Мен барча
кўринишларни тинч ва осойишта тасвирлаб бораман, охирига келганда
эса, томошабиннинг юзига кутилмаганда тарсиллатиб солиб
қоламан
”
1
,- тарзидаги иқрорда яққол кўринади.
Кўпинча композициянинг таянч нуқталари бадиий асар сюжетининг
анчагина осойишта фонида кучли самара бериши мумкин бўлган таъсирчан
бадиий усуллар ҳисобланади. Аксарият ҳолларда ёзувчилар ифодавий ва
таъсирчан образни асарнинг охирига сақлаб қўйишади. Шу тариқа таянч
нуқта матнда икки бор: ҳам самарали бадиий тасвир ёрдамида, ҳам асар
якунида намоён бўлади.
Адабиётшунослик илмида композициянинг шартли равишда
содда
ва
мураккаб
тарзидаги икки кўриниши фарқланилади. Оддий композициянинг
вазифаси фақат асар қисмларини бутунга бирлаштиришдангина иборат
бўлади. Бундай бирлашув ғоят оддий ва табиий йўл билан амалга
оширилади. Сюжет қурилиши соҳасида бу воқеа-ҳодисаларнинг жўнгина
хронологик тартибда жойлашиши, баён соҳасида эса бутун асар давомида
биргина баён усули, нарса тафсиллари борасида, алоҳида аҳамиятга
эгаларини ажратишлар, таянч ва рамзий тафсилларни қўллаш сингари
турларисиз, уларнинг жўнгина қайди шаклида амалга оширилади. Мураккаб
композицияда эса асарнинг қурилиши, унинг қисмлари ва унсурларининг
уйғунлашувидаёқ алоҳида бадиий маъно ифода этилган бўлади.
Композициянинг оддий ва мураккаб турларини муайян асар матнидан
топиш баъзан жуда қийин кечади. Улар ўртасидаги фарқни белгилашда
моҳиятдан кўра миқдор кўрсаткичлари каттароқ ўрин тутгани учун бу ҳақда
қатъий фикр айтиш мушкул ҳисобланади.
1
Чехов А. Письмо Ал. П. Чехову от 10–12 октября 1887 г. // Полн. собр. соч. и писем: В 30 т. Письма. Т.
2. С. 128.
159
ТАҲЛИЛДА АДАБИЙ ТУР ВА ЖАНРГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ
Бадиий асарнинг таҳлили муваффақиятли чиқишида текширилаётган
асарнинг қайси адабий турга мансублигини ҳисобга олиш ҳам ўзига хос
ўрин тутади. Чуқурроқ диққат қилинса, адабий тур тушунчасининг
моҳиятида таҳлилнинг калити ётганлиги кўзга ташланади. Негаки, адабий
тур ва жанр хусусиятлари бадиий асар табиатига хос асосий жиҳатларни
белгилайди. Бадиий таҳлил эса айнан муайян адабий асарнинг табиатига хос
қирраларни тадқиқ этиш демакдир. Тўғри, ҳар хил тур ва жанрлардаги
адабий асарлар текширилганда, таҳлил усуллари мутлақо ўзгариб кетмайди,
лекин таҳлилчининг асарга ёндашиши, муносабат тарзи, усуллар тизими
маълум даражада ўзгариши аниқ. Муносабат йўсини, нуқтаи назар эса ҳар
қандай илмий-ижодий фаолиятда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Ҳар бир бадиий асар такрорланмас ва тамомила ўзига хос эстетик
ҳодиса экани, айни вақтда у шундай ҳодиса сифатида ўзи мансуб турга доир
умумий жиҳатларга эга бўлгани учун ҳам таҳлилда адабий турга тегишли
белгилар ҳисобга олиниши зарурдир. Лирик асарни таҳлил қилишда
фойдаланилган усул билан романни ўрганиш мумкин бўлмайди.
Шунингдек, ҳикояни ўрганишда қўл келган таҳлил усули драмани
текширишда иш бермай қолиши мумкин ва бқ. Ҳар бир адабий тур
табиатидаги ўзига хослик бу турга мансуб асарни таҳлил этишда ундаги
асосий жиҳатдан келиб чиқишни талаб қилади.
Ўзбек
адабиёт
назариясидаги
адабий
тур
атамаси
рус
адабиётшунослигида «род», яъни жинс сўзи орқали ифодалансада, ҳар икки
тилда ҳам бир тушунча кўзда тутилади. Адабий турнинг бош хусусияти
шундаки, унинг вужудида муайян бадиий бутунликнинг қандай мақсадда
яратилгани (
куйлаш, ўқиш ёки кўрсатиш
) ва нимани ифодалаши (
туйғу,
воқеа, ёки ҳаракат
) кодлаштирилган бўлади. Демак, таҳлил жараёнида ҳам
бадиий матннинг мақсади ва ифода имкониятлари ҳисобга олиб иш кўрилса,
кутилган самарага эришилиши мумкин бўлади.
Асарнинг тил қурилиши ва бадиий билишнинг бевосита объект, яъни
асардаги воқеликка ёки субъект, яъни муаллифга ёхуд бадиий ифода
актининг ўзи, яъни тасвирланаётган характерларга йўналтирилганлиги
унинг турини тайин этади. Чунончи, ҳар бир бадиий асарда ё борлиқни
тасвир этиш, ёки сўзловчининг ҳолатини акс эттириш, ёхуд сўзлашиш
жараёнининг ўзини қайта тиклаш сингари ҳолатлардан бири бош мақсад
сифатида танланган бўлади. Умумлаштириб айтганда, мана шу уч ҳолат уч
адабий турни келтириб чиқаради. Айрим мутахассислар адабий турларнинг
учга бўлиниши билан тилшунослик илмидаги шахс-сон ва замон
категориялари орасида муайян аналогия кўришади. Яъни лирика – «мен» ва
«ҳозирги замон», эпос – «у» ва «ўтган замон», драма – «сен» ва «келаси
замон». Бу ўхшашликлар барча бадиий асарларда ҳам истисносиз учрайди
деб бўлмайди. Лекин шу жиҳатлар ҳисобга олиб иш кўрилса, шубҳасиз,
таҳлилнинг илмий савияси ортади.
160
Бадиий асарларнинг муайян адабий турга хос хусусиятлари уларнинг
санъатнинг бошқа турларидан қайси бирига яқинлигида, қайси санъат тури
ёрдамида бадиий интерпретация қилиш мумкинлигида ҳам намоён бўлади.
Чунончи, эпик асарлар графика ва рангтасвирга осонроқ кўчади. Лирик
асарлар эса мусиқага тез мувофиқлашади. Драматик асарлар эса театрда
намоён бўлади ҳамда пантомимага анча ёвуқ туради.
“
Do'stlaringiz bilan baham: |