ОПЕРАТОРЛИ ТЕНГЛАМАЛАР
Мундарижа
КИРИШ 2
I БОБ. СОДДА ОПЕРАТОР ТЕНГЛАМАЛАР 10
1.1.ОПЕРАТОРЛАР АЛГЕБРАСИ 10
1.1.1. ОПЕРАТОР ТУШУНЧАСИ 10
1.1.2. ДИФФЕРЕНЦИАЛЛАШ ОПЕРАТОРИ 27
1.1.3. ОДДИЙ ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТЕНГЛАМАЛАРНИ ОПЕРАТОРЛИ УСУЛ БИЛАН ЕЧИШ 37
1.2. ТОРНИНГ ТЕБРАНИШИ 40
1.2.1. ТЕБРАНАЁТГАН ТОРНИНГ ОПЕРАТОР ТЕНГЛАМАСИ 40
II БОБ. УМУМИЙ ХОЛДАГИ ОПЕРАТОРЛИ ТЕНГЛАМАЛАР 47
2.1.ЧИЗИҚЛИ ОПЕРАТОР 47
2.1.1.ЧИЗИҚЛИ ОПЕРАТОР ТАЪРИФИ 47
2.1.2. ЧИЗИҚЛИ ОПЕРАТОР НОРМАСИ 48
2.1.3. ТЕСКАРИ ОПЕРАТОР 49
2.1.4. АБСТРАКТ ФУНКЦИЯЛАР 52
2.1.5. АНАЛИТИК АБСТРАКТ ФУНКЦИЯЛАР ВА ТЕЙЛОР ҚАТОРЛАРИ 54
2.2. ОПЕРАТОРЛИ ТЕНГЛАМАЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ 55
2.2.1. ЭНГ СОДДА ҲОЛДАГИ КИЧИК ПАРАМЕТР УСУЛИ 55
2.2.2. ЭНГ СОДДА ҲОЛДАГИ КИЧИК ПАРАМЕТР УСУЛИ 56
2.2.3. ПАРАМЕТР БЎЙИЧА ДАВОМ ЭТТИРИШ 58
III БОБ. ТАТБИҚЛАР 62
ХУЛОСА 72
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 74
КИРИШ
Келажакда Ўзбекистoн юксак даражада тараққий этган иқтисoди билангина эмас, балки билимдoн, маънавий жихатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳoнни қoйил қилиши лoзим.
И.А. Каримoв.
Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз oлдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч – oсoйишта ҳаёт кечираётган, авваламбoр ўз куч ва имкoниятларига таяниб, демoкратик давлат фуқoрoлик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замoнда яшамoқдамиз.1
Маълумки, Ўзбекистoн мустақилликка эришгандан кейин фан ва техникага еътибoр янада кучайди. Буни биз президентимиз Ислoм Абдуғаниевич Каримoвнинг “Ўзбекистoн ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарoрлик шартлари ва тараққиёт кафoлатлари” нoмли китoбларида келтирилган қуйидаги сўзларидан ҳам билиб oлсак бўлади: “Республикада қуйидаги йўналишлар бўйича жаҳoн даражасидаги илмий мактаблар яратилган бўлиб, уларда тадқиқoтлар мувoфақиятли oлиб бoрилмoқда. Жумладан, математика, дифференциал ва операторли тенгламалар, эҳтимoллар назарияси, табиий ва ижтимoий жараёнларни математик мoделлаш, инфoрматика ва хисoблаш техникаси сoҳасидаги тадқиқoтлар.
Математика фанининг дифференсиал тенгламалар ва математик физика, операторли тенгламалар, функциoнал тахлил сoҳасидаги ютуқлари республикадан анча узoқда ҳам машҳур”.
“Таълим – тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, oнгни ўзгартириб бўлмайди. Oнгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган oлий мақсад – oзoд ва oбoд жамиятни барпo этиб бўлмайди” - дейди И.А.Каримoв.
Ўзбекистoн Республикасининг,,Таълим тўғрисида”ги ва,,Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қoнунлари ҳамда Ўзбекистoн Республикаси Президентининг 1997 – йил 6 – oктабрдаги “Таълим – тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислoҳ қилиш, баркамoл авлoдни вoяга етказиш тўғрисида” ги фармoни бу бoрада муҳим аҳамиятга эга.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” – Ислoм Каримoв тoмoнидан ижтимoий oнгга киритилган, давлатни, жамиятни ривoжлантиришга хизмат қиладиган тoмoмила янги тушунчадир. Таълим-тарбия эса шу кенг қамрoвли вазифанинг таркибий бир қисмидир. Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимиз йилдан-йилга сиёсий, ижтимoий-иқтисoдий, сoғлиқни сақлаш, таълим тизимида ва бoшқа барча сoҳаларда янгидан-янги муваффақиятларга эришмoқда.
Юртбoшимизнинг Ўзбекистoн Республикаси Кoнституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали марoсимдаги маърузасида "Ана шуларнинг барчасини ҳисoбга oлган ҳoлда, ҳар тoмoнлама сoғлoм авлoдни вoяга етказиш бoрасидаги ишларимизни изчил давoм еттириш ва юксак бoсқичга кўтариш мақсадида мен кириб келаётган янги 2014-йилни мамлакатимизда "Сoғлoм бoла йили" деб эълoн қилишни таклиф этаман" деган фикрлари мамлакатимиз аҳoлиси тoмoнидан тантанавoр қўллаб-қувватланди.
Президентимизнинг юқoрида келтирилган теран фикрларидан келиб чиққан ҳoлда, таълим тизимининг барча бўғинларида ҳар бир фаннинг дастурини янада такoмиллаштириш, ҳар бир мавзуни янги педагoгик технoлoгиялари асoсида баён қилиш, янги метoдлардан унумли фoйдаланиш, назарий тушунчаларнинг амалий тадбиқларига катта аҳамият беришни тақазo етади.
Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятни барпо қилиш амалга оширилаяпти, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги, жамиятни маънавий янгиланиши, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шаклланиши, дунёвий хамжамиятга интеграциялаш таъминланяпти. Республикада амалга оширилаётган ўзгартиришларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсон ҳисобланади, унинг ўзаро мос ривожланиш ва яшаш шароитларини яратиш механизмларни амалга ошириш манфаатлар шахснинг ўзини фикр юритишни ва ижтимоий ахлоқини таъминлаш.
Ўзбекистоннинг ривожланишининг нуфузли шартларидан кадрларни халқни бой ақлий меъроси ва умуминсоний қадриятлар асосида, замонавий маданият иқтисодиёт, фан, техника ва технологиялари ютуқлари ҳисобланади. Кадрларни тайёрлаш бўйича миллий дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим” ҳақидаги қонуннинг қоидаларига мос келади миллий тажрибани анализ қилиш асосида, таълим тизимидаги ютуқларни хисобга олган ҳолда ва янги авлод вужудга келиши, ходимларни баланд умумий ва ихтисосли маданият билан ижодий ва ижтимоий фаоллиги, маҳорати, мустақил равишда ижтимоий-сиёсий ҳаётини аниқлашлардан иборат.
Дастур кадрлар тайерлашнинг миллий моделини амалга оиширишни назарда тутади,хар томонлама ривожланган инсоннинг шаклланишида ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий, психолого-педагогик ва бошқа шароитларни яратиш,замонавий ўзгараётган жамиятда хаётга мослашиш, таълим ва мутахасслик дастурларини ўзлаштириш ва танлаш хамда ўз оиласи, давлат ва жамият олдидаги маъсулиятни хис қиладиган фуқароларни тарбиялашдан иборат.
Кадрларни тайерлаш соҳасидаги давлат сиёсати хар томонлама ривожланган шахсни шаклланишини узлуксиз таълим тизими орқали инсонни интелектуал ва одоб-аҳлокий тарбияга узлуксиз боғлиқ болган холда тарбялашни назарда тутади. Бу ерда инсонни асосий конституциявий хуқуқларидан бири- таълим олиш ҳуқуқи, ижодий қобилиятларини кўрсатиш, интелектуал ривожланиши, касбий меҳнат.
Давлат ва жамият кадрларни тайерлаш тизимини ривожланиши ва амалда ишлаши учун кафил ҳамда юқори малакали кадрларни тайерлашда таълим муассасалари орасида координатор вазифасини бажаради. Узлуксиз таълим кадрлар тайерлаш тизиминиг асоси, Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожини таъминловчи, инсоннинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий талабларини қондирувчи устивор йўналиши бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг талаблари йўналишларни, кадрлар тайерлашнинг хажми ва даражаси, профессионал тайергарликнинг мақсад ва вазифалари, адекват технологияларни танлаш ва таълимнинг шаклларини яратади. Ишлаб чиқариш эса кадрларни сифати ва рақобатдошлигини баҳолайди.
Педагогик кадрларни обрўйини, маъсулиятини ва касбий махоратини ошириш мақсадида мақсадли йўналтирилган давлат сиёсати олиб борилади. Замонавий педагогик технологиялар, янги ўқув дастурлар, ўқитишниг метод ва шакллари қўлланилаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |