Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet119/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Деҳқоннинг уйи куйса 
куйсин, ҳўкизи йўқолмасин
» жумласига китобхонлар эътибори тортилгани 
маъқул. Камбағал одамда юксак орзулар бўлмайди. Чунки қашшоқлик 
аталмиш бедаво дард инсонни, аввало, баланд орзулардан маҳрум этади. 
Ҳавас – хаёлу орзу қилинган имкониятдан туғиладиган руҳий ҳосила. 
Деҳқонни йўқчилик хаёлу орзудан маҳрум этган.
Қашшоқ дехқоннинг уйи бетакрор меъморий обида ёки куйиб кетса 
кишининг жони ачийдиган кошона эмас, шунчаки «
...бир қоп сомон, ўн-ўн 
бешта хода, бир арава қамиш
» билан тикланадиган кулба. Бинобарин, 
унинг куйиб кетиши уй эгаси учун жуда катта йўқотиш эмас ва унчалар 
қийналмай, янгисини тиклаб олиш мумкин. Камбағалда уйи куйганда ёниб 
кетиши мумкин бўлган бойлик ҳам йўқки, унга ачинса. 
Таҳлилчи сюжет ривожидаги ҳар бир нуқтада кампирнинг реакцияси 
қандай бўлганига диққат қилиши керак: ҳўкизнинг йўқолганини билган 
кампир энг аввал нима қилди? Ҳамма аёлларнинг қуролини ишга солди, 
яъни додлади. Бошқача бўлиши мумкинмиди? Унинг ўрнида Қобил бобо 
нима қилган бўларди? Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш ҳар бир тимсолнинг 
ўзига хослигини тушуниш имконини беради.
Ҳикоянинг кейинги жумласи янада ғалати ва бир қарашда асосий 
тасвирга дахли йўққа ўхшаб туюлади: «
Одамлар дод овозига ўрганиб 
қолган: бировни эри уради, бировнинг уйи хатга тушади...
» «
Одамлар дод 
овозига ўрганиб қолган...
» бўлса, демак, бу ҳолат тез-тез такрорланиб 
турган. Ахир ўзбеклар андишали, овозини баландлатишдан ийманадиган 
халқ-ку?! Бунинг устига, асар воқеалари инқилоб деб аталмиш тўнтаришдан 
олдин содир бўлган. Бинобарин, кейинчалик ўзбек аёлларини дод солишга 
мажбур этган асосий сабаб – ичкилик у замонлар ҳали йўқ эди. Аммо... 
Шуни ҳисобга олиш керакки, мустамлака халқ ҳеч қачон бой яшамайди. 
Демак, халқимиз Россия қўли остида ғоят фақир яшаган. Камбағалликнинг 
азобини эса, энг аввал, аёллар тортади. Чунки рўзғорни улар юритади, уйда 
нима бору нима йўқлигини аёллар яхши билишади. Устига-устак, улар 
оналар ҳамдир. Фарзандларининг эхтиёжларини қондириш ташвиши аввал 


188 
уларга тушади. Айниқса, ўзбек оилаларида болалар ўз дардларини, асосан, 
оналарига айтишади. Шу боис хотин киши эркагини ҳар куни «у йўқ, бу йўқ 
деб «эговлайди». Камбағал эркак ҳам рўзғорнинг тўкис эмаслигини яхши 
билади, аммо тўкис қилишнинг йўлини тополмай қийналади. Хотин эса, 
табиатига кўра уйда ниманингдир йўқлигини эслатаверишдан чарчамайди. 
Айтгани бўлавермагач, кемтиклик бутланавермагач, эридан норози бўлади, 
нолинади, унга тик гапиради. Ўзбекнинг эркаги кимлиги ва қандайлигидан 
қатъи назар хотинидан гап эшитишга ўрганмагани боис камбағалликни 
туғдирган сабабни бартараф этишнинг эмас, балки норози бўлавериб, 
эрининг ҳамиятига теккан аёлининг исёнини бостириш йўлини тутади: уни 
калтаклайди.
Ўзбекнинг аёли, одатда, эри калтакласа, дод сола бермайди. Агар 
ўзининг айби учун калтак еса, ҳеч кимга билдирмайди. Дод солиш у ёқда 
турсин, кейинчалик ҳам бировга «тиш ёрмайди». Аммо жанжал 
камбағалчилик туфайли келиб чиқса-ю, мушт билан хотималанса, энди 
бизнинг аёлларни маъзур тутиб қўясиз. У эрининг камбағаллигини, 
ношудлигини етти маҳаллага ёяди.
Энди дод овози пайдо бўлиш сабабларининг иккинчи қисмини кўриб 
чиқайлик: «
...бировнинг уйи хатга тушади
». Бугунги ўқувчи дастлаб бу 
жумла замиридаги ҳақиқатни пайқамаслиги мумкин. Шунинг учун унга 
ойдинлик киритилгани маъқул: камбағал одам бир бало қилиб тирикчилик 
ўтказиш, оиласининг очликдан паторат топиб кетмаслиги учун барча 
йўқсилларнинг синалган усулини ишга солади,яъни бировдан қарз олади.
Аниқки, қарз қачондир тўланиши керак. Вақтида тўланмаган қарз 
эвазига қарздорнинг пичоққа илингудек мулки «хат»га олинади, гаровга 
қўйилади. Камбағалда қандай мулк бўлиши мумкин? Бола-бақраси билан 
яшаб турган ва «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish