Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet137/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

V. Қоида. 19. Ўрганилаётган нарса ҳақида аввало умумий тушунча бериб, сўнгра қисмларга бўлиб ўқитилади.
XVI бобнинг олтинчи қоидасида бунинг асоси баён этилган. Нарса ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш- унинг моҳияти ва шакл белгиларини билиш демакдир. Нарсанинг моҳияти нима? қ,андай? нима сабабдан? (нега?) сўроқлари орқали аниқланади. Нарсанинг номи, жинси, мақсади ва вазифаси нима сўроғига жа­воб беради; нарсанинг ўз вазифасига мос келишига имкон берадиган хусусияти ёки шакли қандай сўроғига жавоб бўлади; нар­сани яратувчи куч ёки нарсанинг ўз мақсадига эришиши учун им­кон берадиган куч нега сўроғига жавоб беради. Масалан, бу таъриф инсон тўғрисида ҳақий умумий тушунча беради, деб ҳисоблайман: «Инсон — барча мавжудотлар устидан ҳукмронлик қилиш (1), ўзи хоҳлаганича фикр қила олиш ва уни амалга ошириш учун (2), худо яратган энг сўнгги (энг қудратли) -мавжудот (3) дир ва, шунингдек инсон ўз истаги ва ҳаракатларини бошқариш учун ақлга эгадир». Бу — инсон тушунчасининг умумий, лекин энг муҳим белгиларини ўз ичига олган асосий таърифидир. Агар сиз, бундан ташқари баъзи бир умумий тур белгиларини аниқ ўтмоқчи бўлсангиз: қачон? кимдан? қаердан? эканлигини сўрашингиз мумкин. Шундан сўнг қисмларини: танаси ва руҳини аниқлаш лозим; танани анатомияда тасвирланганидек органларга ажратиш, руҳ тушунчасини эса уни ташкил этган қобилиятларга бўлиб ўрганиш керак ва ҳоказо, бунда, албатта, маълум тартибга риоя қилинади.
VI. Қоида. 20. Нарсанинг хамма булоқларини (бирортасини ҳам, хатто аҳамияти камроқларини ҳам қолдирмай) уларнинг бошқа қисмларга нисбатан жойланиш тартиби, ҳолати ва алоқасини назарда тутиб ўрганиш зарур.
Ахир, хеч бир кераксиз нарса бўлмайди, ҳатто баъзан кичкина бир заррачада катта нарсаларнинг кучи мавжуд бўлади. Дарҳақиқат, соатнинг ҳатто битта тишчаси синса, ёки букилса, ёки ўз жойидан сўғилиб қолса, соат тўхтаб қолади, тирик тананинг бирор қисми кесиб ташланса, у ўлади, нутқнинг боғлайдиган бирорта бўлакчаси (кўпинча ёки боғловчи) тушириб қолдирилса, унинг маъноси ўзгаради, бузилади ва ҳоказо. Демак нарсани тўла тушуниш — унинг ҳамма қисмларини билиб олиш, яъни ҳар бир бўлагини ва унинг вазифасини билиб олиш демакдир.
VII. 21. Илмни изчиллик билан, хар гал диққатни фақат ҳозир ўқитилаётган материалга тўплаб ўрганиш керак.
Кўз бирданига икки ёки учта предметни яхши кўра олмаганидек (масалан, китоб ўқиётганда икки бетни ҳатто устма-уст жойлашган икки сатрни, икки сўзни, ҳатто икки ҳарфни бирданига кўриш мумкин эмас, лекин изчиллик билан, бирин-кетин кўриб ўқилади) ақл хам изчиллик билан, яъни ҳар сафар фақат бир нарсани идрок этади. Демак ақлни толиқтириб қўймаслик учун изчиллик билан нарсаларнинг бирини иккинчисидан ажратиб ўрганиш керак.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish