Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

шахс оти 
ясайди. Бу ҳол 
-чи
сўз ясовчисининг сўз ясаш имконияти доирасини че- 
гаралайди.
Сўз ясовчилар, асосан, бир маъноли (бир вазифали) 
бўлади. Масалан, от ясовчи 
-чи,
сифат ясовчи 
-ли,
феъл 
ясовчи 
-ла
аффикслари каби. Айрим сўз ясовчилар бирдан 
ортиқ маъно ва вазифага эга. Лекин улар ҳам аслида бир 
маъноли бўлган. Кўп маънолилик хусусияти эса маълум 
сабаблар билан кейин юзага келган. 
-лик
қўшимчаси белги 
оти (
чиройлилик
), касб оти 
(ўқитувчилик)
ясайди. (Буларнинг 
сабаби ҳақида ўз ўрнида, яъни шундай хусусиятли ҳар бир 
сўз ясовчининг таҳлилида гапирилади.)
Сўз ясовчи вазифасида айрим аффиксоид ва ёрдамчи 
сўзлар ҳам қўлланишини кўрдик. Лекин улар жуда кам ва 
тожик тилидан ўзлашган: 
кам, ҳам, хуил, хона
сўз ясовчилари. 
Буларнинг ҳар бири ёрдамида ясалган сўзлар ҳам кўп эмас. 
Яна шуни ҳам айтиш керакки, булар сўз ясовчи сифатида, 
сўз ясовчи аффикслардан фарқли, бирон белгига эга эмас. 
Аксинча, сўз ясовчи аффиксларга хос умумий хусусиятларга 
бу сўз ясовчилар ҳам эга. Ҳатто, 
кам
ва 
ҳам
сўз ясовчилари 
сўз ясовчи 
сер-
ва 
-дош
аффиксларига антоним, маънодош: 
камҳосил — серҳосил, ҳамсуҳбат — суҳбатдош.
Шунинг учун 
буларни сўз ясовчи аффикслардан ажратиб (алоҳида олиб) 
таҳлил этишнинг ҳожати йўқ. Қандай сўз ясашига қараб, ҳар 
бири ўз ўрнида берилавергани маъқул. (Буларнинг қўшма 
сўз ясамаслиги юқорида айтилган.)
Ўзбек тилининг ўзига оид сўз ясовчи ёрдамчи сўз сифа- 
тида 
қил (айла, эт), бўл
феълларини кўрсатиш мумкин: 
жабр
қилмоқ, хурсанд бўлмоқ.
Ўзбек тилида сўз ясаш учун аффиксал морфемалар хизмат 
қилишини кўрдик. Шунингдек, аффикслар ёрдамида сўз 
формалари (шакллари) ҳосил қилиниши ҳам маълум. Ўзбек 
тилига оид адабиётларда бу ҳодисалар қайд этилган ва сўз
23
www.ziyouz.com kutubxonasi


ясовчи аффикслар билан форма ясовчи аффиксларнинг ўзаро 
фарқли белгилари ҳақида аниқ гаплар айтилган. Бироқ бу 
масалада аниқ бир фикрга келинмаган, мунозарали ўринлар 
ҳам йўқ эмас. Шундай экан, сўз ясаш таҳлилига овд ишда, 
биринчи навбатда, сўз ясовчи бирликнинг моҳиятини, ўзига 
ёндош бўлган бирликдан фарқини белгилаб олиш лозим 
бўлади. Акс ҳолда, сўз ясалиши бўлмаган ҳодисалар сўз яса- 
лиши баҳсига киритвдиши, бу эса ўз навбатида, қатор чал- 
кашликларни келтириб чиқариши турган гап ва бундай ҳолни 
ҳозирги илмий адабиётларда кузатиш мумкин.
Сўз ясовчи ва форма ясовчилар ҳақида проф. А. Ғуломов, 
жумладан, қуйидагиларни ёзади: 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish