Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet123/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

саҳна, парда, кўриниш, декорация, мизансцена, монолог, диалог, луқма, 
ремарка, пролог, эпилог, тугун, ечим
сингари саҳна асарига хос тушунчалар 
тўғрисидаги назарий маълумотлар эсга туширилиши керак. Негаки, шу 
хилдаги назарий маълумотларни пухта эгалламай туриб, драма асарини 
тушуниб ҳам, демакки, таҳлил қилиб ҳам бўлмайди. 
Драматик асарларнинг энг муҳим ўзига хослиги шундаки, пийеса 
бадиий ҳодиса реал воқеликка айлантирилгани сабабли кишининг сезги 
аъзоларига бевосита таъсир этиш қудратига эга бўлган ягона адабий турдир. 
Спектаклга айланган драмада қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари ва характери 
воқелик тарзида, томошачининг кўз олдида бевосита намоён бўлгани учун 
унга кучли таъсир ўтказади. Шу боис драма асарларини таҳлил қилиш 
анчагина 
мураккаб 
юмушдир. 
Кучли 
инсоний 
характерлар, 


196 
тўқнашувларидан ўт чақнайдиган ҳаётий зиддиятларнинг асосини топиш, 
пийеса қаҳрамонлари руҳий тўлғоқлари сабабини туйиш орқали кишида 
инсоний позиция ва муайян маънавий қадриятлар тизими шаклланади. 
Ўқиш ва тушуниш учун кишидан маълум даражада ҳаётий ва маданий 
тажриба ҳамда интеллектуал тайёргарлик талаб қиладиган драматик асарлар 
биланёшлар қанча эрта таниша бошласалар, уларнинг маънавияти 
шаклланиши жараёни шунчалик самарали бўлади.
Айрим мутахассислар ғоят мураккаб туйғулар, чигал инсоний 
тақдирлар тасвирланган «Шоҳ Эдип», «Қирол Лир», «Мирзо Улуғбек», 
«Абулфайзхон» сингари асарларни идрок этиш мушкул, улардаги бадиий 
маънони, одамзоднинг улкан дардларини, изтиробларини тушуниш қийин 
эканлигидан келиб чиқиб, ёшларни жиддий саҳна асарлари билан 
таништиришга шошилмаслик керак деб ҳисоблашади. Бу хилдаги 
«меҳрибонлик» одамни ҳам ақлан, ҳам маънан ялқов қилиб қўяди. Агар 
одам ўз вақтида ҳиссий тарбия кўриб, туйғулари пайтида камол 
топдирилмаса, йигирма тўрт ёшида ҳам, қирқ тўрт ёшида ҳам худди тўрт 
ёшидаги каби юксак инсоний туйғулардан, мураккаб руҳий кечинмалардан 
бехабар яшаб ўтавериши мумкин. Фикр қилиш, ҳис этиш, туйиш ҳам бошқа 
ҳар қандай инсоний кўникма ва малакалар сингари имкон қадар ёшликдан 
шакллантирилиши лозим. 
Фикримизни 
«Шоҳ 
Эдип» 
фожиаси 
таҳлили 
мисолида 
равшанлаштиришга уриниб кўрамиз. «Шоҳ Эдип» асари воқеалар 
трагедияси эмас, инсоний характерлар фожиасидир. Муаллиф асарда нима 
бўлди дегандан кўра, қандай бўлди деган саволга жавоб беришга кўпроқ 
эътибор қаратган. Трагедия бошдан-оёқ қисматнинг қудратини, тақдирнинг 
инсон устидан чексиз ҳукмронлигини намойиш этувчи воқеалар тасвири 
асосига қурилган бўлсада, Софоклнинг бемисл маҳорати туфайли асарда 
қатнашган ҳар бир қаҳрамон пийеса давомида ўзининг чинакам қиёфасини 
тўлиқ кўрсата олади.
Жаҳон адабиётида Эдип сингари изтироблар қийноғини тортган, ўзига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда гуноҳлар ботқоғига ботган ва шу боис кечирган 
азобларининг кўлами ададсиз даражада баланд бошқа бир қаҳрамонни 
учратиш қийин. Фожиадаги изтироблар силсиласининг даҳшатли томони 
шундаки, асардаги қаҳрамонлар билиб қилган гуноҳлари учун эмас, балки 
қисматлари шундоқлиги боис азобларга гирифтор этилади. Софокл учун 
гуноҳнинг ким томонидан, нима сабабли ва қандай амалга оширилгани 
эмас, балки қилинган гуноҳ ва унинг ажри, гуноҳга гуноҳкорнинг 
муносабати муҳимдир. Драматург инсон ва қисмат муносабатларини 
кўрсатиш жараёнида ҳар бир алоҳида инсоннинг ўз тақдири билан фақат 
ўзигагина хос тарзда, ўз маънавий дунёсига лойиқ йўсинда учрашишини 
ҳаққоний акс эттира билган. Билиб-билмай гуноҳга ботилдими, ундан 
тозаланишга уриниши ёки уринмаслиги асносида ўзига хос йўл тутган ҳар 
бир қаҳрамон шу тарзда ўзининг инсоний сифатларини намоён этади. 
Трагедия марказида турган Эдип – азалдан безовта ва ғамгусор қалб 
соҳиби. У ҳеч қачон шаънига доғ туширадиган иш қилмаган ва шу боис: 


197 
«

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish