Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet115/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб, Энг ёруғ юлдуздан...
» 
сўрайди. Таҳлилнинг ибтидосиданоқ, шеърхон шоир ҳиссиёти оламига 
яқинлаштирилиши даркор. Нега лирик қаҳрамон гўзални «қоронғу кечада» 
излай бошлади? Нима сабаб маъшуқасини «
энг ёруғ юлдуздан
» сўради? 
Таҳлилчи шеър матнидан шу каби саволларга жавоб топишга урингани 
сайин асарнинг жозиба кучини яққолроқ туяди.
Маълумки, ишққа мубтало қалб эгасига уйқу – бегона. Ҳазрати Навоий 
айтганларидек, «
Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлигадир ҳаром уйқу
». Шу 
боис «Гўзал»нинг лирик қаҳрамони – бедорлик бандаси. Бедор одам, 
қалбига ишқ ошиён қурган дардманд ўзига дардкаш излаши табиий. Лекин 
ишқдай ўта маҳрам туйғуни бошқа одам билан ўртоқлашиш, излаётганини 
ундан сўраш хатарсиз эмас. Шунинг учун лирик қаҳрамоннинг уйқусиз 
тунда энг ёруғ юлдузга мурожаат қилиши – мантиқан асосли. Чўлпоннинг 
лирик қаҳрамони, аввало, юлдузга юз буриб нотабиий йўл тутмайди.
Энди юлдузнинг гўзални ўнгида эмас, «тушда кўр»ганлиги сабабини 
изоҳлашга диққат қаратилиши керак. Ўзбек гўзали Кунботишнинг очиқ-
сочиқ юрадиган тункезар соҳибжамолларидан эмас, шу боис кечаси бедор 
бўладиган яратиқларнинг унга кўзи тушмайди. Мабодо, тасодифан кўзи 
тушсада, юзини эмас, қорасини кўриши мумкин. Юлдузнинг малак 
таърифини эшитиши, эшитганлари туфайли тушларидагина кўриши 
мумкинлиги сабаби ҳам шунда. Шу важдан «энг ёруғ юлдуз» малакни фақат 
тушида кўргани табиий. Юлдузнинг эътирофи бежиз эмас: «
Тушимда 
кўрамен: шунчалар гўзал, Бизданда гўзалдир, ойданда гўзал!
» Таҳлилда 
синчи лирик шеърдаги нафақат ҳар бир сўз, балки қўшимчаларгада эътибор 
бериши жоиз: лирик қаҳрамон маъшуқасини битта “энг ёруғ юлдуз”дан 
сўраган эди. Лекин юлдуз: «
Бизданда гўзалдир...
» тарзида кўплик номидан 


181 
жавоб берди. Нима учун? Негаки, битта юлдуз қанчалар порлоқ бўлмасин, 
осмоннинг кўрки бўла олмайди. Кўкнинг безаги осмон тўла саноқсиз 
юлдузлардир. Уларнинг гўзаллиги кўплиги ва тартибсиз тартибида! Буни 
“энг ёруғ юлдуз” яхши билади. Шоир шеърдаги жуда майда деталларгача 
ғоят катта эътибор билан ишлаган. 
Юлдуздан қониқарли жавоб ололмагани учун лирик қаҳрамон 
нигоҳиниой чиққан ёққа олиб, маъшуқани сўроқловни давом эттиришга 
мажбур. Ойунга: «
...бир қизил ёноққа, Учрадим тушимда кўмилган оққа
»,- 
дебжавоб айлайди. Ойнинг тушидаги малак не боис оққа кўмилганини осон 
изоҳлаш мумкин: гўзални кўрмоқ учун назар ташлаган Ойдан майин, сутдай 
нимтатир нур таралади. Таралади-ю, ердаги малакнинг қорасигами, 
соясигами тушиб уни ҳам ўзининг оқ оғушига олади. Бундан ташқари, 
Кунчиқиш эстетикасида оқ ─ эзгуликни ифодаловчи ранг. Гўзал, гарчи уни 
ой ўнгида кўрмаган бўлсада, албатта, оппоқ кийинган бўлиши керак. Оқ 
юзли малакнинг оппоқ либоси Ойнинг ойдин нури билан қўшилиб 
маликани тамомила сеҳрли бир оқликка чулғайди.
Шеърда «қизил ёноқ» сифатлаши ҳам ишлатилган. Ўзбек учун қизил 
ёноқ – соғломлик ҳам гўзаллик белгиси. Шунинг учун ҳам ойнинг тушида 
намоён бўлган малак қизил ёноқли. Бунинг устига, гўзалнинг қизил ёноғи 
тасвири шеърнинг кейинги бандида қуёшнинг ёндирувчи қизиллигини 
асословчи мантиқий-ҳиссий восита ҳамдир. 
Сирли гўзални сўроқлаб тонг оттирган ошиқнинг ёрни «эрта тонг 
шамоли»дан суриштирмай иложи йўқ. Тонг насими тенгсиз малакни тушида 
эмас, ўнгида кўрган. Лекин бу бахтиёр висол унга «бир» мартагина насиб 
этган. Унинг абадий саросар кезмоғи, ҳамишаликка телбавор ошиқ бўлмоғи 
учун ўша биргина йўлиқиш кифоя: «
...бир кўриб, йўлимдан озиб, Тоғу 
тошлар ичра истаб юрамен!
» Сирли гўзалнинг тонг шамолига ўнгида 
йўлиқиш сабаби анча осон изоҳланади: ўзбекнинг бўй қизлари саҳархез 
бўлишади. Нечоғлик эҳтиёт бўлмасин, сирли малак бирор марта тонг 
насимининг нигоҳига нишон бўлишдан қутулолмаган бўлиши мумкин. 
Ниҳоят, ишқ оташида куйиб қоронғу кечадан кундузга қадар бедор 
юрган ошиқ оламни мунаввар этган Кун ─ қуёшга мурожаат айлагандаги 
ҳолат: «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish