Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Раҳматуллаев
Тил қурилишининг 
асосий бирликлари. Тошкент, „Университет“ , 2002, 12- б.
27
www.ziyouz.com kutubxonasi


кун тартибига қўйилади. Бу, албатта, муҳим ҳаракат сифатида 
баҳоланиши керак. Профессор Ҳ. Неъматов ва Р. Расуловлар- 
нинг „Ўзбек тили систем лексикологияси асослари“ номли 
иши (
„Ўқитувчи “ нашриёти, Тошкент, 1995)
ана шу йўлдаги 
ҳаракатнинг биринчи маҳсулидир. Ўз номидан кўриниб 
турганидек, бу иш сўз ясалишига махсус бағишланган эмас. 
Лекин унда сўз ясалиш ҳодисаси, ясама сўзнинг моҳияти, 
унинг лисоний бирлик ёки нутқ бирлиги экани масаласига 
махсус тўхтаб ўтилган. Муаллифлар, сўз ясалиш ҳодисаси ва 
ясама сўзнинг моҳиятини қандай тушунишларига кўра, ясама 
сўз нутқ бирлиги бўлиши ҳақида қатьий фикр билдирадилар. 
Демак, ясама сўзнинг моҳияти ҳақида гап борганида бу 
масалага алоҳида тўхташ, Ҳ. Неъматов, Р. Расуловнинг қа- 
рашларига аниқ муносабат билдириш талаб этилади. Бош- 
даноқ очиқ айтишимиз мумкинки, биз тўплаган фактлар ва 
улар юзасидан олиб борган кузатишларимиз, шунингдек
Ҳ. Неъматов ва Р. Расуловлар ишида келтирилган фактлар- 
нинг ўзи ҳам ясама сўз нутқий бирлик эмас, лисоний бир- 
лик —лексема бўлишини тасдиқлайди.
Ясама сўзнинг моҳияти ҳақидаги фикрларга муносаба- 
тимизни осон ва аниқ тасаввур этиш учун гапни мазкур ишда 
лексемага берилган таъриф, шу таъриф асосида ясама сўзнинг 
лексема эмаслиги ҳақида айтилган фикрлар ва уларни 
тасдиқлаш учун берилган мисолларни келтиришдан бош- 
лаймиз:
„Лексема нима? 
Жамият аъзолари учун тайёр, умумий,

мажбурий бўлган, шакл ва мазмуннинг барқарор бирикувидан
ташкил топган, воқеликдаги нарса, белги, хусусият ва
муносабатларни шакллантирувчи, нутқ ва луғатда грамматик
морфемаларни ўзига бириктира оладиган морфема тури
лексемадир“
(37- б.). „...Айтилганидек, лексеманинг энг асо- 
сий хусусияти унинг „тайёрлиги“, яъни ясама эмаслигидир“ 
(38- б.). „Унумли сўз ясаш қолипларининг ҳосилалари жамият 
аъзолари учун бўлинувчан, ясамадир. Улар жамият аъзолари 
учун тайёр ҳолда эмас. Шу сабабли, унумли сўз ясаш қолипла- 
рининг ҳосилалари тил бирликлари (лексемалар) эмас, балки 
нутқ бирликлари, ясама сўзлар ҳисобланади“ (41- б.).
Бу айтилганлар ясама сўзнинг лисоний бирлик (луғавий 
бирлик — лексема) эмаслигини, унинг нутқца воқе бўлувчи 
ҳодиса, яъни нутқ бирлиги эканини тасдиқлай олмайди, баъзи
28
www.ziyouz.com kutubxonasi


фикрлар эса ясама сўзнинг моҳиятига мутлақо тўгри кел- 
майди. (Буларга бирма-бир тўхтаб ўтайлик.)
Масалан, лексеманинг тайёр ҳолда бўлиши (қисмларга 
бўлинмаслиги), ясама сўзнинг эса қисмларга бўлиниши 
хусусиятини олиб кўрайлик. Қисмларга бўлинмайдиган 
тош,
ширин, кел
кабиларнинг лексема эканига шубҳа йўқ. Лекин 
ясама сўзнинг таркибий қисмларга эгалиги уларнинг лексема 
эканини инкор эта олмайди. Чунки, биринчидан, ясама 
сўзлар ҳам жамият аъзолари учун тайёр, умумий ҳисобланади. 
Худци шунинг учун луғатларга киритилади, бош сўз сифатида 
берилади. Тайёр бирлик сифатида нутқда ишга туширилади. 
Масалан, 
ишни, кучли, ишла
ва бошқа минглаб ясама сўзлар- 
нинг ҳаммаси шундай хусусиятга эга. Буни тан олмаслик 
барча ясама сўзларнинг ҳар сафар нутқ жараёнида ҳосил 
қилинишини тан олишдирки, бунинг асоссизлигини исботлаб 
ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.
Лексеманинг жамият аъзолари учун тайёр, умумий 
бўлиши ва бу талабга ясама сўзнинг жавоб бериш ёки жавоб 
бермаслиги масаласида яна бир ҳодисага эътибор бериш 
керак. Сўз ясалиши билан янги ҳосил қилинган бирликкина 
(ясама сўзгина) эмас, умуман, ҳар қандай йўл билан юзага 
келган янги сўзнинг жамият аъзолари учун тайёр, умумий 
(содца қилиб айтганда, ҳамма биладиган) бўлиши учун маълум 
вақг талаб этилади. Мас., калькалаш йўли билан ҳосил қилин- 
ган, лекин ўзбек тили сўз ясалиши тизимига кирмайдиган 
устқурма
сўзи, шунингдек, рус тилидан ўзлашган 
партия
сўзи ҳам шахс томонидан ҳосил қилинган, ўзлаштирилган. 
Маълум вақт ўтгачгина ўзбек тили вакиллари учун ҳам 
тайёрлик, умумийлик касб этган. Бу ҳолат ясама сўзларда 
ҳам кузатилади. Сўз ясалиш қонун-қоидалари асосида ҳосил 
қилинадиган, сўз ясалиш меъёри талабига жавоб берадиган 
ясама сўз тайёр бирликка айланади, жамиятнинг ҳар бир 
аъзоси ундан тайёр бирлик сифатида фойдаланади. [Жамият 
аъзоларининг ҳар бири бу сўзни (мас., 
терим
ёки 
теримчи
сўзини) ҳар сафар янгидан ясайвермайди.] Бу эса ясама 
сўзнинг лисоний бирлик — лексема бўлиш белгисидир.
Ясама сўзларни таркибий қисмларга ажратиш, унинг 
таркибида шундай қисмлар борлиги ташқи кўринишда тилда, 
шу шаклдаги бирликлар борлигида ҳамда ясама сўзларнинг 
сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи қисмлари ажратилганда (ясама
29
www.ziyouz.com kutubxonasi


сўзлар ва уларнинг таркибий қисмлари таҳлил этилганда) 
мустақил, ажралувчи қисм бўлиб кўринади; ясама сўз яхлит 
(тайёр) бутунлик эмасдек туюлади. Бироқ бу ҳол ясама 
сўзнинг жамият аъзолари учун тайёр бирлик, луғавий бирлик 
(лексема) эканини инкор эта олмайди.
Қайд этилган ишда сўз ясаш қолипининг уч қисмдан 
иборат бўлиши, унинг: „1) сўз ясапгга асос бўлувчи луғавий 
морфема — лексема; 2) лексеманинг маъносини ўзгартирувчи 
қўшимча — ясовчи қушимча; 3) бирикиш ҳосиласининг та- 
биати, моҳияти“дан иборатлиги қайд этилган (39- бет). 
Диққат билан қаралса, сўз ясаш қолипи қисмларини (улар- 
нинг моҳиятини) тушунишнинг ўзи ясама сўзнинг нутқ бир- 
лиги эмас, лисоний бирлик эканини тан олиш бўлади. Чунки 
сўз ясалиш асосини лексема ҳисоблаш ундан сўз ясовчи 
ёрдамида сўз (сўз шакли, нутқ бирлиги) эмас, лисоний 
бирлик — лексема ҳосил қилинишини кўрсатади. Қолаверса, 
„сўз ясовчи лексеманинг маъносини ўзгартиради" дейиш ҳам 
сўз ясалиш асоси билан сўз ясовчйнинг бирикувидан ҳосил 
бўлувчи бирликнинг лексема эканини тан олиш билан 
тенгдир. Мавжуд адабиётларда ҳам сўз ясовчи қўшимча- 
ларнинг ўзи қўшилган сўзнинг маъносини ўзгартириши 
айтилган, лекин бунда ҳосила бирликнинг луғавий бирлик 
бўлиши тушунилган. Аслида, ана шу қараш тўғридир. Лекин 
„сўз ясовчи сўз маъносини ўзгартиради“ деган ҳолда, нима 
учундир, сўз ясовчи ёрдамида ҳосил қилинган бирлик (ясама 
сўз)нинг нутқ бирлиги ҳисобланишига тушуниб бўлмайди. 
Бундан ташқари, аслини олганда, сўз ясовчининг, шунингдек, 
ясама сўзнинг моҳияти бунда ҳам эмас. „Сўз ясовчи қўшимча 
ўзи қўшилган сўзнинг маъносини ўзгартиради“ дейиш ҳоди- 
санинг моҳиятини у қадар тўғри ва аниқ қайд этолмайди. 
Чунки сўз ясалишидаги асосий нарса сўз ясовчининг ўзи 
қўшилган сўз (сўз ясалиш асоси) маъносини ўзгартириши 
эмас. Бундаги асосий нарса, моҳият ҳар икки қисмнинг бири- 
кувидан янги бирлик — луғавий бирлик, лексема юзага 
келиши, ҳосил бўлишидир. Сўз ясовчи ёрдамида бир туркумга 
оид сўздан бошқа туркумга оид сўз ясалишининг ўзиёқ 
фикримизга далил бўла олади: 
иилла, аррала, сўзла
(феълдан 
от ясалиши) ва бошқалар.
Сўз ясалишининг маҳсули (ясама сўз) лексема бўлиши- 
нинг асосий далилларидан бири сифатида яна шу ҳодисани
30
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳам кўрсатиш мумкинки, сўз ясалиш асоси сифатида нутқ 
бирлиги эмас, балки лисоний бирлик (лексема) ишга тушади1. 
Шундай экан, 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish