Буюк Дедактика


Ҳамма нарса мустаққил кузатиш орқали



Download 3,7 Mb.
bet133/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Ҳамма нарса мустаққил кузатиш орқали. 6. Шунинг учун, ҳам ўқувчилар сезиб идрок этиши мимкин бўлгап нарсаларни, албатта ёзгилар воситаси билан, яъни кўриш мумкин бўлган нарсаларни кўз билан кўриб, эшитиш мумкин бўлган нарсаларни қулоқ билан эшитиб, ҳиди бор нарса­ларни ҳидлаб кўриб, таъмини сезиш мумкин бўлган нарсаларни татиб кўриб, ушлаб сезиш мумкин бўлган нарсаларни ушлаб билиб олишлари керак. XVII бобнинг саккизинчи асосида айтилганидек бирданига кўп сезгилар ёрдамида идрок этиш мумкин бўлган нарсаларни иложи борича бир неча сезгилар иштирокида ид­рок этиш лозим.
Бу қоиданинг уч асоси бор: I. Билиш-сезгилардан бошланади. 7. Бунинг учта асоси бор. Биринчидан, билиш албатта, ҳамма вақт сезишдан бошланади (аввал сезмаган нарсаси ҳақида кишида билим ҳам бўлмайди), Шунинг учун ҳам ўқитиш нар­салар ҳақида, қуруқ мулоҳаза юритишдан эмас, балки нарсаларни бевосита кузатишдан бошланиши керак Нарсанинг ўзини кўриб бўлгач, у ҳақда мулоҳаза қилиб, масалани батафсилрок ёритиш мумкин.
2. Сезгилар тасдиқлаб берилади . 8. Иккинчидан, билимнинг тўғри ва аниқлиги ҳам фақат сезгиларнинг гувохлигига боғлиқ. Чунки нарсалар аввало бевосита сезилади ва сезгилар воситаси билан мияда акс этади. Бунинг исботи шуки, киши сезиб билган нарсаларига ўз-ўзидан ишонади, мулоҳаза юритиб ёки бошқа кишидан эшитиб билган нарсасига ишониш учун сезгиларига мурожаат қилади. Мисоллар келтириб исботлаш мумкин бўлган фикргагина ишониш мумкин. Киши ўзи сезиб, кўриб турган нарса ҳақида бошқа бировнинг гувохлигига биноан хато фикрни айтиб, уни ишонтириш асло мумкин эмас. Демак билим сезгиларга қанчалик кўпроқ, таянса у шунчалик ишончлироқ бўлади. Болаларга ҳақикий ва мустаҳкам илм бериш учун-умуман, ҳамма нарсани бевосита кузатиш ва сезгилар асосида ўқитиш керак.
3. Хотирага ўтказади. 9. Учинчидан, сезгилар хотиранинг энг ишончли воситаси бўлгани учун ҳам сезиб идрок этилган нарсалар эсда мустақкам сақланади. Агар ки­ши бирор марта қанд еган бўлса, туяни бир кўрган бўлса, булбул хонишини бир марта эшитган бўлса, Римга бир марта бориб, уни (фақат диққат билан) томоша этган бўлса-албатта, буларнинг ҳаммаси хотирада мустаҳкам қолади ва эсдан чиқиб кетмайди. Шунинг учун ҳам болалар тавротга оид ва бошқа тарихларни расмлар ёрдамида тез эслаб колади. Албатта, каркидонни (ёки унинг суратини) бир марта кўрган киши каркидоннинг нима эканлигини тез ва аниқ тасаввур қила олади. Шунингдек шубхасиз, бошқадан юз марта эшитилган воқеадан кўра, киши ўзи иштирок этган воқеанинг тарихини яхшироқ билади. Плавтнинг машхур фикри ҳам шундан олинган: «Эшитганини айтиб берадиган ўнта кишидан ўз кўзи билан кўрган битта гувоҳ афзал», шунингдек Горацийнинг қуйидаги гапи ҳам шундан далолат беради: «Ўз кўзимиз билан кўрган, ўзимиз томоша қилганга қараганда, эшитиш идрок этганларимиз руҳимизга секинроқ сингади».
Одам гавдасининг тузилишини бир марта диққат билан кўрган киши уни ўз кўзи билан кўрмай, батафсил баёнини ўқиган кишига нисбатан тезроқ тушунади ва яхшироқ (тўғрироқ) эсда қолдиради. Кўз билан кориш исботлашнинг ўрнини боса олади, деган гап ҳам шундан олинган.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish