161
кетиши ҳолатлари кўп учрайди. Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан”,
“Турксиб йўлларида”, А. Ориповнинг “Баҳор”, “Сароб” каби шеърларида
замоний қоришиқлик яққол кўзга ташланадики, уларни таҳлил қилиш
мобайнида бу ҳолат ҳисобга олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳ.
Худойбердиеванинг “Йўлдадирман”, “Бегим Сизни худойим”, Зебо
Мирзаеванинг “Умримни ўткинчи сабога бердим”, Ўктамойнинг “Кўклаб
кетган соғинч”, “Кўнгил синиқлари” шеърларида замон тўғридан-тўғри акс
этмаганини кўриш
мумкинки, бу хилдаги эркинлик лирик шеърларнинг
таъсир кучи доимий ва давомий бўлишига хизмат қилади.
Эпик асарларни таҳлил қилишда бу турдаги асарларнинг моясида
оздир-кўпдир тафсилот бўлиши кўзда тутилиши лозим. Демак, эпик асар
таҳлилини амалга оширишда асардан бадиий тимсол билан тафсилотнинг
қанчалик мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ёхуд алоқасиз
тасвири берган
эстетик натижа қидирилиши лозим бўлади. «Алпомиш» достони таҳлил
этилаётганда Барчиндан хабар келган куни Ҳакимбекка энчи сифатида
берилган биядан туғилган ярғоқ тойчоқ, яъни бўлажак Бойчиборнинг
сағриси тошиб, ўзини қўярга жой тополмай қолгани, буни кўрган
Бойбўрининг уни Алпомиш кўзидан йироқлатиш учун тўқайдаги
йилқиларга қўштириб юборгани, шу сабабли Алпомишнинг от сўраб
Қултойга боришга мажбур бўлиши, Қултойнинг унга от бермай, боз устига,
калтаклаши, ўз молига эгалик қилолмай, қуруқ қайтган ношуд йигитга
Қалдирғочой қилган аччиқ иддаолар сингари тафсилотлар ифодасида
тимсоллар моҳияти теран акс этади. Текширилаётган асар моҳияти
англанмай
туриб эса, бадиий таҳлил юзага чиқмаслиги аён ҳақиқат.
Адабий турларга хос хусусиятларни ҳисобга олишнинг ўзи таҳлилнинг
тўкислиги учун ҳали етарли бўлмайди. Негаки, адабий турларда
универсаллик кўп бўлиб, конкрет асарга хос жиҳатларни аниқлашда
унчалик қўл келмаслиги мумкин. Маълумки, адабий турлар жанрларга
бўлинади ва улар ҳам бир қатор жиддий ўзига хосликларга эгадир.
Текширилаётган асарнинг жанрига хос хусусиятлар ҳам кўзда
тутилгандагина таҳлилда кутилган илмий самарага эришиш мумкин.
Чунончи, лирик турнинг ғазал жанрини таҳлил қилишдан туюқ, мувашшаҳ
ёхуд чистон сингари жанрларга мансуб битикларни тадқиқ этиш тамомила
фарқ қилади. Шунинг учун ҳам бадиий таҳлил кечимида адабий жанрларга
хос жиҳатларни ҳам кўзда тутиб иш кўрилганда таҳлилчи тўхтамлари
нисбатан чуқур ва аниқ бўлади.
Бадиий таҳлил жараёнида асарнинг жанр хусусиятлари турга хос
белгиларига нисбатан камроқ аҳамият
касб этсада, унинг бадиий
бутунликни тадқиқ этишда салмоқли ўрни борлигини инкор қилиб
бўлмайди. Бу ўринда жанр тушунчасига доир белгиларга атрофлича
тўхталиб ўтириш шарт бўлмасада, жанр адабий тур ичидаги шакл, мазмун
ёки вазифасига доир умумий белгиларига кўра ўзаро бирлашадиган бадиий
яратиқларга хос ўртоқ жиҳатларни англатишини қайд этиш зарур. Шуни
ҳам
айтиш керакки, барча асарлар ҳам аниқ жанрий табиатга эга
бўлавермайди.
162
Эпик турдаги асарлар кўпроқ ҳажмий белгиларига кўра жанрларга
бўлинадигандай таассурот қолдиради. Шунинг учун бўлса керак,
адабиёттанув илмида
Do'stlaringiz bilan baham: