Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

ИЛМИЙ МАКТАБЛАР 
Интерпретация ва ҳерменевтика ............................................................ 215 
Ижтимоий ва формал таҳлил мактаблари ............................................. 226 
Маданий-тарихий ва натуралистик мактаблар ................................... 231 
Тарихий-функционал таҳлил мактаби ................................................... 237 
Тарихий-типологик ва қиёсий-тарихий мактаблар ............................. 243 
Модерн асар ва унинг таҳлили ............................................................... 249 
Постмодерн асарларга ёндашув йўсинлари .......................................... 271 
Сўнгсўз ................................................................................................ 298 
Адабиётлар ............................................................................................... 301 



КЕРАКЛИ КИТОБ 
(Сўзбоши ўрнида) 
Мен ушбу китоб муаллифларини яхши биламан. Улардан бири – 
Қозоқбой Йўлдошга Сирдарё пединститутида дарс берганман, у ўқийдиган 
гуруҳга мураббий ҳам бўлганман. У азалдан интилувчан, бошлаган ишини 
охирига етказмай қўймайдиган йигит эди. Кўп савол берарди. Сўровлари 
баъзан қитмирликдай туюлсада, чуқур, тагмаъноли, қамровдор ва фақат 
адабиёт юзасидан бўларди. Уни бадиий матннинг туб моҳиятига етиш 
қизиқтирарди, шекилли. Институтни битиргач, ҳарбий хизматни ўтади, 
мактабда, билим юртида, радиода, колхозда, ўша вақтдаги партия 
ташкилотларида, касба уюшмаси тизимида хизмат қилади. Орада “Ўзбек 
совет сатирик ҳикояларида характер тасвири эволюцияси” мавзусида 
номзодлик диссертациясини ҳам ёқлади. Шундан кейин Гулистон 
университетида бирга ишладик. Бу даврда унинг адабий асарга ўзгача 
ёндашув йўсини кўзга ташланди. У бадиий асарда нима тасвирланганидан 
кўра қандай тасвирланганига кўпроқ эътибор қаратар, асарнинг 
бадиийлигини таъминлаган омилларни топишга уринарди. Натижада унинг 
адабий асар тўғрисидаги фикрлари ўзгача маъно ва жозиба касб этарди. 
Китобнинг иккинчи муаллифи – Қозоқбойнинг қизи, филология 
фанлари номзоди Муҳайё Йўлдош кўз олдимизда улғайди. Ўқувчилигида 
адабиёт бўйича республика олимпиадаси ғолиби бўлиб, Миллий 
университетга имтиҳонсиз ўқишга кирди. Жуда яхши ўқиди. Ҳатто, 
магистрлик диссертацияси ҳимоясида унинг ишини номзодлик ўрнида 
қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилди. Замонавий адабиёт муаммоларига 
бағишланган мақолалари билан адабий жамоатчилик эътиборини қозонди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ёш олиманинг “Янгиланишлар 
мангулиги” номли китоби йигирма минг нусхада чоп эттирилди. Бадиий 
матндаги эстетик жозибани кашф этишга астойдил қизиққан ёш олима икки 
йил олдин “Бадиий асар таҳлилининг айрим масалалари” деб аталган рисола 
ҳам чоп эттирди. Хуллас, қўлингиздаги китоб чинакам бадиий матнга 
хассослик билан қарайдиган, ундан гўзаллик топа оладиган, бадиий асарни 
жозибали қиладиган омилларни нозик ҳис этадиган ва бу амалиётларнинг 
назарий асосларини атрофлича биладиган мутахассислар томонидан 
яратилган. 
Мен қўлингиздаги китобнинг дунёга келиш тарихидан ҳам бир қадар 
хабардорман. Қ. Йўлдош ўзаро суҳбатларимизда адабий таълимнинг барча 
босқичларида ҳам самарадорликка эришиш учун бадиий асарларни таҳлил 
этишнинг илмий асосларини яратиш кераклигини айтарди. У ўз ғоясини 
ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 90-йиллар бошида Тошкентга кетиб, адабиёт 
ва уни ўқитиш муаммоларини илмий тадқиқ этиш билан шуғулланди. 
Мактаб учун адабиёт бўйича дастурлар тузиш, дарсликлар яратишда 
қатнашди. Унинг дарсликлари ҳам илмий мақолалари сингари 
бошқаларникидан ажралиб турарди. “Янгича педагогик тафаккур ва 
умумтаълим мактабларида адабиёт ўқитишнинг илмий-методик асослари” 



мавзусидаги докторлик диссертацияси дастур ва дарсликларни янгилаш 
борасидаги амалий фаолиятига назарий асос бўлди. Олим илм илмнинг ўзи 
учун эмас, балки инсон фаолиятининг бирор соҳасини самарали қилиш учун 
хизмат этиши керак деб ҳисоблагани сабабли адабиёт ўқитиш 
самарадорлигини оширишнинг илмий-методик тамойиллари ва амалий 
йўлларини ишлаб чиқди. 
Қозоқбой таълимнинг барча босқичларида ҳам адабиёт ўқитиш учун 
бадиий асар таҳлили энг муҳим тадбир эканини, аммо бадиий таҳлилни 
амалга ошириш йўллари кўрсатилган тадқиқотлар мутлақо йўқлигидан 
келиб чиқиб, ўша бўшлиқни тўлдиришга уринди. Ўтган асрнинг 90-йиллари 
ўрталарида бадиий таҳлил борасидаги қарашларини “Бадиий таҳлил 
асослари” номида тизимга солиб, Миллий университетнинг Муҳайё 
ўқийдиган “Ўзбек филологияси” факултети талабаларига махсус курс 
сифатида ўқиб, илк синовдан ўтказди. 1998 йилда шу факултетга декан 
бўлиб келгач, махсус курс танлама фанлардан бирига айланди. Ниҳоят, 2004 
йилдан эътиборан турли муҳокамалар ҳамда вақт синовидан ўтиб, жуда 
зарурлиги тан олингач, ихтисослик фанлари қаторига киритилди. Мана шу 
интилишлар оқибатида мустақил давлатлар ҳамдўстлигида биринчи бўлиб 
“Бадиий таҳлил асослари” фани ва унинг моҳияти акс этган қўлингиздаги 
китоб юзага келди. 
Ҳақиқатан ҳам, олий филологик таълим тизими учун шундай фанга 
катта эҳтиёж бор эди. Гарчи адабиётшунослик фан сифатида шаклланганига 
бир асрга яқин вақт ўтаётган, бу даврда бадиий ижоднинг назарий 
асосларини яратиш бўйича анча катта ишлар амалга оширилган бўлса-да, 
бевосита адабий асарни қандай таҳлил қилиш кераклигини талабаларга 
ўргатишга йўналтирилган алоҳида фан йўқ эди. Бу иш асосан, “Адабиёт 
тарихи” “Адабиёт назарияси”, “Адабий танқид” каби фанларни ўтиш 
жараёнида, уларнинг таркибида йўл-йўлакай бажариб келинар, бу соҳанинг 
ўргатилиш даражаси “мулла билганича”, қабилидаги бир ҳолатда эди. 
Бадиий таҳлил йўллари талабаларга ҳар бир домланинг истеъдод ва 
имконияти даражасида ўргатилиб, муайян илмий тизимга солинмаган эди. 
Тўғри, умрини олий филологик таълимга бағишлаган машҳур 
адабиётшунослар адабий асарни бадиий таҳлил этиш бўйича ўзига хос 
мактаблар яратишганди. Лекин ана шу мактабларга хос усул ва 
тажрибаларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, умумлаштириш, яхлит бир 
тизимга солинган кўринишга келтириш кун тартибидаги долзарб масала 
эди. Ушбу китоб ўша долзарб масаланинг ўзига хос ечими сифатида дунёга 
келди. 
Китобдаги “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish