Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet131/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

ЕТТИНЧИ ПРОБЛЕМА.


Ҳамма нарсада изчиллик бўлишига қандай эришиш керак.
Изчиллик хақида айтилган фикрлар бу масалага ҳам тааллуқли. 51. XVI бобнинг V, VI, VII ва VIII асосларида, шунингдек XVIII бобнинг V, VI, VII асосларида биз бу масалани батафсил еритган эдик. Ўша ерда баён этилган қоидаларга биноан латинча мактаб учун дарсликлар тузиш ва дарсликда уни тўғри ва осон қўлланиш ҳақида муаллим учун йўл-йўриқлар берилиши керак токи билим, ахлоқ ва тақводорликни энг юксак даражагача кўтариш имкони яратилсин.


САККИЗИНЧИ ПРОБЛЕМА.


Тусиқларни бартараф қилиш ва йўқотиш ҳақида.
Ошиқча нарсаларни бемалол қисқартириш керак. 52. «Аҳамияти йўқ нарсаларни билиш ва ўрганишдан кўра бемаза иш йўқ», деб бекорга айтилмаган; «Кўп нарсани билган киши доно бўлавермайди, балки фойдали нарсаларни билган одам донишмандир». Шунингдек ўқув материалларини бир оз қисқартириб, ўқитишни осонлаштириш мумкин. Қуйидагилар қисқартирилиши керак:
I. Аҳамияти кам материаллар.
II. Ёт нарсалар.
III. Барча махсус тафсилотлар.
I. Маъжусийлар нинг китобларида кўп учрайдиган ортиқча, аҳамияти йўқ нарсалар. 53. Тақводорликка хам, ахлоққа ҳам фойдаси тегмайдиган ва уларсиз ҳам бемалол ўқитавериш мумкин билган материаллар ортиқча нарсалардир, масалан, маъжусий худолар тарихидаги номлар ва диний маросимлар, шоирлар ва комик ёзувчиларнинг майнавозчиликдан ва ҳатто кўпинча адабсизликдан иборат бўлган асарлари кабилар. Агар мабодо кимнингдир бундай китобларни ўқигиси келса, майли ўқийверсин; лекин мактабда бунга йўл кўйиб бўлмайди, чунки мактабда фақат донишмандлик асосларини ўргатиш керак Сенека айтганидек вақт етишмай турган пайтда ортиқча нар­саларни ўрганиш ақлга тўғри келмайди.
Демак илмни мактаб учун эмас, балки. ҳаёт учун ўрганиш за­рур, мактабда ўрганилган илмларнинг ҳеч бири кейинчалик бекор кетмасин.
II. Ёт нарсалар, чунки ҳар кимнинг қобиляти хар хил. 54. У ёки бу ўқувчининг табиатига мос келмайдиган нарса ёт нарсадир. Ўтлар, дарахтлар, хайвонларнинг табиий хусусиятлари ҳар хил бўлганидек яъни бирини ундай, бирини бундай парвариш қилиб, ҳаммасини бир максад учун баравар ишлатавериш мумкин бўлмаганидек одамларнинг ҳам табиий хусусиятла­ри ҳар хил бўлади. Ҳамма нарсани тушунаверадиган зеҳни ўткир болалар ҳам бор, лекин айрим нарсаларни мутлақо тушунмайдиган, зеҳни паст кишилар ҳам истаганча топилади. Биров - савдо илмини ўрганишда истеъдодли, амалий донишмандликда эса ҳеч нарсани тушунмайди. Биров музикани ўрганишга қобилиятсиз, лекин бошқа нарсани ўрганишга моҳир. Бошқа биров математикани ёки шеъриятни, ёки мантиқ ва бошқа илмларни ўрганиш масаласида худди шундай. Бундай пайтларда нима қилиш керак? Боланинг табиий қобилияти шу нарсага мойил бўлмаса, унга буни ўргатаман деб ўринмаслик керак Табиатга қарши чиқиш - бехуда иш.
Хулоса. Чунки табиатга қарама-қарши чиққан киши ҳеч натижа чиқара олмайди ёки эришган нарсаси сарфлаган меҳнатига арзимайди. Муаллим табиатнинг ҳукмдори эмас, балки ёрдамчисидир, табиатни ўзгартирувчи эмас, балки (уни тузувчи) унга таълим берувчидир. Шунинг учун ҳам муаллим бирор ўқувчининг ўз қобилияти етмайдиган нарсани ўрганишга ўринаётганини сезса, уни шу ишни бажаришга ундайвермаслиги керак чунки, одатдагидек бола бошқа бирор ишни яхши бажариб, бу камчиликни тугатиши мумкин. Ахир, дарахтнинг бир шохи кесиб олинса, бошқа шохлари тезроқ ўсади, чунки дарахт ширасининг ҳаммаси қолган шохларга боради. Ва агар бирорта ўқувчи ҳам ўз қобилияти етмайдиган нарсани ўрганишга мажбур этилмаса, бола ҳеч нарсадан безимайди, зеҳни пастлик ҳам қилмайди; ҳар ким ўз қобилияти етадиган нарса­ни (худонинг амри билан) қийналмай ўрганиб олади ҳамда кейинчилик ўрни билан худой-таоллога ва кишилик жамиятига хизмат қилади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish