Эътирознинг олдини олиш. 33. Бу ялқов муаллимларга қўл келади деб қўркмаслик керак. Агар хатиб тавротдан бирор ақидани айтиб, унинг ўқиш, панд-насиҳат, таскин беришдаги аҳамиятини тушунтирса бас, башарти хатиб бу гапларни тавротдан ўқиб, ўзи таржима қилмаган, балки бошқа бир китобдан тайёр таржимани ўқиб гапириб берган бўлса ҳам, бари бир. Тингловчи учун бунинг ҳеч фарқи йўқ. Худди шунингдек ўқувчи учун ҳам керакли ўқув куроллари ҳозирлаб қўйилган бўлса бас; уларни муаллимнинг ўзи ясаганми, бошқа биров ясаганми — ўқувчи учун бунинг ҳеч фарқи йўқ. Муаллим буларни қандай ишлатиш лозимлигини аниқ кўрсатиб бериши керак. Лекин бир томондан, хато қилмасликка ишонч кўпроқ бўлиши учун, иккинчи томондан, машқ ишлашга қўпроқ вақт қолдириш учун тайёр ўқув куролларига эга бўлиш керак.
3. Китоблар жуда аниқ ва тушунарли қилиб ёзилиши зарур. 34. Бундай китобларни ҳамма мактаблар учун тишунарли, асосли ва ихчамлик принципларига риоя қилиб тузиш лозим, ундаги материаллар тўлиқ, асосли ва аниқ, бўлиши, яний ўқувчилар онгида бутун оламни тўғри акс эттиришга ёрдам бериши керак. Биз, айниқса, бу китоблар болаларнинг савиясига мос, тушунарли тилда ёзилишини, уларни ҳатто болалар муаллимнинг ёрдамисиз ўқиб, бемалол тушунаверишларини истаймиз ва талаб этамиз.
Китобларнинг диолог шаклда ёзилишининг боиси. 35. Китобни бола, ҳатто муаллимнинг ёрдами ўқиб бемалол тушунавериши учун у кўпинча Диалог шаклида ёзилган бўлиши керак Чунки: 1) Текстнинг мазмуни ва услубини айни шу йўл билан боланинг кучига мослаштириш мумкин, акс ҳолда болада ўқув фанини тушуниш қийин ёки тушуниб бўлмайди, деган нотўғри фикр ҳосил бўлади ваҳоланки суҳбатдан кўра, кишини қийнамай ва секин-аста истаган бир йўлга сола оладиган, бошқа табиийроқ, соддароқ усулни топиш қийин. Комедияларнинг муаллифлари ҳам: ахлоққа тўғри келмайдиган ҳодисалар ҳақидаги фикрларини халқа осонроқ англатиш учун шу усулни қўллаганлар; Платон ўзининг бутун фалсафасини диалог шаклида баён этган; Цицерон ҳам ўз асарларини оммалаштириш учун бу усулдан кенг фойдаланган ва Августиннинг илоҳиёт ҳақидаги таълимоти диалог усулида ёзилган. 2) Суҳбатлашиш диккатни тўплайди; жонлантиради ва кучайтиради. Чунки савол ва жавобларнинг хилма-хиллиги, турли ҳодисалар ва уларни кўп ишлатиш формалари кишини ўзига жалб этади. Бунинг устига воқеада иштирок этувчи шахсларнинг хилма-хиллиги ва алмашиб туриши кишини зериктирмайдигина эмас, балки янада кўпроқ тинглаш иштиёқини туғдиради. 3) Суҳбатлашиш натижасида билим пухта ўзлаштирилади. Фақат эшитганимизга нисбатан кўрган нарсаларимизни яхшироқ эсда сақлаймиз. Шунингдек комедия ва диалог формасида ўргатган нарсамиз ўқувчининг онгида фақат гапириб бергандагига қараганда яхши сақланади (чунки, бизнингча, бу ерда эшитишга нисбатан кўриш кўпроқ) тажриба ҳам буни қўсатиб турибди. 4) Умримизнинг кўп қисми гаплашиш билан ўтади, ёшларни бунга тайёрлашнинг энг осон йўли турмушда зарур бўладиган нарсаларни ўргатиш билан бирга, хилма-хил, чиройли, жиддий ва тез фикр юритишга ҳам ўргатишдан иборат. 5) Ниҳоят суҳбатлашиш такрорлашни осонлаштиради, уни ҳатто болаларнинг ўзлари ҳам бажаришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |