10-маъруза. Тикув машиналарини таъмирлаш усуллари



Download 91,5 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2022
Hajmi91,5 Kb.
#577773
  1   2   3
Bog'liq
10-маъруза


10-МАЪРУЗА.


ТИКУВ МАШИНАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ УСУЛЛАРИ

Режа:
1. Асосий тушунча ва таърифлар.


2. Тамирлаш турлари.
3. Машиналарни таъмирлашга қабул қилиш ва тайёрлаш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Қ.Т.Олимов, Р.Х. Нурбоев, Г.К. Соатова, И.М. Рахмонов “Тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш жихозлари” Т. “Фан” 2011 й.
2. Қ.Т. Олимов ва бошқалар. “Тикувчилик корхоналари жихозлари” Тошкент 2001 й.
3. Х.Ҳ.Самархўжаев “Тикувчилик корхоналарининг ускуналари”. Т. “Ўзбекистон” 2001
4. Қ.Т. Олимов ва бошқалар “Енгил саноат машина ва аппаратлари” Тошкент 2001 й.
5. Қ.Т.Олимов, Р.Х. Нурбоев ва бошқалар “Енгил саноат жихозларини таъмирлаш ва тиклаш асослари” Тошкент 2005 й.


Асосий тушунчалар ва таърифлар
Таъмирлаш корхоналари ўзининг ривожланиш даврида ташкилий жиҳатдан ўзгарди ва кўпгина қийинчиликларга учради. Ҳатто, таъмирлаш корхоналарини такомиллаштиришга маблағ сарфлаш мақсадга мувофиқ эмас, деган нотўғри фикрлар ҳам мавжуд бўлган. Маълумки, машина қанчалик такомиллашган бўлмасин, уни ишлатганда нуқсонлар, ейилишлар пайдо бўла бошлайди ва уларни қўшимча меҳнат сарфлаб тузатишга тўғри келади.
Машиналарни таъмирлаш машиналарнинг ишқаланиш, мойлаш, ейилиш ва эскириш назариясига асосланади. Машиналарни таъмирлашни ташкил этиш ва таъмирлаш технологиясига оид масалаларни тадбиқ этишда эҳтимоллар назарияси усуллари ҳамда ёппасига хизмат кўрсатиш назарияси, квалиметрия назарияси ва бошқа назариялардан кенг фойдаланилади.
Таъмирлаш – машинанинг (ёки ундаги айрим кисмларнинг) иш кобилиятини тиклаш максадида уларнинг нуксонларини бартараф этишга оид ишлардан иборат.
Машиналар таъмирлаш корхоналарида таъмирланади. Таъмирлаш корхонаси машинасозлик корхоналарининг бир тури бўлиб, нормал иш қобилиятини йўқотган, лекин таъмирлашга яроқли ва бу корхона учун ўзига хос тайёрлов ролини бажарадиган машина қисмларини (агрегатлар, қисмлар, деталлар ва ҳ.к.) техник шартларга мувофиқ таъмирлаш ишларини бажаради.
Таъмирлаш корхонаси машинасозлик корхоналаридан фарқ қилиб ўзига хос технологик жараёнларни: машина қисмларини ювиш, бўлакларга ажратиш, яроқли-яроқсизларга ажратиш ва таъмирлаш ишларини бажаради.
Таъмирлаш ишларида қуйидаги атамалар: қайта ўрнатиш ва тиклаш атамалари ишлатилади. Машина деталлари учун «тиклаш» (аввалги ҳолатига келтириш) атамалари қабул этилган. «Қайта ўрнатиш» (ремонт) атамаси деталларга эмас, балки йиғма қисмлар (механизмлар): узеллар, агрегатлар ва машинага нисбатан қўлланилади, чунки «қайта ўрнатиш» дейилганда машина қисмлари ечилади ва яна ўз жойига қайта ўрнатилади деб тушунилади. Таъмирлаш (лотинча «реставрация») атамаси кўпинча архитектура ва санъат асарларига нисбатан ишлатилади. Ремонт атамасининг ўзбекча муқобили «қайта ўрнатиш» бўлишига қарамай, атаманинг ихчамлиги ва ухшашлигини назарда тутиб, машиналарга нисбатан ҳам таъмирлаш атамаси ишлатилмоқда.

Download 91,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish