Збекистон республикаси


ИИИ-БОБ. ПEДАГОГИК ТАЖРИБА-СИНОВ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ



Download 1,23 Mb.
bet4/7
Sana14.06.2022
Hajmi1,23 Mb.
#670857
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
DISSERTATSIYA NEW

ИИИ-БОБ. ПEДАГОГИК ТАЖРИБА-СИНОВ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

3.1. Педагогик тажриба-синов ишини ташкил қилиш


Назарий изланишлар тугаллангандан сўнг ишлаб чиқилган янги ўқитиш методларидан фойдаланишни тасдиқлаш учун педагогик тажриба-синов иши ташкил этилди.
Тажриба бўйича олиб борилган изланиш жараёнида ўқув платформа яратиш ва улардан фойдаланиш методикаси бўйича ишлар ўрганилди ва мавзуга доир маълумотлар, фактлар, воситалар ҳамда электрон таълим ресурсларини ўқув жараёнига қўллаш бўйича ишчи фараз аниқлаб олинди.
Тажриба-синовнинг дастлабки босқичларида ўқув мақсадли ўқув платформа қўллашнинг методик жиҳатлари ўрганилди. Талабаларни ўқув машғулотларга тайёрланиши, мустақил ишлаши ва қобилиятларини амалий ишда кўрсата олишлари учун қулай шароит яратилди. Талабаларни дарс жараёнига ижодий ёндашишлари учун маъруза, амалий, лаборатория дарсларини ўқиш шакли ва мазмуни ишлаб чиқилди. Ҳар бир маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари учун уларнинг мазмунига мос ўқув платформа яратилди. Назарий ва амалий машғулотлар мавзулари танланди ва уларга тегишли ўқув-материаллари тўпланиб, ўқув мақсадли моил илованинг ўқув жараёнига қўллашнинг шакли ва шарт-шароитлари аниқланди.
Бу босқич асосий тажриба учун керакли материалларни йиғиш ва мавзуларга таалуқли ресурсларини аниқлаш билан тугалланди.
Асосий тажриба таълимда ахборот технологиялари фанидан ўқув мақсадли ўқув платформа жараёнига интеграциясини амалга ошириш эди. Бундан мақсад изланиш бўйича эксперимент натижаларини ўрганиш ва уларни амалий жиҳатдан тасдиқлаш эди. электрон таълим ресурсларидан маъруза, амалий, лаборатория машғулотларида ўқув платформа фойдаланиш методикасини яратиш ва бу методиканинг талабалар билим савиясининг сифат кўрсатгичини оширишга таъсир этишини аниқлашдан иборат эди.
Педагогик тажриба Тошкент давлат педагогика университети Профессионал таълим факультетии «Тасвирий санъат ” йўналиши гуруҳларида тажриба-синов ташкил қилинди. Бу гуруҳларда дарслар икки хил методика асосида ўтказилди. 1-курс 101-гуруҳи кичик гуруҳларда «Муҳандислик графикаси фанлари» фанидан тажриба-синов ва назорат гуруҳлари танлаб олинди. Тажриба-синов гуруҳларида машғулотлар яратиган ўқув мақсадли моил илова таълимий ресурслар асосида, назорат гуруҳларида эса анъанавий методика билан олиб борилди. Тажриба-синов гуруҳларида компьютер техник воситалари, видеопроэктор ёрдамида маъруза, амалиёт дарсларини ва лаборатория машғулотлари электрон таълим ресурсларини қўллаб ўқув машғулотлари ўтилди. Назорат гуруҳларида эса амалий ва лаборатория ишлари анъанавий методика бўйича олиб борилди.
Тажриба-синов гуруҳларида электрон таълим ресурсларини ўқув жараёнига қўллаш бўйича комплекс методикадан фойдаланилди. Тажриба-синов гуруҳларида маъруза дарслари ўқув платформа. «Муҳандислик графикаси» фанлари бўйича маъруза ва амалий, лабаратория дарсларида ўқув ўқув платформа ёрдамида тушунтириш орқали тажриба-синов гуруҳларида дарс ўтказилди.
Ўқув платформа фойдаланиш асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш анъанавий дарс ўтиш методикаси каби, ўзига хос ўқитиш шакл ва методларига эга.
Муҳандислик графикаси фанлари фанини ўрганиш жараёнида ҳам айнан шу мавзулар бўйича келтирилган маълумотларни ўрганиш мустақил ўзлаштириш жараёни кўрсатилиб ва тушунтирилиб борилди. Талабалар томонидан назарий материалларни ўзлаштириш даражасини ўқув платформа ишлаб чиқилган тест назорати ёрдамида амалга оширилди. Бунда назарий, амалий ва лаборатория ишлари биргаликда олиб борилди.
Маъруза дарсларида берилаётган назарий материаллар амалий ва лаборатория ишларига бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли уларни биргаликда олиб бориш катта самара берди. Айниқса, юқорида таъкидланганидек, талабаларнинг мустақил таълим олиш жараёнини янада самарали жорий этишда ўқув платформа – иловаларнинг аҳамияти катта бўлди.
Талабалар ўрганилаётган мавзуни биз яратган методика асосида ўқув платформа ёрдамида танишгандан сўнг, график ишларни бажариш осон кечганлиги асосланди.
Талабаларнинг мустақил ишлашлари, маъруза ва амалий машғулотларни биргаликда ўзлаштиришлари учун услубий кўрсатмалар берилди.
Олиб борган экспериментал кузатишларимиз бир хил мавзудаги ўқув материалларини, ўқув мақсадли ўқув платформа ёрдамида тўғри танланган методика асосида ўқитиш талабалар савияси айнан шу мавзудаги ўқув материалларини таълимни аралаш ўқитиш методикаси асосида ташкил қилгандаги ўзлаштиришга нисбатан сезиларли даражада кўтарилганлиганлигидан, бунда унга сарф қилинган вақтни камайганидан далолат беради.
«Муҳандислик графикаси» фанлари бўйича машғулотларда олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, талабаларни ўқув-тарбия фаоллигини ва ўқитишнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим йўлларидан бири — бу ўқув платформа ўқув жараёнида кенг фойдаланиш асосли эканлиги кўрсатилди.
ўқув платформа ўқув жараёнида қўллаш маъруза материалларини ўқувчиларга етказиш жараёнида ва амалий, лаборатория дарсларида тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини беради.
Ўқув материалларини электрон таълим ресурслари асосида ўқув жараёнига ўқув платформа исталган фанининг ишчи дастурига мувофиқ амалга оширилди. Ҳар бир бўлим бўйича талабаларга назорат саволлари тақдим этилди. Талабаларнинг мазкур саволларга берган жавоблари иловада қайд этиб борилди.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish