Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши


теримчи ясама сўзининг сўз ясалиш асоси  бўлган „терим” ҳам лексема ҳисобланади,  теримчи



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

теримчи
ясама сўзининг сўз ясалиш асоси 
бўлган „терим” ҳам лексема ҳисобланади, 
теримчи
сўзининг 
ясалишида ундан тайёр ҳолдаги бирлик сифатида фойдалани- 
лишини инкор этиб бўлмайди. Акс ҳолда 
теримчи
сўзини 
ясаш (ҳосил қилиш) учун аввал 
тер-
сўзидан 
-им
қўшимчаси 
ёрдамида 
терим
сўзини ясаб олишни, демакки, 
теримчи
сўзининг ҳосил қилинишида доим шу жараён такрорлани- 
шини тан олиш ва исботлаш керак бўлади. Ваҳоланки, 
те-
римчи
сўзидаги 
терим
сўзи тайёр бирлик бўлганидек, 
теримчи
сўзи ҳам тайёр бирлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 
теримчилик
сўзининг ясалишида 
теримчи
тайёр бирлик — 
лексема сифатида қатнашади.
Ясама сўзнинг лексема бўлишини қуйидаги оддий бир 
факт ҳам тасдиқлайди. Масалан, ўзбек тилининг икки жилдли 
изоҳли луғатида 
зироат
сўзи 
деҳқоттик
сўзи билан, 
зироатчи
сўзи 
деҳқон
сўзи билан бир хил маъноли экани қайд этилган 
(7- 
том, М., 1981, 307- б.). Деҳқон
ва 
зироат
туб сўзлари 
лексема бўлар экан, 
зироатчи, деҳқончтик
сўзларининг (улар 
фақат ясалган сўз бўлгани учунгина) лексема эканлигини 
тан олмаслик мумкин эмас.
Хуллас, ясама сўз бир марта ҳосил қилинади ва қўлланиш 
учун (жамият аъзолари учун) тайёр, умумий бирликка 
айланади.
Умуман, ҳар қандай янги сўз, у қандай йўл билан юзага 
келмасин, луғавий бирлик (лексема) мақомида бўлади. Зеро, 
сўз ҳосил қилишдан мақсад, сўз ҳосил бўлишининг мақсади 
ҳам шундан, шундай бирликни юзага келтириш (яратиш)дан 
иборатдир. Масалан, фонетик ўзгариш туфайли ҳосил бўлган 
кўр — кўз
; икки сўзнинг қўшилувидан ҳосил бўлган 
карнайгул;
бир туркумдан бошқа туркумга ўтиш йўли билан ҳосил бўл- 
ган 
ростдан, бирга;
калькалаш йўли билан ҳосил қилинган 
устқурма;
синтактик бирлик (сўз бирикмаси)нинг луғавий 
бирликка айланиш идан юзага келган 
ишбоши
сўзлари
1 Проф. Ш .Раҳматуллаев ясама сўз лексема ва морфеманинг 
(демакки, лисоний бирликларнинг) бирикувидан ҳосил бўлишини 
қайд этади, ҳосила бирликн и ҳам лисон и й бирлик — лексем а 
ҳисоблайди (ўша асар, 16- б.).
31
www.ziyouz.com kutubxonasi


луғавий бирлик (лисоний бирлик) бўлгани каби сўз ясалиш 
асоси ва сўз ясовчининг бирикувидан ҳосил бўлган, ҳосил 
бўлувчи бирликлар ҳам лисоний бирлик — лексема бўлади.
Бу ўринда „сўз ясаш қолипи“ масаласига қисқача тўхтаб 
ўтмаслик мумкин эмас. Чунки ясама сўзни нутқ бирлиги 
деб талқин этиш худци шу „қолип“ни сўз ясалишига татбиқ 
этиш ва уни қандай тушуниш билан боғлиқ экани кўриниб 
турибди (қолаверса, ясама сўзни лексема деб ҳисоблаш сўз 
ясалиши „қолип“лар асосида ўрганилмаганлигининг оқибати, 
деб тушунувчилар ҳам йўқ эмас).
Лекин Ҳ. Неъматов ва Р. Расуловнинг мазкур ишида сўз 
ясаш қолипи ва ясама сўз ҳақидаги фикрларга бирма-бир 
тўхташни лозим топмаймиз. Чунки бунга эҳтиёж кўринмайди. 
Фақатгина икки нарсани қайд этиб, шуларга ўз муносабати- 
мизни билдириш билан чекланамиз. Буларнинг бири — сўз 
ясалишини қолиплар асосида ўрганиш, иккинчиси — ясама 
сўзнинг нутқ бирлиги ёки тил бирлиги эканини ҳам ана шу 
„қолип“га боғлаб ҳал этиш масаласи.
Аввало, бирон-бир масаланинг, ҳодисанинг таҳлили учун 
қандайдир янгича йўл, усул ва шу кабилар тавсия этилар 
экан, биринчи навбатда, унинг афзаллиги, шу асосда иш 
тутиш кераклиги, шартлиги асосланиши керак бўлади ёки 
ишнинг ўзида ана шу нарса ўз ифодасини топиши зарур 
бўлади. Ҳ. Неъматовларнинг ишида эса сўз ясалиш тизимини 
(умуман сўз ясалишини) қолиплар асосида ўрганишнинг 
афзаллиги ва шу йўл билан иш олиб бориш лозим ва шарт- 
лиги ўз аксини топмаган.
Маълумки, ўзбек тили сўз ясалиши ҳақида фикр юритил- 
ган ишларда сўз ясалишининг модели (моделлари) мав- 
жудлиги қайд этилган. (Бизнингча, тил ҳодисаларига нисбатан 
„қолип“ сўзидан кўра „модель“ сўзини қўллаш кўп жиҳатдан 
мақбул.) Лекин уларнинг бирортасида ҳам сўз ясалишига оид 
ҳодисалар, тушунчалар ва уларнинг моҳияти „модель" („мо- 
деллар“) асосида ёритилмаган ва бунга эҳгиёж бўлмаган.
Лисоний ва нутқий бирликлар ҳақида фикр юритилган 
баъзи ишларда тил бирликлари (фонема, лексема, морфема) 
қаторнга „қолип“ („модель“, ,,конструкция“) ҳам кирити- 
лади.1 Бироқ 
фонема, морфема, лексема
сўзлари муайян тил

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish