ҳам, хуш
ёрдамида ўзбек тилининг ўзида ҳам сўз ясаш
бошланади. Масалан,
камчиқим, хушбичим, ҳамюрт, ҳамкурс
кабилар шулар жумласидандир.
Тўғри, ўзбек тилининг ўзида
кам, ҳам, хуш
ёрдамчи
сўзлари билан ҳосил қилинган сўзлар у қадар кўп эмас. Лекин
шу факт эътиборга лойиқки, улар энди ўзбек тилининг сўз
ясовчиси ҳисобланади, улар билан ясалган сўзлар ўзбек
тилининг ясама сўзларидир.
Юқорида айтилганидек,
кам, ҳам, хуш
сўзлари ёрдамида
ясалган тожикча ясама сўзларнинг айримлари шу тилдан
тайёр сўз ҳолида ўзбек тилига ўзлаштирилган.
Тожик тили
нуқтаи назаридан бундай сўзларнинг қандай усул билан
ясалганлигини ва уларни қандай сўзлар („содца сўз“ ёки
„қўшма сўз“) деб аташ кераклигини ҳал этиш бизнинг
вазифамизга кирмайди. Ўзбек тили нуқтаи назаридан эса
ясама сўз ҳисобланмайди ва уларга нисбатан сўз ясалиши
ёки унинг усули ҳақида гапириш тўғри бўлмайди.
Ўзбек тилининг ўзида
кам, ҳам, хуш
сўзлари ёрдамида
сўз ясалиши ва улар ёрдамида ясалувчи сўзлар
масаласига
келсак, биринчидан, бундай сўз ясалиш усулини композиция
( сўз қўшиш) усули деб бўлмайди. Чунки бундай сўзларнинг
ясалишида
кам, ҳам, хуш
сўз сифатида эмас, балки сўз ясовчи
сифатида қўлланади — сўз ясовчи вазифасига эга бўлади.
Демак, морфема ҳисобланади. Улар сўз ясовчи экан, қолган
қисм
(кам, ҳам, хуш
қўшилган қисм) сўз ясалиш асоси
ҳисобланади. Худди шу сабабли бундай сўзлар сўз ясалиш
таркибига эга бўлади ва унинг маъноси таркибий қисмлари
маъносидан келиб чиқади. Масалан,
камунум
сўзининг сўз
ясалиш таркиби
кам -\-унум
қисмларидан иборат бўлиб,
унинг
маъноси шу қисмлари маъноси асосида юзага келади.
Камҳосил
сўзи
серҳосил
сўзи билан,
ҳамкурс
сўзи
курсдош
сўзи
билан қиёсланса,
кам
ва
ҳам
сўзларининг
сер-
ва
-дош
аффиксларига маънодош (вазифадош) эканини — сўз ясовчи
эканини сезиш, бинобарин, улар ёрдамида ясалган сўзлар
қўшма сўз эмаслигини сезиш қийин бўлмайди.
Феъл туркумида сўз (феъл) ясовчи сифатида
қил (эт,
айла), бўл
ёрдамчи феъллари хизмат қилади:
тасдиқ қилмоқ,
текис қилмоқ
каби. Бундай феълларни ҳам композиция усули
(„сўз қўшиш“ усули) билан ясалган феъллар („қўшма
15
www.ziyouz.com kutubxonasi
феъллар“) дейиш тўғри бўлмайди. Чунки улар ҳам сўз ясовчи
восита — ёрдамчи феъл (сўз ясовчи бирлик) билан ҳосил
қилиняпти.
Хуллас, ўзбек тилида, аффикслардан ташқари, сўз ясаш
учун хизмат қилувчи ёрдамчи сўз (морфема)лар ҳам бор.
Лекин улар кўп эмас. Шунингдек, улар ёрдамида ясалган
(ясалаётган) сўзлар ҳам оз миқдорда,
Савол туғилиши мумкин ва табиий: „Ёрдамчи мор-
фемалар ёрдамида сўз ясалишини, аффикслар билан сўз
ясалишидан фарқлаган ҳолда, сўз ясалишининг алоҳида усули
деб қараш ва алоҳида ном билан аташ керакми, нгунга эҳтиёж
борми?“
Бизнингча, бундай қилиш шарт эмас. Чунки,
биринчидан, юқорида айтиб ўтилганидек, бундай бирликлар
(сўз ясовчилар) жуда кўп эмас. Иккинчидан, аффикслар
ёрдамида сўз ясалиши ва ёрдамчилар билан сўз ясалишининг
модели асос эътибори билан бир хил — „сўз ясалиш асоси +
сўз ясовчи“ модели. Демак, сўз ясалиши ва ясовчилар ҳақида
гап борганда, сўзлар ўзбек тилида, асосан, аффикслар
ёрдамида ясалиши, шу
билан бирга, сўз ясовчи ёрдамчи
морфемалар ҳам борлигини айтиб, улар орқали ҳосил
қилинувчи ясама сўзларнинг моҳиятини таҳлил этиш билан
кифояланиш мумкин.
Айтилганлардан маълум бўлдики, „қўшма сўз“ деб
таърифланаётган сўзларнинг кўпчилиги турли ҳодиса, йўллар
билан (мас., сўз ўзлаштириш, сўз бирикмасининг сўзга
айланиш и ва б.) юзага келган. Улар ясама сўз эмас.
Композиция усули билан ясалган сўз (қўшма сўз) деб
қаралаётган бирликларнинг айримлари сўз бирикмаси
ҳисобланади. Айримлари эса окказионал ясалиш (нутқий
ҳодиса)дир.
Ёрдамчи сўзлар ёрдамида сўз ясалиши ҳам композиция
(сўз қўшиш) усули бўлмайди.
Хулоса: 1. Турли йўл (турли сабаб, ҳодиса)
туфайли
лексемаларнинг юзага келиши сўз ясаш усули билан сўз ҳосил
қилиш ҳисобланмайди. Бинобарин, улар сўз ясалиши тизими
объектига кирмайди.
2.
Таркибида бирдан ортиқ луғавий маъноли қисмнинг
борлиги „қўшма сўз“лик белгиси, композиция усули билан
ясалганлик белгиси бўла олмайди. Ўзбек тилида сўз ясашнинг
композиция (сўз қўшиш) усули йўқ.
16
www.ziyouz.com kutubxonasi
3.
ЎзЬек тилида
кам, хуш, ҳам, қил
каби ёрдамчи билан
сўз ясаш ҳодисаси бор. Лекин буни композиция усули билан
сўз ясаш ҳисоблаш, улар ёрдамида ясалган сўзларни эса
„қўшма сўз“ дейиш тўғри эмас.1 2
Do'stlaringiz bilan baham: