Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet113/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Одам танасининг оғирлиги 
туфайли худди тешилган ҳаво шари каби кўтарилолмай, гоҳ ерда 
судралиб, гоҳ дарахтларга илашиб, гоҳ томларга урилиб ётган 
шеъриятни ортиқча юкдан халос этиш керак эди... Эндиликда одамлар 
ҳаёт бир нарса, поэзия эса тамомила бошқа нарса эканини билишяпти, 
билишмасада, сезишяпти. Бу икки нарсани бир-бирига аралаштирмаган 
маъқул. Айнан одам тугаган жойдан шоир бошланади. Бирининг 
тақдири – ўзининг “инсоний” йўлидан юриш, иккинчисининг миссияси 
эса йўқ нарсани яратишдир. Шоир дунёни бойитади, ўз-ўзича мавжуд 
бўлган реал борлиққа, ўзининг янги ирреал қитъасини қўшиб, оламни 
кенгайтиради

1
,- деб ёзади. Бир қарашда тушунарсиздай кўринган бу фикр 
орқали лирикага одамнинг ҳаётида учрайдиган муаммоларни ҳал этишга 
уриниш воситаси деб эмас, балки кўнгил ҳолатларини, сабабини билиш ҳам, 
тушуниш ҳам, тушунтириш ҳам ўта мушкул бўлган руҳият жилваларини акс 
эттириш йўли деб қараш лозимлиги ифодаланган. Ортеганинг: “
Айнан одам 
тугаган жойдан шоир бошланади
”,- деган қаноатида одамга тегишли 
бўлган турли мажбуриятларни унута билган кишигина шоир бўла олиши 
қайд этилган. Зеро, шоир борлиқдаги реалликдан кўра кўпроқ тасаввур ва 
кўнгил реаллигида бўлишни хуш кўрадиган шахсдир. 
Лирика адабий тур сифатида эпос ва драмадан кескин фарқ қилиб, 
таҳлил жараёнида унга хос белгиларни тўлиқ ҳисобга олишни талаб этади. 
Агар эпос ва драмада инсон турмушининг объектив томони акс эттирилса, 
лирикада ижодкорнинг руҳияти, онги, онгости ҳолати, яъниким, бевосита 
ўзига тегишли субъектив жиҳатлари ифодаланади. Эпос ва драмага мансуб 
асарларда борлиқ ёки руҳият 
тасвирланади
, лирик битикларда эса 
ифода 
этилади
. Лирика эпос ва драмага ўхшаб санъатнинг тасвирий турига эмас, 
балки тамомила бошқа экспрессив-ҳиссий турига мансубдир. Шунинг учун 
ҳам лирик асарлар таҳлилида эпик ва драматик асарлар тадқиқида 
қўлланган усуллардан ҳамиша ҳам фойдаланиб бўлмайди. Бу тур асарларни 
текширишнинг ўзига хос ёндашув ва усуллари қўлланилиши керак.
Лирик асарлар таҳлилида устуворлик қиладиган жиҳат ундаги ўзига 
хос психологизмни ҳисобга олишдан иборатдир. Агар эпос ва қисман 
драмада тимсоллар ички олами ташқаридан туриб тасвирланса, лирикадаги 
психологизм экспрессив-ҳиссий бўлиб, субъектнинг изҳори объектнинг 
руҳий ифодасига мос келади. Шу сабабли ҳам лирика одам ички оламини 
1
Ортега-й-Гассет. Дегуманизация искусства. С. 16-17. – http://www.webreading.ru 


176 
кечинма, сезги ва ҳиссиётлар орқали эпосдагига нисбатан теран, жонли ва 
таъсирли ифода этади.
Лирика, ўрни келганда, инсон тафаккурига ҳам кучли таъсир кўрсата 
билади. Негаки, руҳияттанув илмида “ҳиссий тафаккур” деган тушунча бор. 
Унга кўра уйғонган ҳиссиёт тафаккурнинг ҳам кучли даражада қўзғалишига 
сабаб бўлади. Адабиёт тарихида жуда кўплаб лирик асарларнинг кечинма ва 
ҳиссиётларни кучлантиришдан ташқари, юксак даражада ҳиссий бўёққа эга 
фикр-мушоҳада уйғотганини кўриш мумкин. Бу хил лирик асарлар сирасига 
ҳазрат Навоийнинг “Харобот аро кирдим ошуфтаҳол...” таржиъбандидан 
тортиб, А. Ориповнинг “Сароб”, “Маломат тошлари”, “Оломонга” каби 
шеърларигача бўлган кўплаб битикларни киритиш мумкин. Лекин нима 
бўлганда ҳам лирик асарда ифода этилган олам, ҳаммадан бурун, руҳият 
оламидир. Бу жиҳат, айниқса, лирик шеърлардаги айрим тафсил 
(детал)ларни бадиий таҳлил этишда ҳисобга олиниши лозим бўлади.
Абдулла Ориповнинг “Онажон”, “Баҳор” шеърларидаги истисносиз 
барча тафсиллар психологик бўлиб, шунчаки шароитни кўрсатишга хизмат 
қиладиган бирорта ҳам предметли детал йўқ. Бу шеърлардаги барча 
деталлар тўлиғича шоир руҳий ҳолатидаги турли сезим ва кечинмаларни 
теранроқ ифодалашга хизмат қилади. Мабодо, табиат тасвирига 
бағишланган соф лирик битикларда предметли детал тасвирлари учраган 
тақдирда ҳам улар ё бевосита, ёхуд билвосита лирик қаҳрамон руҳияти ва 
кайфиятини ифодалашга қаратилган бўлади. Миртемирнинг “Бетобликда”, 
Р. Парфининг “Ёмғир ёғар”, А. Ориповнинг “Ёмғир ҳам тинмади...” сингари 
шеърларидаги табиат манзарасига оид тафсиллар ўз ҳолича мақсад эмас, 
балки руҳий ҳолатни таъсирли йўсинда бериш воситасидир. Кўринишдан 
фақат пейзаж ифодасига бағишланган бу каби шеърлар аслида тўлиғича 
кайфият ва руҳий ҳолатни кўрсатишга қаратилган. Шу боис ҳам лирикадаги 
пейзаж тасвирини табиат манзараси дейишдан кўра, шоир ёки лирик 
қаҳрамон кайфиятларининг воситали манзараси дейиш тўғрироқ бўлади. 
Лирик шеърларда аҳён-аҳёнда учраб қоладиган портрет ёки атроф-оламдаги 
нарсаларга оид тафсиллар тўғрисида ҳам шу гапни айтиш мумкин. 
Тасвирда сюжетга ўхшаброқ кетадиган воқеабандлик ҳамда образлар 
тизими унсурлари мавжуд бўлган лирик асарлар таҳлили бир қадар 
мураккаблик туғдиради. Негаки, бу хил поэтик асарларда тафсилот борлиги 
сабаб таҳлилда эпос ва драма таҳлилига мос тамойил ва усулларни қўллаш 
керакдай туюлади. Бундай қилиш мутлақо нотўғри, зеро, лирик асардаги 
сюжет ва персонаж аслида “сохтасюжет” ва “сохтаперсонаж” бўлиб, эпос ва 
драмадагидан тамомила ўзгача моҳиятга эга бўлиб, мутлақо бошқа – 
психологик функцияни бажаради. Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон” 
шеъридаги ўзбек деҳқонига бағишланган бандда деҳқон образи, унинг 
эътиқодини англатувчи қарашлари табиат тасвири билан уйғунлаштирилган 
ҳолда тасвирланганки, у, дастлаб, худди эпос ва дараматик асарларни 
ўрганган каби таҳлил этиш мумкиндай таассурот қолдиради. Лекин бу 
таассурот янглиш бўлиб, деҳқон тимсоли, унинг портрети ва сўзлари 
алоҳида катта бадиий қийматга эга эмас, балки Ўзбекистоннинг яхлит лирик 


177 
образи ифодасига ҳиссий жўшқинлик берувчи ёрдамчи восита вазифасини 
бажаради. Шеър учун кузакдаги воқеа ҳам, деҳқоннинг хатти-ҳаракатлари 
ҳам эмас, балки шу кичик “сюжет”нинг ҳиссий бўёқдорлиги муҳим. 
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, лирикада сюжет учраб қолсада, у 
мустақил эстетик унсур сифатида мавжуд бўлмайди, балки ҳиссий-
психологик ифодавийликни орттириш воситаси ҳисобланади. 
Лирик асар таҳлилида сюжетга ҳам, персонажларга ҳам, предметли 
тафсиллар тасвирига ҳам бажарган муайян руҳий-психологик вазифаси 
доирасидагина ёндашилади. Маълумки, айни шу нарсалар эпик асар 
таҳлилида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Лирик турдаги асарда муаллиф 
ёхуд лирик қаҳрамон таҳлили муҳим аҳамиятга эга бўлади. Лирик қаҳрамон 
– лирик асардаги одам тимсоли, лирик кечинмалар ташувчиси.Ҳар қандай 
образ сифатида лирик қаҳрамон ҳам бетакрор, ўзига хос индивидуал 
шахслик сифатларини намоён этибгина қолмай, муайян умумлаштирувчи 
универсал хусусиятларга ҳам эга бўладики, бу ҳол унга шоир шахси билан 
бир деб қарамаслик кераклигини тақозо этади. Тўғри, кўпинча лирик 
қаҳрамон ўз табиати, одамлар ва ҳаёт ҳодисаларига муносабати билан шоир 
шахсига жуда яқин келади, лекин улар деярли ҳеч қачон тўлиқ бирлашиб 
кетмайди. Тан олиш керакки, шоир лирик қаҳрамонни, биринчи навбатда, 
ўзининг шахсидан олади. Лекин шоир ҳар сафар, ҳар бир асарининг лирик 
қаҳрамонида ўз шахсиятидаги муайян қирраларни фаоллаштириш орқали 
лирик кечинмаларни умумлаштириш ва универсаллаштиришга эришади. 
Айни шу умумлашганлик сабабли лирик қаҳрамон туйғулари 
ўқирманларгада юқади, уларгада таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам 
шеърхон лирик қаҳрамонга ўхшаб, у билан бирлашиб кетади. Бу ҳол 
нафақат асар муаллифи, балки лирик битикни ўқиб, қаҳрамон кечинма ва 
туйғуларини туйган ҳар қандай одамни ҳам лирик қаҳрамон дейишга имкон 
беради. Кўп шеърларда лирик қаҳрамон шоирдан анча узоқ бўлиб, реал 
муаллифга дахлдорлиги жуда шартли бўлади. Ҳалима Худойбердиеванинг 
“Йўлдадирман”, “Муқаддас аёл”, Усмон Азимнинг “Гладиатор”, 
“Бахшиёна”, Азим Суюннинг “Қодир овчининг ўлими” ва яна шу сингари 
бошқа минглаб шеърларнинг лирик қаҳрамонини муаллифнинг ўзи деб 
бўлмайди. 
Лириканинг ҳажман кичик бўлишга интилиши натижасида асарнинг 
композицияси мураккаблашади ва таранглашади. Лирикада эпос ва драмага 
қараганда, такрорлаш, қарши қўйиш, кучайтириш, қураш каби композицион 
усуллар фаол қўлланилади. Лирик асар композициясида бадиий мазмуннинг 
икки ва кўпйўналишли бўлишига олиб келадиган образларнинг ўзаро 
муносабати жуда катта аҳамият касб этади.
Лирик асар композициясининг асосий таянч нуқтаси якунда бўлади, бу 
кичик ҳажмли лирик асарларда, айниқса, яққол кўзга ташланади. Кўпинча 
кичик ҳажмли шеърларнинг қолган қисми энг сўнгги бир ёки икки қаторда 
айтилган фикр учун тайёргарлик вазифасини ўтагандай бўлади.
Лириканинг бадиий нутқ соҳасидаги услубий асослари: монологизм, 
риторика ҳамда тизма шаклдан иборатдир. Лирик асарларнинг асосий қисми 


178 
лирик қаҳрамон монологи тарзида қурилгани учун унда баёнчи-ровий нутқи 
ҳам, персонаж нутқи ҳам бўлмайди, бинобарин, уларнинг нутқий 
характеристикасига зарурият сезилмайди. Аммо айрим лирик асарлар 
диалог шаклига қурилган бўлиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак.
Одатда, лирик нутқ ҳиссий кўтаринкилиги билан ажралиб туради ҳамда 
унда истиора, мажоз ва синтактик фигуралар кўплиги кўзга ташланади. 
Гассетнинг: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish