиб турса, шунча илдизи чуқур кетади, тез ўсади. Бундан ташқари, ёмғир, дўл, яшин ва момақалдироқ хамма ўсимликлар учун керак. Шунинг учун ҳам шамол ва момақалдироқлар кўпроқ бўлиб турадиган мамлакатларда дарахтлар ҳаддан ташқари кўп ва катта бўлиб ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |