Бу тўққиз қоидани фанларни ўқитиш методига тадбиқ этиш. I. Қоида. 15. Бу кузатишлардан муаллимлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган тўққизта қоида келтириб чиқарилади: билиш зарур бўлган илмларнинг ҳаммасини ўргатиш керак. Агар бола билиб олиши зарур бўлган илмлар унга ўргатилмаса, у бу илмларни қаердан хам билиб олсин? Демак ўқувчидан хеч нарсанн яширмаслик керак одатда кўролмайдиган ва ноинсоф одамлар жўртага шундай қилса, пала-партиш иш қиладиган одамлар эхтиётсизлик натижасида бунга йўл қўядилар. Бу ерда софдиллик ва меҳнат-севарлик талаб этилади.
II. Қоида 16.Амалда мавжуд бўлиб, ҳаётда фойда берадиган илмларни ўқувчиларга ўргатиш лозим. Ўқитилаётган нарсалар уйдирма гап ёки Платон ғояларидан1 иборат бўлмай, балки улар теварак-атрофимизда мавжуд бўлиб, бу нарсаларга доир ҳақиқий илмларни ўрганишнинг турмушда катта аҳамияти борлигини болалар яхши тушуниб олсинлар. Шундагина бола илм ўрганишга иштиёқ билан киришади, чуқурроқ тушунади.
III. Қоида . 17. Илмни айланма йўллар билан эмас, балки тўппа-тўғри (бевосита) ўргатиш лозам.
Бунинг маъноси: нарсага кўз қири билан эмас, балки тўғрн қараш демакдир, кўз қири билан қараганда эса нарсани тўла, аниқ кўриб ва идрок этиб бўлмайди. Нарса қандай бўлса, уни ўқувчига шундайлигича (ошиқча сўзлар билан уни мавҳумлантирмай, бўрттирмай ёки камайтирмай), кўрсатиб ўргатиш керак бўрттириш ёки камайтириш усулини нарсани дастлаб ўрганаётган пайтда эмас, балки олдин билиб олииган илмларни макташ ёки камситишда, бировга тавсия ёки танбеҳ беришда қўлланиш мумкин, лекин ўқитиш пайтида нарсаларнинг ўзини бевосита ўргатиш зарур.
IV. Қоида 18. Мактабда нарсаларнинг ўзини ва қандай пайдо бўлишини, яъни сабабли боғланишларини ўргатиш керак.
Ўқувчи нарсалар ҳақида тўғри тушунчалар ҳосил килсин, ўқувчининг тушунчаси нарсанинг ўзига мос келмаса, демак унинг билими— хатодир. Ҳар қандай буюм қандай яратилган бўлса, у шундай бўлади: агар буюм яратилган вақтдагисига ўхшамаса, демак у бузилган бўлиши керак. Лекин ҳеч нарса сабабсиз содир бўлмайди. Шундай қилиб, нарсанинг яратилиш сабабларини очиш нарсанинг асл моҳиятини ўргатиш демакдир: билиш нарсанинг пайдо бўлиш сабабларини англаш демакдир; сабаб—ул учун мадад бўлади. Демак энг яхшиси, энг осони, энг тўғриси нарсалар қандай яратилган бўлса, уларни ўша тартибда ўрганиш керак масалан, хатни ўқиш учун, у қандай ёзилган бўлса, ўша холатда қўйиш лозим; тескари ёки чаппа қилиб қўйилган хатни ўқиш қийин. Худди шунга ўхшаш, нарса қандай яратилган бўлса, ўша тартибда баён этилса, у тўғри ва осон идрок этилади, нарсанинг ўз тартиби сунъий равишда бўлиб кўрсатилса, бу, шабҳасиз, ўқувчини янглиштириб қўяди. Демак фан методи нарсалар методига ўхшаши керак яъни нарсаларнинг ҳосил бўлиш тартиби бирламчи бўлиб, уларни ўрганиш тартиби эса унга ўхшаш бўлиши зарур.
1 Платоининг фикрича ғоялар «олам яратилгунча ҳам ыавжуд бўлган» ва улар борликнинг моҳиятинй ташкил этади. Реал борлик; эса, у.ингча, бу ғояларнилг фақат хнра ва хунук соясидир (копиясидир)•холос. т
Do'stlaringiz bilan baham: |