3. Стилистик машқлар ақлни ҳам, нутқни ҳам баравар ўстирсин. 48. Одатда, стилистик машқлар уюштиришда материал танлаш ва уни ўрганилаётган темага боғлаш масаласига хеч эътибор берилмайди; натижада бундай машқлар боланинг ақлини ўстиришга кам ёрдам беради ёки мутлако ёрдам бермайди. Аксинча, бу машклар қанчалик ғайрат билан бажарилган бўлмасин, кейинчалик у турмушда қўлланилмай, бекорга йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун ҳам стилистик машклар болалар шу синфда ўрганаётган фан ёки санъатга доир материаллар асосида бажарилиши, уларнинг ақлини ўстиришга ёрдам бериши керак бунинг учун ўқувчиларга ё тарихий ҳикоялар (шу фанни кашф этган олимлар ҳақида, бу фан қаерларда ва қайси ерларда айниқса ривож топгани ҳакда ва ҳоказолар) ё шархлар ё тақлид қилса бўладигаи материаллар тавсия этилади, яна шунга эътибор бериш лозимки, машқни бажариш процессида боланинг ҳам услуби, ҳам ақли, ҳам нутқи ривожлансин.
4. Бошқаларни ўқитиш натижасида кишининг ўзи ҳам тезроқ ўрганади. 49. XVIII бобнинг охирида биз бола ўрганиб олганларини қандай қилиб бошқаларга ўргатиши мумкинлигини айтиб ўтган эдик. Бу усул фақат билимни пухта ўзлаштиришгагина эмас, балки тезроқ ўрганиб олишга ҳам ёрдам берди, шунинг учун у ерда айтилган гаплар бу масалага ҳам тааллуқлидир.
5. Жиддийлик ўйин-кулги билан бирга бўлсин. 50. Наҳоят, турмушдаги жиддий нарсаларни яққол акс эттирган тирли ўйинларни ўйлаб топиш ва мияга дам бериш учун болаларга бу ўйинларни бажартириш йўли билан ўқитилса, иш анча енгиллашади ва бу билан. турмушдаги жиддий ишларга боланинг ҳаваси орта боради. Масалан, бирор асбоб ёки ўйин воситасида касб-қунар ҳақида, шунингдек хўжалик ишлари, сиёсат, ҳарбий иш, архитектура ва бошқалар хақида қисман тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Баҳор пайтида ўқувчиларни далага ёки бошқа элтиб ҳар хил ўтларни кўрсатиб, ўтларнинг номини ва шифолик хислатларини айтиб бериш бўйича мусобақа ўтказилса, бу билан болаларни медицинани ўрганишга хозирлаган бўламиз. Бунда фақат кимларда табиий равишда ботаникага қизиқиш кучли эканлиги аниқланибгина қолмасдан, балки шунга доир билимларни ўрганиш иштиёқи ҳам уйғотилади. Яхши ўзлаштираётган ўқувчиларни рағбатлантириш учун уларга мукофот тариқасида медикина доктори, лицензиати (ҳамшираси) ёки кандидати унвонлари ҳам берилади. Бошқа соҳалар бўйича ҳам шундай қилиш мумкин: харбий ўйинларда болаларга саркарда, трибун, капитан, байрокдор каби унвонларни; сиёсатга доир машқларни яхши бажарганларга подшоҳ, вазир, маслаҳатчи, маршал, секретарь, элчи каби унвонларни, шунингдек консул, сенатор, синдик адвокат каби унвонларни бериш мумкин; бундай ўйинлар ўқувчиларни жиддий ишларга ўргата боради. Ва шунда биз доктор Лютернинг бу (куйидаги) истагини бажарган бўламиз: мактабда болаларни жиддий машғулотларга шундай кизиқтириш керакки, улар кун бўйи ёнғоқ уйнаганидан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлсин. Фақат шундагина мактаблар хаётнинг остонаси бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |