Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Ясама сўзнинг таркиби. 
Ясама сўзнинг таркиби уни 
таш кил этувчи қисмлардан иборат бўлади. Ю қорида 
кўрдикки, ясама сўз сўз ясалиш асосига сўз ясовчини қўшиш 
билан ҳосил қилинади. Бинобарин, ҳар бир ясама сўз ана 
шу икки қисмдан иборат бўлади, яъни сўз ясалиш таркиби 
сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчидан тузилади.
Ясама сўз туб сўз, шунингдек, ясама сўздан ҳосил қили- 
ниши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ясама сўзнинг 
таркиби икки қисм (компонет)дан иборат бўлади. Масалан, 
терим
сўзининг сўз ясалиш таркиби 
тер
(сўз ясалиш асоси) 
ва 
-им
(сўз ясовчи)дан иборат. 
Теримчи
сўзининг сўз ясалиш 
таркиби 
терим
(сўз ясалиш асоси) ва 
-чи
(сўз ясовчи)дан 
иборат. Сўз ясалиш асоси билан сўз ясовчининг моҳиятини 
тўғри белгилаш, умуман, сўз ясалишининг, ясама сўзнинг 
моҳиятини тўғри белгилаш имконини беради.
Сўз 
ясалиш 
асоси. 
Ўзбек тилшунослигида анча вақт- 
ларгача бу бирлик қайд этилмас эди. Фақатгина сўз ясовчи 
аффиксларнинг у ёки бу сўз туркумига оид сўзлардан (мас., 
отдан, сифатдан ёки феълдан) сўз ясаши қайд этилар эди. 
Лекин бу нарса сўз ясалиши билан боғлиқ бирор ҳодисанинг, 
жумладан, сўз ясалиш асосининг моҳиятини акс эттира 
олмайди. Чунки, биринчидан, ҳеч қайси сўз ясовчи бирон 
туркумга оид сўзларнинг ҳаммасидан сўз ясамайди. Иккин- 
чидан, сўз ясалишига асос бўладиган сўзни от, сифат, феъл 
деб аташ сўз ясалиш асосининг материал томонинигина акс 
эттиради ва сўз ясалиши нуқтаи назаридан, сўз ясалиш 
асосининт моҳияти нуқгаи назаридан ҳодисани (сўз ясалиши 
бирлигини) акс эттира олмайди.
Шунингдек, сўз ясалиш асосига нисбатан 
сўз, лексема
терминлари аралаш қўлланиб келмоқца. Ҳатго, ясама сўзнинг 
ўзи ҳам „сўз“, „лексема“ деб номланиб келмоқда. Бу ҳам 
лисоний бирлик ва нутқ бирлигини фарқламаслик билан 
боғлиқ, албатта. Лекин бунга йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда
1 Адабиётларда „кўшма сўз ясовчи“ деб таърифланаётган 
аро, умум
каби сўзлар ҳақида „сўз ясовчи“ ҳақида гапирганда тўхталамиз.
2 — А. Ҳожиев
17
www.ziyouz.com kutubxonasi


ясама сўз таркибий қисмларининг ва ясама еўзнинг ўз 
моҳияти белгиланмай қолаверади. Оқибатда сўз ясалиши, 
ясама сўз билан боғлиқ бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини 
белгилаш мумкин бўлмайди.
Кейинги вақгларда яратилган ишларда (бошқа тилларга 
оид ишлар таъсирида) сўз ясалиш асоси ҳодисасига эътибор 
берила бошланди. Лекин айтиб ўтилган ҳодисалар билан 
бирга, сўз ясалиш асосининг ҳам моҳияти аниқ ва тўғри 
талқинини топганича йўқ.
Сўз ясалиш асоси сўз ясалиши сатҳига хос бирлик экан
унинг моҳияти шу нуқтаи назардан белгиланиши лозим 
бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ясама сўзнинг моҳиятини 
белгилашга йўл очади.
Сўз ясалиши асоси ҳақида гап борганида, биринчи нав- 
батда, унинг қандай бирлик экани, яъни лисоний бирликми 
ёки нутқ бирлигими, лексемами ёки сўз эканини аниқ 
белгилаш (у ҳақца аниқхулосага эга бўлиш) шарт. Шундагина 
сўз ясалиши билан боғлиқ ботпқа ҳодисаларни ҳам тўғри ва 
аниқ ёритишга йўл очилади.
Ўзбек тилшунослигқда 
сўз
термини „лексема“ маъносида 
ҳам, „сўзшакл" маъносида ҳам қўлланилиб келинди ва ҳозир 
ҳам бу ҳол маълум даражада давом этяпти. Бинобарин, ясама 
сўзнинг асоси бўлувчи қисмнинг моҳиятини шу нуқтаи 
назардан аниқ белгилаш керак бўлади. Шу асосда сўз яса- 
лишининг маҳсули қандай бирлик экани (қандай бирлик 
бўлиши) ҳам ҳал этилади.
„Сўз“ деганда, умуман, луғавий бирлик эмас, маълум бир 
(муайян) грамматик шакддаги луғавий бирлик тушунилиши 
маълум. Шу нуқтаи назар билан ёндошилса, сўз ясалиш 
асосини сўз дейиш мумкин бўлмайди. Чунки у ясама сўз 
таркибида грамматик шаклга эга бўлмайди. (Сўз ясалиш 
асосига сўз ясовчи қўшимча қўшилишининг ўзиёқ шундан 
далолат беради.) Демак, сўз ясалиш асосига нисбатан „сўз“ 
атамаси (термини) худди шу маънода — „сўз ясалиши учун 
асос бўлувчи луғавий. бирлик“ маъносида қўлланади („сўз- 
шакл“ маъносида эмас) ва бундай қўлланишга эътироз 
бўлиши мумкин эмас, деб ўйлаймиз.
Сўз ясалиш асоси ҳақида гап борганида шу нарсани ҳам 
алоҳида қайд этиш керакки, янги сўз умуман сўз ясалиш 
асоси бўлиб келган лексемадан эмас, балки унинг муайян 
18
www.ziyouz.com kutubxonasi


маъноси ёки маъноларидан (шу маъноси ёки маънолари 
асосида) ҳосил қилинади. (Бу ҳақца кейинги бўлимларда ҳам 
тўхтаймиз). 
-чи
аффикси, аввало, ҳар қандай отлардан эмас, 
балки маълум лексик-семантик гуруҳга оид отлардан янги 
сўз ясай олади („Шахс оти ясалиш и“ баҳсига қаранг). 
Қолаверса, у ёки бу сўз ясовчи муайян сўзнинг ҳам барча 
маъноларидан эмас, балки маълум бир маъноси ёки маъно- 
лари асосида янги сўз ясайди. Масалан, 
бош
сўзи йигирмадан 
ортиқ маънога эга. Лекин 
-чи
ва 
-ла
аффиксларининг ҳар 
бири унинг муайян маъносидан янги сўз ҳосил қилган: 
бошчи,
бошла.
Хуллас, сўз ясовчининг ҳар қандай сўзлардан эмас, маълум 
типдаги сўзлардан, кўп маъноли сўзларнинг ҳар қандай 
маъносидан эмас, маълум типдаги маъноси асосида улардан 
сўз ясаши бу ҳолнинг сўз ясалиш асоси маъноси, бу маъно- 
сининг хусусияти билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. Шу- 
нинг учун ҳам ясама сўзнинг маъноси таърифланганда, сўз 
ясалиш асосини „от“, „сифат“, „феъл“ дейиш эмас, балки „от 
билдирган нарса“ („сифат биддирган белги“, „феъл билдирган 
ҳаракат“) ёки „асос билдирган нарса“. ...дейиш тўғри бўлади. 
Буни ҳисобга олиш сўз ясалиши билан боғлиқ бошқа 
ҳодисаларнинг моҳиятини тўғри белгилаш имконини беради.
Ҳар қандай ясама сўзда сўз ясалиш асоси битта бўлади. 
Масалан, 
кучли
сўзида сўз ясалиш асоси — 
куч; белбоғли
сўзида 
эса 
белбоғ
сўз ясалиш асосидир.
Янги сўз ясама сўзлардан ҳам ҳосил қилинишини (ясама 
сўз сўз ясаш асоси бўлиши мумкинлигини) кўрдик. Баъзилар 
бундай сўзларда сўз ясалиш асоси иккита бўлишини айта- 
дилар, 
теримчи
сўзида 
тер
ва 
терим
асослари бор деб 
қаралади. Ҳ. Неъматов, Р. Расуловларнинг китобида ясама 
сўздан ҳосил қилинган ясама сўзларнинг қолипи ҳақида 
гапирилиб, „Қолипнинг таркибий қисми сифатида унга 
нисбатан кичикроқ қолип ҳам бўлиши мумкин“ деб мисол 
тарзида {[муайян от] + [чи] + [лик]} = касб-кор мавҳум оти: 
(этик — этикчи — этикчилик) қолипи келтирилади.1
Рус тили сўз ясалишига оид ишларда бу нарса алоҳида 
қайд эталади ва ясама сўздан ясалган сўзлардаги асослардан
1 Ҳ. 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish