Йиғлама, йиғлама дейман! Ҳўкизинг оқпошшо қўл
остидан чиқиб кетмаган бўлса топилади
». Элликбошининг кекса одамга,
бунинг устига, кулфатга йўлиққан ён қўшнисига нега бунчалик дағдаға
қилаётгани ҳақда ўйлаб кўриш керак. Элликбоши бошига иш тушган
190
кишига ёрдам беришни эмас, балки ундан бирор нарса ундириб қолишни
ўйлайди. Тўғри гапни тўғриликча айтса, аввало, нимадир қилиш керак
бўлади, иккинчидан, пора ололмай қолади. Таъманинг йўлини яқинроқ
қилиш ва чолни ҳўкизи топилишига кўпроқ ишонтириш учун эса уни
сенсираб, дағдаға қилади.
Манфаатга қул бўлган одам имондан айрилиб, ўз нафсининг
югурдагига айланиб қолади. Босган, ҳатто босмаган қадамидан ҳам фойда
чиқаришга уринаверади. Бу йўлда инсоф, шафқат сингари туйғулардан
айрилади. Шу боис: «
Ҳўкизинг оқпошшо қўл остидан чиқиб кетмаган бўлса
топилади
»,- деб чолни масхаралаган элликбоши ҳеч нарса қилмай туриб,
пора олишдан тортинмайди. Таҳлил қилувчи элликбошининг сўзлари
замиридаги масхараомуз маънога эътибор қаратиши шарт. «
...Оқпошшонинг
қўл остидан чиқиб кетмаса
» топиладиган ҳўкизни излаш элликбошининг
хаёлига ҳам келмаганлиги таҳлил маромидан сезилиб туриши керак. Ўғри
ҳўкизни гўё чет элга олиб кетадигандай, Афғон ерларидан то Хитой
мулкигача бўлган бепоён ҳудуддан чиқиб кетмаган бўлса, топаман дейиш,
қарияни масхаралашдан бошқа нарса эмаслиги англаб етилиши зарур. Акс
ҳолда, элликбошининг қиёфаси тўлиқ англашилмай қолиши мумкин. Бу ҳол
элликбоши маънавиятининг қанчалар қурум босганлигини кўрсатувчи
далилдир.
Энди китобхонлар диққати олинган пора эвазига элликбоши кўрадиган
тадбирнинг нечоғлик бемаъни ва нокерак эканига қаратилиши зарур.
Чолдан оладиганини олган элликбоши ҳўкизнинг йўқолгани ҳақида:
«
бетўхтов аминга хабар қиламан
»,- деб ваъда беради. Анчагина пул
ҳисобига кўрмоқчи бўлган тадбири кераксизлиги Қобил бобо ва кампиридан
бошқа ҳаммага олдиндан аён бўлсада, у, ҳатто, шу кераксиз ишни ҳам
бажармайди. Хўш, у ҳолда элликбоши нима сабабдан аминни тилга олди?
Бунинг сабаби шундаки, амин ҳам ўғрилик занжирининг муҳим
ҳалқаларидан бўлиб, бошига иш тушган ҳимоясиз бечоралар уни ҳам
боқишлари даркор эди.
Ҳўкизи йўқолганидан хабардор қилиб, ундан: «
бетўхтов приставга
хабар қиламан
»,- деган ғоят «муҳим» тадбир ваъдасини олиш учун Қобил
бобо аминга ҳам пора беради. Даҳшатлиси шундаки, на элликбоши, на амин
қимирлагани учун, охир-оқибатда, приставга ҳам бобонинг ўзи хабар
етказади ва қандай бахтсизликка йўлиққанини айтиб ёрдам сўрашнинг ўзи
учунгина ҳам ўрисларнинг катта амалдорига, ҳам унинг «ўзимиздан
чиққан» тилмочига пора беришга мажбур бўлади. Приставнинг кўрган
чораси эса, элликбоши ва аминникидан ҳам ғаройиброқ, яъни «
Аминга
бор
»,- дейишдангина иборатлигига синчи эътибори қаратилади.
Инсоннинг қадри топталган, шаъни, ҳуқуқи оёқ ости қилинган
ҳолатнинг шафқатсиз манзараси киши қалбини изтиробга тўлдиради. Нега
бу одамлар бу қадар юзсиз? Порасиз-ку қимир этмас экан, жилла қурса,
пора олишгач ҳам, нега ҳаракат қилишмайди? Мутлақо жон койитмай
туриб, бировдан таъма қилишдан хижолат бўлмасликлари сабаби нимада?
Бадиий таҳлил натижасида кишини шу хилдаги ўйлар безовта этса, унда
191
катарсис жараёни бошланган бўлади. Ўқирманларда қаршилик кўрсата
олмайдиган, ўз ҳақини ажрата билмайдиган ожиз одамларни топтайдиган
ноинсоф кимсаларга нисбатан нафрат уйғониши, бечораларга ачиниши
бадиий адабиёт учун ҳам, унинг илмий таҳлили учун юксак натижадир.
Амин билан Қобил бобо орасидаги муносабат атрофлича таҳлил
қилиниши мақсадга мувофиқ. Арзга келган чолни кўрибоқ «
оғзини очмай
кекирган, сўнг бақбақасини селкиллатиб кулган
», ҳўкизни атай сигир деб
чолни масхаралаган, «
йўқолмасдан олдин бормиди
», «
Биров олиб кетса
қайтиб кела бер, деб қўйилмаган эканда!
»- дея қария устидан очиқчасига
кулган, Қобил бобо олдида «
чинчалоғини иккинчи бўғинигача бурнига
»
тиқиб, сўнг «
этигининг тагига арт
»ган, ҳеч тортинмай бободан пора таъма
қилган амин қиёфасидаги ноинсоний белгиларни бутун даҳшати,
хунуклиги, жирканчлиги билан ҳис этган киши ҳам уни ёмон кўриб қолади,
ҳам шундай ювуқсиз кишига иши тушган Қобил бобонинг фожиали
ҳолатини чуқур англайди. Ўйлаб кўриш зарур: амин ҳамиша ҳам ўзини
шундай тутармикин? Аминнинг ўз чиркин қиёфасини бу қадар очиқ
кўсатаётганлигига сабаб нимада? Эҳтимол, жазосизликдадир? Балки, амин
Қобил бобони одам ўрнида кўрмаганлиги учун унга бир ҳайвон янглиғ
муносабатда бўлиб, қариядан уялишни ҳам лозим топмайди. Уни уялишга
арзимайди деб ҳисоблайди. Шу боис чинчалоғини бурнига тиқиб, қолоғини
этигининг тагига артади. Амин қанчалик бефаросат ва тарбиясиз бўлсада,
бошқа кишининг олдида шу жирканч қилиқларини қилмаган бўларди.
Қобил бободан эса тортинмайди. Чунки унингча, бобо инсон эмас. Инсон
бўлмаган яратиқдан эса уялиб ўтирилмайди. Қадимги Юнонистонда азамат
ва девқомат гладиаторлар бекаларини ҳаммомга олиб кириб ювинтириб
қўйишган. Соҳибжамол бекалар қуллардан уялишни хаёлларига ҳам
келтирмаганлар. Чунки уялиш инсонга хос бўлганидек, фақат инсондангина
уялинади! Қул эса одам эмас! Аминнинг Қобил бобога муносабатида ана шу
ҳолат белги беради.
Амин нечоғлик юзсиз бўлмасин, унда барибир қандайдир ўзбеклик
унсурлари сақланиб қолган. Қобил бобо иложсизликдан, хўрлиги
келганидан, масхара бўлаётганидан аламикелиб йиғласа, «йиғлама»
дейишга ўзбеклиги қўймайди, «йиғламанг» дейишга амалдорлиги йўл
бермайди. Шу боис «
йиғланмасин
» деб вазиятдан чиқади. Ҳикоянавис
тимсоллар табиатидаги энг майда ҳолатларни ҳам бехато илғаган ва маҳорат
билан акс эттирган. Элликбоши Қобил бобога таъсириниўтказиш, ёлғонига
ишонтириш учун олдин унга сенсираб гапиради. Оладиганини олиб бўлгач
эса, ҳеч нарса бўлмагандай, доимгидай сизлаб муомала қилаверади.
Эпик асарларнинг шу йўсинда амалга оширилган таҳлили унинг
замиридаги ҳаётий, бадиий мантиқни тўлароқ очиш ва матннинг эстетик
жозибасини туйиш имконини беради.
192
ДРАМАТИК АСАРЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Драматик асарлар таҳлили эпик ва лирик турдаги асарларни таҳлил
қилишга жуда ҳам ўхшаб кетади. Аммо таҳлил жараёнида драматик турдаги
асарлар фақат ўқиш учунгина эмас, балки асосан кўрсатиш, намойиш этиш
учун ёзилганлиги сабабли унда театр санъатига хос хусусиятлар бор
эканлиги, яъни яратилаётган вақтидаёқ асарнинг спектаклга айланиши кўзда
тутилганлиги ҳисобга олиниши жоиз.
Таниқли адабиётшунос Д. Қуронов раҳбарлигида яратилган
“Адабиётшунослик луғати” асарида драма “
Do'stlaringiz bilan baham: |