Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet120/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

БИРИНЧИ ПРОБЛЕМА.


Бир муаллим жуда кўп ўқувчини қандай ўқита олади?
Нега бир мактабга бир муаллим бошчилик қилиши керак. 16. Бир муаллим юзлаб ўқувчига раҳбарлик қила олади, деган фикрни фақат айтибгина қолмасдан, балки уни амалга ошнриш ҳам керак деб ҳисоблаймиз, чунки бу муаллим учун ҳам, ўқувчи учун ҳам қулайдир. Шубхасиз синфда ўқувчи қанча кўп бўлса, муаллим дарсни шунча яхши ўтади (қонда руда кўп бўлса, уни қазиб чикарувчи завқ-шавқ билан ишлаганидек), муаллим дарсни қанчалик яхши ўтса, ўқувчилар ҳам шунчалик берилиб кетадилар. Шунингдек ўқувчнларнинг сони кўп бўлса, улар кўпроқ мамнун бўладилар (ўртоғи кўп одамнинг кўнгли тўқ бўлади). Улар ўзаро бир-бирларига таъсир этадилар ва кумақлашадилар, чунки бу ёшда болалар бир-бирларидан ўзиб кетишга жуда қизиқадилар.
Бундан ташқари, агар синфда бола оз бўлса, муаллим айтган гапларнинг баъзилари уларнинг эътибордан четда колнб кетиш мумкин, агар болаларнинг сони кўп бўлса, уларнинг ҳар бири ўз кобилиятига яраша билиб олади, сўнгра ҳар ким ўз тушунганини гапириб беради, бу билан бошқаларга кумақлашган бўлади, чунки ақл ақлдан, хотира хотирадан қувват олади. Қисқаси, нонвой бир марта хамир қориб, бир марта тандир қизитиб, бир нечта нон пиширганидек ёки уста бир хумдонда кўп ғишт пиширганидек матбачи бир терган ҳарфи билан минглаб китобни чоп қилганидек муаллим ҳам дарсда бир машқни ҳеч қийналмай ҳамма ўқувчига бажартириши мумкин. Бу иш дарахтнинг танаси—унинг сон-саноқсиз шох ва новдаларини кўтариб, озиқлантириб турганига, қуёш бутун ер юзига ҳаёт бағишлаб турганига ўхшайди.
Бундай қилиш мумкинлигини табиат намунаси кўрсатиб турибди. 17. Лекин, буни қандай бажариш мумкин? Юқорида мисолга олинган табиат ҳодисаларига бир назар ташлайлик дарахтнинг танаси энг чеккадаги новдагача бориб етмайди, лекин тана ширасини ўзидан чиққан шохга ўтказади, у шохлар бошқа шохчаларга ўтказади ва шу тариқа танадаги шира дарахтнинг энг чеккадаги ва энг майда новдаларигача бо­риб етади. Қуёш айрим дарахт, ўт, ҳайвонларни келиб иситмайди, балки юқоридан, ўзи турган жойдан нур сочиб, бутун ер юзини баравар ёритади, ердаги нарсалар эса ёруғлик ва иссиқликни ўзларига керагича қабул қилиб оладилар. Шу билан бирга қуёшнинг таъсири ер юзининг ҳолатига ҳам боғлиқ; масалан, водийларда тўпланиб қолган қуёш нурлари атрофдаги жойларни кучлироқ иситади. Мактабда табиатга тақлид қилиш керак. 18. Агар ўқитиш ҳам шундай ташкил этилса, бир муаллим ҳар қанча ўқувчига бемалол дарс бера олади. У фақат қуйидаги шартларга риоя қилиши керак: Ўқувчиларни синфларга бўлиш. 1. Ҳамма ўқувчиларни маълум группачаларга бўлиб чиқиш лозим, масалан, ҳар ўнта болани бир звенога биркитиб, уларни кузатиб бориш учун ўнбоши тайинлаб қўйса, ўнбошиларга ҳам, раҳбарлик қиладиган бошликлар тайинласа ва ҳоказо.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish