Збекистон республикаси



Download 1,23 Mb.
bet1/7
Sana14.06.2022
Hajmi1,23 Mb.
#670857
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
DISSERTATSIYA NEW

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ТОЖИБОЕВ ЖАСУРБЕК ЗОКИРЖОН ЎҒЛИ

УДК: 371.126:681.142.37:371.3

БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ГРАФИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИНИ.

(технологик таълим)




ДИССЕРТAЦИЯСИ


Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор
Шарипов Шавкат Сафарович

Тошкент – 2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1
ИИИ-БОБ. ПEДАГОГИК ТАЖРИБА-СИНОВ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ 117
3.1. Педагогик тажриба-синов ишини ташкил қилиш 117
3.2. Педагогик тажриба-синов иши натижалари ва уларнинг таҳлили 120
Учинчи боб бўйича хулосалар 128

КИРИШ (диссертaцияси аннотaцияси)


Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда глобаллашув ва интегрaция жараёнлари чуқурлашаётган шароитда технологик таълим ўқитувчисининг рақамли техналогия компенцияларини ривожлантириш орқали касбий график компетентлигини такомиллаштиришга эҳтиёж кучаймоқда. Шу боис ЮНЕСКО нинг “Ўқитувчилар рақамли техналогия компетентлигининг таркибий тузилмаси”, “Барча таълим учун малакали ўқитувчилар” стратегик лойиҳаларида белгиланган меъёрлар ва халқаро стандартларга асосланиб, рақамли технологияларни қўллаш, рақамли техналогия билан самарали ишлаш кўникмалари ва касбий график компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Жаҳон амалиётида ўқитувчиларнинг касбий график компетентлигини ривожлантиришда график билимлар, объектларнинг функционал ва конструктив ўзига хослигини билишга асосланган кўникма ва малакалар (компентенциялар)ни самарали қўллаш, график касбий йўналганлик ва фаолият тажрибаси, график рақамли техналогия бўйича эркин ижодкорлик муҳитини яратиш, муваффақиятли касбий-педагогик фаолият, унинг аҳамияти ва муайян технологик масалаларга муносабат, ўқитувчи йўл қўядиган хатоларнинг олдини олишга қаратилган корректив машқлар тизими алоҳида аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан олий таълим муассасаларида мухандислик компютер графикаси таълим йўналишида ўқитувчилар тайёрлайдиган давлат таьлим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурларида конструкторлик, ишлаб чиқариш технологик ва коммуникатив компетенцияларни шакллантириш жараёнида касбий график компетентликни ривожлантиришнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Мамлакатимизда мухандислик компютер графикаси самарадорлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилиб, таълим мазмунини лойиҳалаш, касбий график компетенцияларни тузилмаларга ажратиш, ўқитишнинг янги методик моделларини яратиш ва уларни таълим амалиётида қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим мазмунини модернизaциялаш шароитида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларидан касбий график билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш ва уларни таълим жараёнида қўллаш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”1 устувор вазифа сифатида белгиланган. Бунда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларида касбий график компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ҳамда касбий график фаолиятнинг репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини пухта эгаллашлари учун барча дидактик имкониятларни таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорлари, шунингдек, соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада ҳизмат қилади.
Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур диссертaция Республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновaцион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Олий малакали мутахассислар тайёрлаш ва ривожлантириш жараёни қонуниятлари ва тенденциялари, бўлажак ўқитувчиларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш муаммолари Р.Х.Джураев, А.Р.Ходжабоев, Н.А.Муслимов, Ш.К.Муродов, Т.Олимов, Ў.Қ.Толипов, А.П.Адилов, Р.Г.Исянов, Н.Н.Азизходжаева, Д.О.Ҳимматалиев, Ж.А.Ҳамидов, О.А.Қўйсинов, Б.А.Назаровалар томонидан ўрганилган.
МДҲ мамлакатлари олимлари Л.В.Антропова, Ш.А.Амонашвилли, И.Р.Абсалямова, В.И.Байденко, И.Е.Брякова, В.П.Беспалько, А.А.Вербицкий, А.Д.Григорьев, И.Ф.Исаев, Э.Ф.Зеер, Л.В.Колясникова, С.Н.Мироненко, А.В.Хуторской, В.А.Сластёнин ва бошқалар касбий компетентлини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари борасида изланишлар олиб борган.
Е.П.Вох, Г.А.Галенюк, С.В.Жилич, Г.М.Клочкова, Т.К.Мусалимов, Т.П.Петлина, А.В.Петухова, Н.В.Федотова, А.Абдурахмонов, И.Р.Абсалямова, Д.Ф.Кўчкарова, Ш.К.Муродов, У.А.Насритдинова, Т.Рихсибоев, Д.C.Саидаҳмедова, С.С.Сайдалиев, А.К.Хамрақулов, Ч.Т.Шокироваларнинг илмий ишларида бўлажак мутахассисларда айнан график тайёргарлиги ва график-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш муаммолари тадқиқ этилган.
Хорижий мамлакат олимлари Анжела Стоф, Бенжамин Блум, Брайан Кол, Драпеау Патти, Жаслин Голберг, Мерриэмбар Жерон педагогларнинг касбий тайёргарлиги, компетентлиги ва касбий-педагогик салоҳиятини ривожлантириш муаммоларига доир тадқиқотлар олиб борган.
Педагогика соҳасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ва график тайёргарлигини шакллантириш ва ривожлантиришга оид қатор изланишлар олиб борилган бўлса-да, лекин бўлажак технология ўқитувчисининг касбий график компетентлигини интерфоал методлар асосида ривожлантириш муаммоси алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish