Бадиий таҳлил асослари


Мен  ёзаётганимда тўлиғича ўқирманга ишонаман, ўйлайманки, ҳикояда



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet111/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Мен 
ёзаётганимда тўлиғича ўқирманга ишонаман, ўйлайманки, ҳикояда 
етишмаётган субъектив унсурларни унинг ўзи қўшиб олаверади

4
,- 
тарзида қониқиш билан изоҳлаган эди. 
Маълумки, ёзувчилар бадиий асарларидан ташқари, ўзларидан 
фалсафий, публицистик, адабиётшунослик, муншаот ва бқ. йўналишларда 
битилган мерос ҳам қолдирадилар. Ана шу битикларни ўрганиш ёзувчининг 
бирор бадиий асарини илмий таҳлил қилишга қандай ёрдам беради? Бу 
1
Ушбу китоб муаллифларидан бири – Қ. Йўлдошев билан бўлган суҳбатда муаллиф томонидан 
қилинган иқрор. 
2
Добролюбов Н. А. Адабий-танқидий мақолалар. –Т.: “Ўздавнашр”, 1959. 258- бет. 
3
Эко У. Имя розы. –Москва. 1989. С. 428-430.
4
Чехов А.П.
Полн. собр. соч. и писем: В 30 т. Письма. Т. 4. С. 54. 


172 
саволга бир хилда аниқ жавоб бериб бўлмайди. Аслида-ку синчи бадиий 
матнга нобадиий манбаларга эҳтиёж қолдирмайдиган йўсинда тўлақонли 
талқин бериши керак. Аммо баъзи ҳолларда муаллифнинг нобадиий 
яратиқларига мурожаат қилиши бадиий асар таҳлили, айниқса, асар 
поэтикасини ўрганиш борасида фойдали бўлади. Ёзувчининг адабий-
танқидий ва эпистоляр меросида унинг ўзи томонидан шакллантирилган 
эстетик тамойиллар акс этган битиклар топилиб қолиши мумкин. Қайсиким, 
уларни истифода этиш баъзан асар таҳлилида ижобий самара келтиради.
Ёзувчининг нобадиий фикрларидан муаллифнинг дунёга қараши 
моделини ясаш мумкиндир, лекин унинг дунёни ижодий кўриш макетини 
яратиб бўлмайди. Жуда кўп учрайдиган дунёқараш ва дунёкўриш 
ўртасидаги номувофиқлик бадиий матнга татбиқ этилганда, унинг нотўлиқ, 
баъзан ҳатто, нотўғри тушунилишига олиб келади. Контекстуал таҳлил 
санъаткорнинг дунёқараши дунёкўришига асосан мувофиқ келиб, ижодкор 
шахси бутунлиги, қуймалиги билан ажралиб турган ҳолатларда фойдали 
бўлиши мумкин. Яссавий, Навоий, Нодира, Огаҳий, Чўлпон, Ойбек, Қаҳҳор, 
Э. Воҳидов, Ш. Раҳмон, М. Муҳаммад Дўст, А. Аъзам сингари илҳомий 
ҳолатлари дунёқарашлари орбитасида мавжуд бўлган санъаткорларда 
дунёқараш ва дунёкўришнинг тўла мувофиқлигини кузатиш мумкин. 
Хоразмий, Бобур, Машраб, Ғафур Ғулом, О. Ёқубов, А. Орипов, Р. Парфи, 
Ҳ. Худойбердиева, А. Суюн, У. Азим каби назарий қарашлари тизими 
ижодий амалиётини тўғри изоҳлаш учун ҳамиша ҳам етарли 
бўлавермайдиган санъаткорларнинг бадиий асарларига контекстуал 
ёндашувни татбиқ қилиш, ҳатто, ўрганилаётган асар мазмунининг нотўғри 
талқин этилишига олиб келиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам нобадиий 
далиллар бадиий яратиқнинг ўз ички табиатидан келиб чиқиб текширишни 
кўзда тутадиган имманент таҳлил учун кўмакчи восита сифатида 
фойдаланишга ярайди ва асло унинг ўрнини боса олмайди.
Таҳлилда 
адабий контекст
дан фойдаланишга келганда, шуни айтиш 
мумкинки, уни илмий таҳлилга тортиш ҳеч қачон зарар келтирмайди. 
Текширилаётган асарни шу муаллифнинг бошқа асарлари билан 
солиштириш, айниқса, фойдалидир. Зеро, фақат бир неча асар солиштириб 
ўрганилгандагина, муайян санъаткор таянадиган ижодий тамойиллар, 
тимсолларга ёндашув тарзи, уни қизиқтирадиган муаммолар, унинг ифода 
услубига хос хусусиятлар тизимини аниқлаш мумкин бўлади. Таҳлилнинг 
бу йўсини умумийдан хусусийга бориш тарзи ҳақида мулоҳаза юритиш 
имконини бериши билан ажралиб туради. “Ўткан кунлар”даги Отабек 
тимсолини “Меҳробдан чаён” романидаги Анвар, “Обид кетмон” 
қиссасидаги Обид тимсоллари билан қиёслаш Абдулла Қодирийнинг бош 
қаҳрамон танлаш, уни бадиий тадқиқ этиш юзасидан таянадиган 
тамойиллари ҳақида муайян тасаввур уйғотади.
Баъзан бадиий таҳлилга адабий контекстни қўлламай туриб, тадқиқ 
этилаётган адабий ҳодиса моҳиятини англаш, умуман, мумкин бўлмай ҳам 
қолади. Жумладан, ёш шоир Фахриёрнинг шеърлари вақтли матбуотда 
эълон қилинганда, деярли ҳеч кимнинг эътиборини тортмади. Қачонки, 


173 
шоирнинг “Аёлғу” китоби чоп этилиб, шу вақтга қадар босилган кўплаб 
шеърлари бир жойга тўпланганда, улар ўзбек шеърияти тараққиётидаги 
ўзига хос ҳодиса эканлиги аён бўлди. Негаки, бир жилд ичида поэтик 
асарларнинг ифода оригиналлиги, тимсолларнинг инжалиги, шоирнинг 
кўркам сўзни товлантириш маҳорати, унинг кутилмаган шаклий 
изланишлар қила олиш салоҳияти кучланган ҳолда бўртиб намоён бўлди. 
Китоб орқали ўқирманлар онда-сонда содир бўладиган узуқ-юлуқ шеърий 
ҳолат билан эмас, балки изчил поэтик қонуният билан юзма-юз келдилар ва 
бу ҳол, бир томондан, уларга кучли таъсир кўрсатди, иккинчи томондан, 
Фахриёрнинг ижодий кўламини тўлароқ намоён қилди. Ўктамой, Зебо 
Мирза, Ҳалима Аҳмад сингари шоиралар мисолида ҳам шу ҳолни кўриш 
мумкин. 
Адабий контекст доирасини олдин ўтган санъаткорлар ҳамда замондош 
муаллифлар ижоди намуналари билан солиштириш ҳисобига кенгайтириш 
ҳам илмий таҳлил амалиёти учун ғоят фойдалидир. Сабабки, муайян асарни 
ўзга санъаткорларнинг ижод намуналари билан қиёслаган ҳолда тадқиқ 
этиш асари текширилаётган ёзувчининг бадиий концепциясидаги ўзига 
хослик, тасвир услубидаги бетакрорлик сингари жиҳатларни ишонарли 
кўрсатиш имконини беради. Кўринадики, адабий контекстдан фойдаланиш 
муайян бадиий-эстетик 
ҳодиса
замиридаги 
қонуниятни
англашга шароит 
яратиб, ўрганилаётган асарнинг асл қиммати тўғрисида хатосиз тўхтамга 
келиш имконини беради. 
Бадиий бутунликни илмий тадқиқ этишда адабий контекст 
далилларидан фойдаланишнинг бир ноқулай жиҳати бор: вақт ўтиши, 
шароит ўзгариши билан бир замонлар жуда тушунарли ва оддий 
ҳисобланган инсонлараро муносабатлар, бадиий қолиплар, ташбиҳлар 
тизими ўзгариб, кейинги давр ўқирманларига мутлақо тушунарсиз бўлиб 
қолиши ва натижада асар мазмунини унчалик тўғри талқин этолмаслик, 
баъзан уни бузиб изоҳлаш ҳам мумкин. Чунончи, “Алпомиш” достони 
бошланишидаги Қултой ва Алпомиш, Қалдирғочойим ва Алпомиш, 
Бойбўри ва Алпомиш тасвирлари бугунги ўқирманга тушунарсиз ҳамда 
зўраки бўлиб туюлиши мумкин. Демак, синчи таҳлилда айни шу 
жиҳатларни адабий контекст далилларидан фойдаланиб, изоҳлаши зарур 
бўлади. 
Кўринадики, контекстуал таҳлил бадиий асар мазмунини тўлароқ 
англашга ёрдам беради. Лекин, айтилганидек, имманент таҳлилга кўмакчи 
мақомида бўлиб, ҳеч қачон унинг ўрнини босолмайди. 
Хулоса қилиб айтганда, бадиий асарни илмий жиҳатдан текширганда, 
унинг қайси адабий тур ва жанрга мансублигини ҳисобга олиш таҳлил 
самарадорлиги, тўлалиги ва аниқлигини таъминлашда қўл келади.


174 
ЛИРИК АСАРЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 
Лирик турга тегишли асарларда сўзнинг оҳанги ҳам кайфият 
ифодасини бериш, ҳам ҳолат тасвирини чизиш, ҳам таассурот манзарасини 
кўрсатиш воситаси бўлганлиги учун лирик асарни таҳлил қилишда бадиий 
сўздаги етакчи оҳангни илғаб олиш, асар мусиқасини тайин этган 
омилларни топишга алоҳида диққат қаратиш зарурдир. Лирик асарда 
кайфият қай даражада тасвирланганлиги унинг эстетик қийматини тайин 
этувчи асосий омилдир. Шу сабабли бу турдаги асарларда нима 
тасвирланганидан кўра, қандай тасвирланганини текшириш муҳимроқ. 
Лирик асарлар таҳлили батафсил, чуқур ва аниқ бўлиши учун, биринчи 
навбатда, бу турга мансуб асарларга хос етакчи белгиларни билиб олиш 
лозим. Адабиёттанув илмида лирик турга хос асосий хусусиятлар сифатида 
а) ҳис-туйғуни ифодалаши; б) лаҳзалик кечинмалар ифодаси ўлароқ ҳажми 
кичик бўлиши; в) бадиий нутқнинг шеърий шакли хослиги; г) жуда оз 
бўлсада насрий лирик асарлар ҳам борлиги; д) нутқнинг монологик шакли 
устувор экани; е) бадиий замон ─ “ҳозирги замон” эканлиги; ё) бадиий шахс 
─ “мен” (биринчи шахс)лиги сингари жиҳатлар саналади. Булардан 
ташқари, лирик турдаги асарларда бадиий объект ва бадиий субъект битта 
шахсда уйғунлашиши, яъни унда асосан муаллифнинг ички дунёсини 
тасвирлаш мақсад бўлиши айтилади. 
“Адабиётшунослик луғати” китобида лирика тушунчасига “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish