Мактаб номлари (йиллар) Намояндалари



Download 36,87 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi36,87 Kb.
#222753
  1   2   3   4
Bog'liq
менежмент 1-мавзу жавоби




Мактаб номлари (йиллар)

Намояндалари

Турли мактабларнинг бошқарув таълимотига қўшган ҳиссаси

1

2

3

4

1.

Илмий менежмент 570-632 йиллар
1340-1400 йиллар

1404—1499 йиллар



Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам
Амир Темур

Улуғбек Муҳаммад Тарағай



  • Бошқарувнинг диний таълимотга асосланган назарий принтсипини яратди.

  • Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий мувофиқлаштиришга интилишлар орқали бошқариш саньатини мукаммал эгаллашга хизмат қилувчи таълимотлар (Қуръони Карим, хадислар) тизимини яратди.

  • Ўз даврининг сиёсий-ғоявий шарт-шароитларини яхши тушунган, халқлар ва элатларни ислом таълимотлари асо- сида диний, сиёсий, ғоявий жиҳатдан бирлаштириш йўлида ягона пайғамбар.




  • Мамлакатни идора қилиш ва салтанатни бошқариш услуби, стратегаяси ва тактикасини жорий қилди.

  • XIV—XV асрлар воқеалари ва ижтимоий ҳаётни ўзида акс эттирган қимматли асар Темур тузукларини яратди. Мазкур асарда баён этилган бошқариш йўл-йўриқлари, қонун-қоидалари, панд-насиҳатлари Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилмоқда.

  • Кучли давлатни барпо этиш, давлат ҳокимиятнинг қайси ижтимоий тоифаларга таяниши, мансабдор шахсларни уларнинг сифатларига кўра танлаш ва вазифаларга тайинлаш борасида амалий жиҳатдан мукаммал бўлган таълимотни яратди.

  • Буюк давлат арбоби, дунёвий билимларнинг соҳиби бўлган Соҳибқирон марказлашган давлатни барпо этиш орқали ўрта асрларда буюк шахслар етишиб чиқиши учун моддий, сиёсий, гоявий заминни яратди.




  • 39 йиллик султонлик даврида:




1450-1501 йиллар


1490-1530 йиллар


(1885-1920)



Алишер Навоий

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Ф.Тейлор, Г.Эмерсон ва бошқалар



  • Фаннинг жуда кўп соҳалари, хусусан математика, фалакиёт, мусиқашунослик, тарих ва бошқариш илмлари бўйича забардаст олим, маданиятнинг улкан ҳомийси сифатида танилди.

  • Унинг илмий мероси, у таъсис этган ва раҳнамолик қилган Самарқанд мунажжимлик мактаби, унинг кўп йиллик изланишларининг асосий маҳсули бўлмиш “Зижи жадиди Кўрагоний” (“Улуғбек Кўрагонийнинг астрономик жадвали”) асари билан тарихда изини қолдирди.


  • Сиёсий давлатни идора қилиш усуллари, тартиб-қоидалари билан боғлиқ бўлган хилма-хил муаммолари бўйича ўз қарашларига эга бўлган сиёсий арбоб.

  • Давлат ишларини бошқариш, музокаралар олиб бориш, мамлакат тинчлиги ва ободлиги учун курашпш.

  • “Вақфия”, “Ихлосия”, “Садди Искандарий”, “Тарихи мулки Ажам” каби асарларида адолатли бошқаришнинг сир-синоатлари ҳақидаги таълимотни яратган.

  • Энг оддий сиёсий масалалардан (адолатли шоҳни танлаш, тарбиялаш, давлат назорати каби) то энг мураккаб масалалар саналмиш давлатлараро муносабат, урушлар масаласи, давлатни идора этишда шоҳ, омма ва фаннинг роли каби масалаларни амалиётга тадбиқ қилган.




  • Буюк Бобурийлар салтанатини тузиб, ўзаро урушлар, майда хонликларга барҳам берди, марказлашган давлат бошқарувига асос солди.

  • Машҳур “Бобурнома” асарини яратди. У ўз асарида бошқаришга оид бўлган принциплар, хусусан одиллик ва тадбиркорлик, жасурлик ва моҳирлик, истеъдод ва маърифат масалаларини ёритди.

  • Бобурийлар (Жаҳонгиршоҳ) томонидан давлатни идора қилишнинг 12 моддадан иборат дастури яратилган.

  • Бобурийлар томонидан маъмурий бошқарув соҳасини ислоҳ этиш, хазина масалалари борасида — куррурия (вилоят ва туман ҳокимларн) деб аталадиган ҳукумат амалдорлиги мансаби жорий этилди ва ҳ.к.




  • Вазифани бажаришнинг мақбул усулларини топиш мақсадида илмий таҳлилни қўллаш.

  • Вазифани бажарувчи энг мақбул ходимни танлаш ва унинг уқитилишини таъминлаш.

  • Вазифани самарали бажарилишини таъминловчи ходимларни зарур ресурслар билан таъминлаш.

  • Юқори меҳнат унумдорлигини таъминлаш мақсадида ходимларни мунтазам рағбатлантириб туриш.

2.

Мумтоз ёки маъмурий менежмент (1920-1950)

А.Файол, М.Вебер ва бошқалар

  • Бошқарув принципларини ривожлантириш.

  • Бошқарув функцияларини баён этиш.

  • Ташкилотни ялпи бошқаришда системали ёндошувни асослаш.

3.

“Инсон муносабат-лари” мактаби (1950 йилдан ҳозиргача)

Э.Мэйо, Р.Лайкерт ва бошқалар

  • Меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ўзаро муносабатлардан қониқиш ҳосил қилувчи усулларни қўллаш;

  • Компаниянинг сиёсати ва истиқболини ходимларнинг хулқ-атворига, асосланган ҳолда ташкил этиш ;

4.

Миқдорий, тизимли ёки замонавий менежмент (1950 йилдан ҳозиргача)

Г.Саймон, П.Дурукер, Э.Дейл ва бошқалар

  • Мураккаб бошқарув муаммоларини чуқурроқ тушуниш мақсадида турли моделларни ишлаб чиқиш ва қўллаш;

  • Мураккаб вазиятларнинг ечими бўйича бошқарув ходимларига ёрдам берувчи микдорий усулларни ишлаб чиқиш.


2. “Илмий менежмент” мактаби XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида Америкада шакллана бошлаган. Бу мактаб бошқача ном билан, яъни “бошқарувнинг мумтоз мактаби” деб ҳам юритилган. Бу мактаб ибтидосида америкалик муҳандис ва ихтирочи Ф.Тейлор (1856—1915) турган эди. Унинг назарияси кейинчалик “Тейлоризм” деган ном олган. У яратган тизим эса ишчиларнинг “сиқиб сувини олиш” нинг илмий тизими деб аталган. Ф.Тейлор таьлимотининг асосий мазмуни — ёлланма ишчилар унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва маҳбул усулларни излашдир.Унинг принципларига биноан:

  • меҳнатнинг ҳар бир жараёни, унинг кўлами ва кетма-кетлиги аниқ-пухта ихтисослаштирилиши шарт;

  • ҳар бир меҳнат тури қатъий вақт оралиғида тақсимланиши лозим;

  • ҳар бир меҳнат жараёни ва ҳатто ҳар бир ҳаракат пухта ишлаб чиқилган қоидаларга бўйсундирилган бўлиши керак;

  • юқоридан белгилаб берилган иш усуллари ва қоидаларни бажариш учун доимий талабчан назорат амалга оширилиши лозим;

  • ишчилар малакаси ва савиясига қараб жой-жойига қўйилиши шарт;

  • бошқарувчи билан бошқарилувчи масъулиятини аниқ белгилаш ва вазифаларини тўғри тақсимлаш шарт.

Ф.Тейлорнинг меҳнатни ташкил этиш ва уни бошқариш борасидаги таклифлари ишлаб чиқаришга тадбиқ этилганда меҳнат унумдорлиги икки баравар (100%)га ўсишига олиб келган. Айниқса, қўллаган харонометраж усули диққатга сазовордир.
Ф.Тейлор назариясига кўра раҳбар ва мутахассисларни кам малака талаб қиладиган ижрочилик меҳнатидан ва уларга хос бўлмаган вазифалардан озод қилиш, ишчидан эса бошлиқларнинг барча буйруқларини ҳеч қандай мулоҳаза юритмасдан, бирор-бир шахсий ташаббус кўрсатмасдан аниқ ҳамда тез бажаришни талаб қилиш керак эди.
Ф.Тейлор бошқаришни “аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм, шунингдек, нима қилиш кераклигини аниқ билиш ва уни пухта ҳамда арзон усулда бажариш санъати” деб баҳолаган.
Шундай қилиб, Ф.Тейлор “бошқарувнинг мумтоз мактаби” ни яратишга асос солди. У яратган бошқарув мактаби фақат Америкада эмас, балки Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам турли назария ва оқимлар кўринишида ривожланиб борди.
3. Тейлорнинг замондоши ва ишининг давомчиси америкалик иқтисодчи Г.Эмерсон меҳнатни илмий ташкил қилиш бўйича йирик мутахассислардан бўлиб, у бошқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг комплекс, системали тизимини ишлаб чиққан. Унинг “Меҳнат унумдорлигининг 12 принципи“ номли асарида ёритилган.
Г. Эмерсон илмий бошқарув принципини моҳиятига кўра қуйидаги кетма-кетлиқда баён қилган.
1. Аниқ қўйилган мақсад ва ғоялар.
2. Оқил, соғлом фикр.
3. Жозибали, эътиборли маҳсулот.
4. Интизом.
5. Ходимга нисбатан адолатли бўлиш.
6.Тезкор, ишончли, тўлиқ, аниқ ва мунтазам ҳисоб-китоб.
7. Диспетчерлаш.
8. Меъёрлар ва жадваллар.
9. Шароит билан таъминлаш.
10. Операцияларни меъёрлаш.
11. Стандарт йўриқномаларни тайёрлаш.
12. Унумдорликни рағбатлантириш.

Кўриниб турибдики, Г.Эмерсоннинг диққат-эътиборида, энг аввало икки, яъни аниқ қўйилган мақсад ва ғоя, шунингдек оқилона фикр турибди. Г.Эмерсон ишчининг иш вақтида бажарадиган ҳаракатларини ўрганиб, ишчига бериладиган иш ҳажми нормаларини, ишни бажаришнинг ортиқча, унумсиз ҳаракатларини бартараф этувчи энг мувофиқ усулларини ишлаб чиқди.


Бунда масалан, нисбий иш ҳақининг махсус тизими оқилона фикр асосида қўлланилиб, унга кўра берилган нормани бажарган ишчиларга тариф ставкалари ва коэффициентлари оширилар, уни бажара олмаган ишчиларга эса ставкалари 20—30 фоиз пасайтирилиб, жарима солинган. Шу билан бирга берилган вазифани юқори даражада бажарилиши учун шароит ҳам яратилган.
4. “Илмий менежмент” намояндалари ўз илмий ишларини асосан корхона, ташкилот бошқарувини такомиллаштиришга бағишлашган. Улар бошқарувининг қуйи даражасидаги масалалар билан, яъни фақат ишлаб чиқариш даражасидаги бошқарув билан шуғулланишган. Маъмурий мактабнинг вужудга келиши муносабати билан мутахассислар энди умумташкилот даражасидаги бошқарув муаммолари билан шуғуллана бошладилар. Тейлор ва Гилбретлар оддий ишчидан муваффақиятта эришиб, шуҳрат қозониб мартабага минганлар. Айнан шу тажриба уларнинг бошқарув тўғрисидаги тушунчаларига кескин таъсир этган. Улардан фарқли ўлароқ, мумтоз маъмурий бошқарув мактабининг асосчилари:
Йирик бизнес соҳасида машҳур, бошқарувнинг юқори бўғинида эса юксак тажрибали амалиётчи раҳбарлар бўлишган.
Уларни ташвишлантирган бош масала — бу умумташкилот миқиёсида самарадорликка эришиш бўлган. Шундай мақсад қўйилган бўлсада, улар бошқарувнинг социал жиҳатларига унчалик эътибор беришмаган, устига-устак уларнинг ишлари шахсий тузатувлар доирасидан чиқмаган. Шу сабабли уларнинг ёндошувлари илмий методологик асосга эга бўлмаган.
“Мумтоз”чилар ташкилотга кенг қамровли келажак нуқтаи назаридан ёндошиб, ундаги умумий хусусиятлар ва қонуниятларни аниқлашга уринишган. Мақсад — бошқаришнинг унверсал усулларини яратиш орқали муваффақиятга эришиш эди. Улар бошқаришнинг қуйидаги икки жиҳатига эътиборни қаратишган:
• ташкилотнинг оқилона бошқарув тизимини ишлаб чиқиш. Улар ташкилотни бўлинмалар ёки ишчи гуруҳларга бўлишни, молия, ишлаб чиқариш ва маркетинг бошқаришни такомиллаштиришнинг муҳим томонлари деб ҳисоблашган;
• ташкилотнинг оқилона таркиби ва ишловчиларнинг оқилона бошқарилишига эришиш. Шу мақсадда бошқаришда яккабошлиқ бўлишини ва ишчи фақат битта бошлиқдан топшириқ олиш ва унга бўйсуниши лозим деган ғояни илгари суришган.
5. А.Файол бошқарув фанининг ривожланишига салмокли ҳисса қўшган француз олимларидандир. У Франциядаги кўмир қазиб олувчи йирик компанияни бошқарган. А.Файол ўзининг бой амалий тажрибасини “Умумий ва саноат бошқаруви” (1916) номли китобида умумлаштирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқарув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Аири Файолнинг бошқариш тамойиллари




Download 36,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish