4. Китоблар айни бир нашрда бўлиши керак. 36. Шунингдек китоблар бир нашрдан чиқиб,
бетлари, сатрларигина эмас, балки бошқа томонлари ҳам бир хилда бўлгани яхши: бу айниқса, тушунтириш, кўрсатиш, шунингдек ишни тезлатиш учун керак.
5. Китобларнинг мундарижасини ёзиб, синф хонасининг деворига илиб қўйиш лозим. 37. Хар бир синф учун ёзилган китобнинг мазмуни қисқа, лекин чиройли (ифодали) текст
шаклида ёки сурат ва эмблема шаклида, ауди ториянинг деворларига илиб қўйилса, жуда фойдали бўлур эди, чунки уни ҳар сафар кўрганда ўқувчиларнинг идроки хам, хотираси хам, ақли ҳам ўса боради. Қадимгилар медикинанинг хамма тақлифлари (сирлари) Асклепия ибодатхонасининг деворларига ёзиб қўйилган, Гиппократ бу ибодатхонага яширинча кириб, уларнинг ҳаммасини кўчириб олган экан, деб бекорга айтмаганлар. Ахир, худой-таолло ҳам оламнинг бу буюк театрини ҳамма жойда ўз донолигининг жонли тимсоли сифатида суратлар, ҳайкаллар, ва тасвирлар билан тўлдирган (бу тасвирлар масаласига синфларнинг баёнини берганда батафсил тўхтаймиз).
УЧИНЧИ ПРОБЛЕМА.
Мактабда ҳамма ўқувчилар бир вақтнинг ўзида қандай қилиб фақат бир иш билангина шуғулланишлари мумкин?
Мактабда нега ўқувчиларнинг фақат бир иш билан шуғулланишлари зарур? 38. Шунингдек бир вақтнинг ўзида бир синфда хамма ўқувчиларга бир фанни ўқитиш мақсадга мувофиқ. Бундай ўқитиш муаллим учун енгил бўлиб, ўқувчилар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки ҳамма бир нарса (предмет) туғрисида ўйлайди, бош қотиради ва бири иккинчисини руҳлантиради (рағбатлантиради), ўзаро фикр алмашиб, бирининг хатосини иккинчиси тузатади. Командир армияга янгидан чақирилганларнинг хар бири билан машқни алоҳида ўтказмайди, балки хаммасини далага чиқариб, биргаликда машқ қилади; қуролни қўлланиш ва уни ишлатиш усулини ҳаммага тушунтиради, гарчи буни кимгадир бировга кўрсатиб тушунтирса хам, лекин бошқалардан бунга дикқат билан қарашни ва шундай бажаришни талаб этади. Муаллим ҳам худди шундай қилиши керак.
Бу қандай бажарилиши мумкин. 39. Буни бажариш учун қуйидагиларга амал қилиш зарур;
I. Мактабда ўқув машғулотларини ҳар йили фақат бир вақтда бошлаш лозим, зотан, қуёш ҳам ҳар йили бир марта (баҳорда) барча ўсимликларга таъсир этиб, уларни ўстира бошлайди.
II. Ўқув материалини шундай тақсимлаш керакки, ҳар бир ўқув йили, ҳар бир ой, ҳафта, кун, ҳатто, ҳар бир соатда бажариладиган иш аниқ бўлсин, шундагина синфдаги ҳамма ўқувчига бир хилда вазифа бериш, ҳаммани бир мақсадга ундаш, ҳаммани бир йўлдан бошлаб боришга ҳеч нарса халақит бермайди. Бу масалага ўз ўрнида батафсил тўхтаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |