Ўқитишнинг самарасизлигининг саккизта сабаби бор. 3. Бунинг энг муҳим сабаблари қуйидагилар:
биринчидан, ўқувчиларга йил давомида, хар ойда, ҳар куни нималарни ўргатиш кераклиги
аниқ эмас, ким нимани хоҳласа шуни ўқитаверган.
1 Чор Россиясида 29,86 граммга тенг келаднган аптека ва заргарчиликда ишлатиладиган орирлик улчови.
Иккинчидан, белгиланган мақсадга хатосиз эриштирадиган воситалар аниқ эмас.
Учинчидан, табиат яхлит қилиб яратган, нарсалар ҳам яхлитлигича эмас, балки ажратиб ўргатилади. Масалан, мактабга янгидан келган болаларга фақатгина ўқиш ўргатилади, ёзиш эса бир неча ойга суриб қўйилади. Латин мактабида (яъни ўрта мактабда) ўқувчилар бир неча йил давомида фақат сўзларнигина (нарсаларсиз) ёд олганлар, ёшлик даврлари фақатгина грамматикани ўрганиш билан ўтган, лекин фалсафани ўрганиш эса анча кейинга сурилган эди. Бунинг устига болаларга фақат ўқишни ўргатганлар, лекин ўқитишни мутлақо ўргатмаганлар, ваҳоланки, юқорида кўриб ўтганимиздек (ўқиш ва ёзиш, сўзлар ва нарсалар ўрганиш ва ўргатиш), худди чопаётганда - оёқни кўтариш ва тушуриш, гаплашаётганда - тинглаш ва жавоб бериш, тўп ўйнаётганда — тупни ташлаш ва ушлаб олиш каби биргаликда олиб борилиши керак.
Тўртинчидан, санъат ва фанлар бирор жойда ҳам энциклопедик характерда эмас, балки хамма ерда бўлак-бўлак қилиб ўқатилади. Шунинг учун ҳам бундан илм. ўқувчининг назарида тараша ёки шох уюмларига ўхшайди ва улар бу билимларнинг бир-бирига қандай алоқадорлигини тушуна олмайдилар; биттаси эътиборни бир нарсага қаратса, иккинчиси бошқа нарсани ўрганади, шу тариқа ҳеч ким мукаммал билим ололмайди, демак билим асосли ҳам бўлмайди.
Бешинчидан, ҳаддан ташқари хилма-хил ўқитиш методлари қўлланилган; хар мактабда ҳар хил метод қўлланилган; қолаверса ҳар бир муаллим ҳар хил метод билан дарс ўтган; ниҳоят бир муаллимнинг ўзи ҳам бир санъат ёки тилни ўқитганда бир хил метод билан, бошқа фанни ўқитганда бошқа бир метод билан иш тутган. Энг ёмони бир фаннинг ўзини ўқитиш методида ҳам изчиллик сақланмаган, демак ўқувчининг бирор нарсани тузукроқ англаб олиши ҳам амримаҳол эди. Натижада болалар иккиланиб юрганлар, тузукроқ ўқимаганлар ҳатто айрим фанларни ўргана бошлаш биланоқ, уларда умидсизлик ва нафрат уйғонган, кўп ўқувчиларнинг бу фанларни ўқигиси ҳам келмаган.
Олтинчидан, синфдаги ҳамма болаларни баравар ўқитиш методи қўлланилмаган; синфдаги ҳар бир бола билан алоҳида иш олиб борилган, агар синфда болалар сони кўпроқ бўлса, муаллим ҳаммага дарс бериб чиқиш учун жуда кўп меҳнат сарфлаб, беҳуда овора бўларди, ўқувчилар эса ё бекор туриб қолишарди, ёки қаттиқ чарчатадиган, зерикарли бирор иш билан банд бўлишарди.
Еттинчидан, агар синфда бир неча муаллим дарс ўтса, бунинг оқибатида фақат яна саросималик вужудга келар эди. Чунки ҳар бир соатда бир неча хил машғулот ўтиларди, ваҳоланки муаллимларнинг кўплиги ва китобларнинг хилма-хиллиги ўқувчининг диққатини тарқатиб юбориши ҳақида гапирмаёқ кўя қолайлик
10. Ниҳоят, саккизинчидан, муаллимнинг мархамати билан ўқувчилар мактабда ёки мактабдан ташкарида бошқа китобларни ўқиши мумкин эди. Ҳар хил муаллифларнинг асарларини бола қанча кўп ўқиса, шунча кўп билим олади, деб ҳисобланар эди, ваҳоланки, аслида бунинг оқибатида боланинг фикри фақат кўпроқ бўлиниб кетади. Бинобарин, шундай қилиб, лабиринтдан эсон-омон қутулиб чикқан одам кам топилгандек ҳамма фанларни ўрганиб олган кишиларнинг камлигига хам таажжубланмаслик керак фақат жуда қобилиятли кишиларгина бунга муяссар бўла олганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |