Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

окказионал ясалиш 
деб, лисоний бирлик эмас
нутқ бирлиги деб қараш тўғри бўлади.
12
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳозирги тилимизда таркибида айнан бир сўз мавжуд 
бўлган 
эркталаб, сувталаб; нозиктабиат, оғиртабиат;
одамсифат, маймунсифат; ишбай, кунбай; қўймижоз,
итмижоз; эрксевар, иссиқсевар
каби „сўз“лар бор. Булар, 
одатда, „қўшма сўз“ деб қаралади, улар таркибида қўлланган 
талаб, сифат, бай, мижоз
каби сўзлар шу „қўшма сўзлар“ни 
ясовчи деб тушунилади.
Аввало, таркибида айнан бир сўз қўлланган бундай сўз- 
лар саноқлидир (таркибида 
талаб, сифат, бай, мижоз
сўзлари 
бўлган ,,сўзлар“). Қолаверса, улар таркибида қўлланувчи 
сўзлар сўз ясаш учун хизмат қилмайди. Уларнинг айримлари 
таркибидаги ҳар бир сўз ўз маъноси билан қатнашади ва сўз 
бирикмаси эканлиги сезилиб туради: 
оғир табиат, енгил
табиат, нозик табиат, деҳқон табиат; оқ кўнгил, қора кўнгил,
очиқ кўнгил
каби. Биргина 
талаб
сўзи қатнашган қуйидаги 
мисолларга эътибор беринг: 
равнақталаб, фарзандталаб,
ёмғирталаб, ечимталаб, эркталаб, савобталаб, мададталаб,
чопиқталаб, эрмакталаб, ҳангоматалаб, эътиборталаб,
меҳнатталаб, маошталаб, иштаҳаталаб, ҳурматталаб
ва 
бошқалар.
Буларни (шу кабиларни) „қўшма сўз“ дейиш қисмлари- 
нинг қўшиб ёзилиши, таркибидаги 
талаб, сифат, бай
каби- 
ларни эса сўз („қўшма сўз“) ясовчи деб тупгуниш оқибатидир. 
Аслида эса, улар сўз қўшиш йўли билан ҳосил қилинган янги 
сўзлар эмас, шунингдек, бирдан ортиқ сўзлар билан 
қўлланаётган сўзлар сўз ясовчи эмас.
„Композиция усули билан сўз ясаш“, „қўшма сўз“ ҳақида 
гап борар экан, яна бир ҳодисага тўхтамаслик мумкин эмас.
Ўзбек тилида шундай „сўзлар“ борки, улардан бир неча- 
сининг таркибида, кўринишдан сўзга ўхшаш қисм қатнашади. 
Сўз кўринишида бўлиши туфайли улар аффикслар қаторига 
киритилмайди. Улар қатнашган сўзлар эса, одатда, „қўшма 
сўз“ деб қаралади: 
кам (камҳосил, камқатнов), бахш (оромбахш,
роҳатбахш), умум (умумхалқ, умумшаҳар), боп (майизбоп,
кўйлакбоп), ранг (жигарранг, кулранг), хуш (хуштаъм,
хушқомат), ҳам (ҳамсуҳбат, ҳамшаҳар)
ва бошқалар.
Буларни аффикс ҳисобламасликнинг асоси бор. Лекин 
таркибида улар ипггирок этган сўзларни „қўшма сўз“ дейиш 
(композиция усули билан ясалган сўзлар дейиш), айрим- 
ларини эса, умуман, сўз (ясама сўз) дейиш мумкин эмас.
13
www.ziyouz.com kutubxonasi


Аввало, уларнинг ҳаммаси ўзбек тилида бир хил йўл 
билан юзага келган ва бир хил типда ҳосил бўлган сўзлар 
эмас. Шунинг учун ҳам уларнинг моҳияти, таркибида 
ипггирок этаётган айнан бир қисмнинг 
(боп, кам, хуш
каби) 
вазифаси ва қандай бирлик эканини ўзбек тили сўз ясалиши 
нуқтаи назаридан баҳолаш (белгилаш) керак бўлади. Бу 
ўринда улардан фақат сўз ясаш учун хизмат қиладиганлари 
(шундай бирлиютар борлиги) ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Ўзбек тилидаги 
ҳам, хуш, кам
сўзлари тожик тилидан 
ўзлашган. Улардан фақат 
кам
сўзигина ўзбек тилида мустақил 
сўз сифатвда қўлланади. 
Ҳам,
асосан, боғловчи вазифасвда 
қўлланади. 
Хуш
сўзи 
хуш келибсиз, хуш кўрмайди
каби саноқли 
бирикмалар таркибвдагина сўз ҳолида учрайди.
Мазкур сўзлар тожик тилвда сўз ясовчи сифатвда ҳам 
хизмат қилади ва улар ёрдамвда ҳосил қилинган ясама сўзлар 
анчагана миқдорни ташкил этади. Уларнинг маълум қисми 
ўзбек тилвда ҳам бор: 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish