Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet109/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Асарнинг 
илмий-эстетик 
англанишида 
унда 
тасвирланган 
образларнинг ҳаётдаги “прототип”лари билан солиштирилиши деярли 
кераксиз юмушдир. Прототипга хос хусусиятлар муаллиф тасвирлаган 
бирор персонажнинг ички оламини, руҳият дунёсини талқин этиш ва 
изоҳлашда таяниладиган асос бўлолмайди

1
,- деб ёзганида тўла ҳақ эди 
дейиш мумкин. Чиндан ҳам ҳаётда бор одам – бадиий тимсол, аммо бадиий 
тимсол – реал ҳаётда бор одам эмас. Бадиий асарга ҳаётдаги одамнинг 
қайсидир бир чизгилари олинган, унинг ички олами тасвири эса, ёзувчи 
илҳоми 
ҳамда 
асардаги 
бошқа 
тимсолларнинг 
бу 
образга 
муносабатларининг натижасидир. 
Бадиий асар таҳлилида маиший-биографик контекстуал ёндашув 
генетик йўналишдаги илмий таҳлил амалга оширилганда кўпроқ қўл 
келиши мумкин. Чунончи, санъаткорнинг айни бир асар устида ишлаш, 
таҳрир қилиш, такомиллаштириш жараёни борасида тўғри тасаввур 
уйғотиш асарнинг моҳиятини англашда муайян ўрин тутиши мумкин. Бунда 
асарнинг қўлёзма нусхалари, таҳрирлари, қайсидир бир сабаб билан асарда 
қилинган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар муайян аҳамият касб этиши 
мумкин. Дейлик, Абдулла Ориповнинг “Юртим шамоли” номи билан 
машҳур бўлган шеъри аслида “Ўзбек шамоли” деб номланган ва “ҳушёр” 
муҳаррирлар асарни шу ном билан чиқаришдан чўчиганлари учун муаллиф 
уни “Юртим шамоли”га айлантиришга мажбур бўлган экан. Бу хилдаги 
маълумот ушбу шеърни идрок этиш, ундаги миллий ўзликни англаш 
ғоясини туйишда муайян аҳамият касб этиши аниқ.
Қоралама нусхалар, турлича режа кўринишлари, асар сўнгги ҳолига 
келгунга қадар қилинган турли таҳрирлар сингари маиший-биографик 
контекстга доир маълумотлар илмий-назарий таҳлилсиз ўз ҳолича 
текширилаётган бадиий асарни тўлароқ тушунишга хизмат қилавермайди. 
Қораламалардаги ёхуд режалардаги ҳолат ҳеч қачон асарнинг сўнгги 
кўриниши ўрнини босолмайди. Негаки, муаллифнинг асардаги бирор 
тимсолни тасвирлаш борасидаги мўлжали истаган вақтда ўзгариб қолиши ва 
бу ҳол қоралама нусхаларда қай даражададир акс этиши мумкин. 
Қораламага таяниб, айни тимсолни асарнинг сўнгги нусхасидагидан 
ўзгачароқ талқин этиш асло мумкин эмас. Фақат чоп этилган сўнгги 
нусхагина муаллиф ихтиёридан чиқиб кетгани сабабли мустақил қадрият 
мақомида бўлади. Фақат асарнинг сўнгги нусхасигина ўзи учун ўзи жавоб 
1
Скафтымов А.П. К вопросу о соотношении теоретического и исторического рассмотрения в истории 
литературы // Введение в литературоведение. Хрестоматия. –Москва. 1988. С. 174-175. 


170 
бера олади. Шунинг учун ҳам таҳлил асарнинг айнан шу нусхаси асосида 
амалга оширилиши, ҳукму хулосалар ҳам шундан келтириб чиқарилиши 
лозим.
Қўшимча контекстуал далиллар эса, у ёки бу фикрларни асослаб, 
уларни кучлантиришгагина хизмат қилиши керак. Чунки айни сўнгги 
нусхада муаллиф барча бошланиш ва тугалланишларни мувофиқлаштирган 
бўлади. Қоралама нусхалар ёхуд муаллиф ҳаётига доир айрим маълумотлар 
баъзан асардаги бадиий масаллиқларнинг сифат ва миқдори нисбатига 
салбий таъсир кўрсатиб, унинг моҳиятини ўзгартириб юбориши мумкин. 
Қораламалар асосида чиқарилган хулосалар ёзилиши мумкин бўлган ёки 
ёзилиши исталган асар ҳақидаги потенциал қарашлар бўлиб, асло муаллиф 
томонидан яратилиб, чоп этилган ва мустақил бадиий реаллик сифатида 
мавжуд бўлган асарга тўла алоқадор бўлолмайди.
Бирор асарнинг тушунтириш ва изоҳлаш қийин, чалкашлиги бор 
ўринларида амалиётчи синчилар, айниқса, адабиёт ўқитувчилари 
муаллифнинг бирор қарашига мурожаат қилиб, “Муаллифнинг ўзи шундай 
деган”,- тарзидаги фикрни айтишади ва унга рад қилиб бўлмайдиган 
салмоқли далил сифатида қарашади. Афсуски, муаллифларнинг ўз асари 
ҳақидаги қарашлари ҳамиша ҳам тўғри бўлавермайди. Аксар ҳолларда 
матннинг объектив мазмуни муаллиф талқинига мувофиқ келмайди. Ҳақли 
саволлар туғилади: Ижодкорлар ўзларининг нима яратганликларини 
билмайдиларми? Бундай ҳар хилликнинг сабаби нима? Бунинг бир қатор 
сабаблари бор.
Биринчидан
, муаллиф кўпинча ўзи ҳам сезмагани ҳолда асарида 
айтмоқчи бўлганидан бошқа нарсани гапириб қўйиши мумкин. Бу ҳол 
бадиий ижод қонуниятидаги оддий одамларга унчалик ҳам тушунарли 
бўлмаган ўзига хослик туфайли содир бўлади: асар ҳамиша мазмун 
жиҳатдан муаллифнинг у ҳақдаги илк ниятига қараганда бойроқ бўлади. 
Иккинчидан
, асар яратилган вақт билан у ҳақда гапирилаётган вақт 
ўртасида, албатта, муайян замоний оралиқ бўладики, бу орада муаллифнинг 
тажрибаси, дунёқараши, оламни англаш ва изоҳлаш йўсини, ижодий ҳамда 
ахлоқий тамойиллари муайян ўзгаришларга учрайди. Объектив бадиий 
мазмун билан муаллиф талқини ўртасидаги номувофиқликнинг 
учинчи
ва 
асосий сабаби ёзувчининг ижодкор сифатида оламни идрок этиш йўсини 
билан унинг илмий-назарий дунёқараши ўртасидаги деярли ҳеч қачон ўзаро 
мос 
келмайдиган 
номувофиқликнинг 
мавжудлигидир. 
Дунёқараш 
мантиқий-тушунчавий мунтазамлик ва тартиб ичида бўлса, дунёни ижодий 
идрок этиш эса, асосан санъаткорнинг туйғуларига таяниб, одамнинг ўзи 
ҳамиша ҳам англаб етавермайдиган ҳиссий, иррационал, онгостига хос 
сифатларга эга бўлади. Бадиий асарнинг асосида айнан ақл билан назорат 
қилиб бўлмайдиган мана шу жиҳатлар ётади, муаллифнинг асар ҳақидаги 
мулоҳазалари эса мантиқий изчилликка эга дунёқарашининг ифодасидир. 
Худди шу сабабларга кўра муаллифлар ўз яратиқларини изоҳлаш ва талқин 
этиш борасида адашишлари мумкин. 
Назарий адабиётшунослик бадиий асар мазмунини англатишда 


171 
муаллифнинг нобадиий қарашларига таяниш хавфли машғулот эканини 
англаб етганига анча кўп бўлди. Ижодкорларнинг ўзлари ҳам 
автоталқиннинг мумкин эмаслиги, кераксизлиги ва ҳатто, баъзан зарарли 
эканини қайд этишади. Рауф Парфи ўзининг бирорта ҳам асарини 
шарҳлашни истамасди. “Адашган руҳ” достони қандай ниятда яратилгани 
тўғрисида сўралганда эса, “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish