Зардуштийларда фуқаролар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари



Download 30 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi30 Kb.
#271360
Bog'liq
Зардуштийларда фуқаролар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Зардуштийларда фуқаролар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Қ.Ф.Абдуллаев (БухДУ)

Миллий ғоя ва истиқлол мафкурасининг шаклланиши ва такомиллашувида миллий, маънавий-маданий мерос ва унга илмий-ижодий муносабат алоҳида аҳамият касб этади. Миллий ғоя ҳуқуқий демократик давлат ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда ва давлатчилигимизнинг миллий асосида вужудга келишни маънавий-руҳий жиҳатдан йўналтиргандагина у янги, умумий қадриятларга айланиши мумкин.


Зардуштийликдаги эзгуликни қарор топтириш ғоясини инсонпарварликнинг буюк тамал тоши, деса бўлади. Шу ғоя асосида шаклланган давлат ва жамиятда одам энг олий қадрият даражасига кўтарилади. Аҳурамазда ўз бандаларига ирода эрки бериб, эзгуликни ёвузликдан ажрата билишни, фақат ёвузликка қарши кураш жараёнидагина қачонлардир жамиятда эзгулик барқарор бўлишини айтади.
«Авесто»да жамият бир бутун ижтимоий тузум сифатида тасвирланади ва бунда давлат муассасалари билан бирга жамоат ташкилотлари баҳамжиҳат фаолият кўрсатишлари кераклиги таъкидланади.
Жамиятда эса шоҳ, бош вазир (у айни пайтда бош қўмондон), вазирлар, бош мўъбад (коҳинлар сардори), қўшин бошлиқлари, сарбозлар, олимлар, мударрислар, табиблар, устоз, муаллимлар, воизлар, ҳунармандлар, деҳқонлар, чорвадорлар, раис, боғбонлар, додгустир, мироб, котиб ва шу сингари ижтимоий табақалар бўлиши айтилади. Айни пайтда улар тавсифланиб, ҳуқуқ ва бурчлари батафсил баён этилади.
Жамиятни бошқариш учун Илоҳий Низом ва Одил Низом (Оша) зарурлиги айтилиб, давлат маҳкамаларида ва жамоат ташкилотларидаги барча йўналишлар шу Низомлар доирасида фаолият кўрсатишлари керак бўлади. Илоҳий Низом талаблари «Авесто»нинг «Вендидод» ва «Ҳот» дафтар (китоб)ларида баён этилган. Илоҳий Низомларга кўра одам фаолиятининг барча йўналишлари эзгулик руҳи би-лан суғорилган бўлиши шарт. Аҳурамазда одамларни эзгу фикратда, эзгу каломда ва эзгу амалда сусткашлик қилмасликка даъват этади.
Оламни яратган, эзгулик нурини таратган ва одамлар фаолиятини ўз фаришталари орқали назорат қилиб борадиган Аҳурамазда (Ягона тангри) «Вендидод»да одамлар ёмон фаолиятлари учун шу ёруғ дунёда жазоланиши кераклигини Зардуштга тайинлайди. Масалан, кимда-ким била туриб дин ва эътиқодни бир зардуштийга ўргатмаса арзон ўлим билан жазоланиши кераклиги айтилади. Таълим ва тарбия жараёнида устоз ва шогирд бурчи ҳамда масъулияти Низом-қонунда белгиланган. Бунга кўра Устоз Аҳурамазда ўгитлари ва талабларини қандай бўлса шу мазмунда ўқувчига етказиши керак бўлган. Ўқувчилар илоҳий ва дунёвий Низом талабларини яхши ўзлаштириб олишлари зарур бўлган.
Ҳуқуқий таълим-тарбия зардуштийлик динининг 3 асосий: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал тамойилларига таянган ҳолда берилган. Ҳар бир таълим олувчи Зардушт панд-ўгитлари, насиҳатлари, шунингдек зардуштийлик дини қонун-қоидаларини ёддан билиб, уларга амал қилиши сўзсиз талаб қилинган. “Авесто”нинг Вендидод қисмида зардуштийлик динининг ҳуқуқ меъёрлари ўз аксини топган бўлиб, бу нормалар ижтимоий мунособатларни тартибга солиб турган. Ҳар бир жиноят учун белгиланган жазо турлари мавжуд бўлиб, жазони зардуштийлик қонун-қоидаларини яхши биладиган коҳинлар белгилаган. Жиноятлар қўйидаги турларга бўлинган :

  1. Динга қарши жиноятлар: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал қоидаларига риоя қилмаслик, ғайридин билан никоҳга кириш, коҳинни ҳақорат қилиш.

  2. Шахсга қарши жиноятлар: ҳужум, таҳдид солиш, жароҳат етказиш, инсонни ўлдириш, ҳомилани тушириш.

  3. Мулкка қарши жиноятлар: ўғрилик, босқинчилик, қароқчилик, қарзни бермаслик, сув, олов, ҳавони ифлослантириш, ҳайвонларни уриш.

  4. Ахлоқий жиноятлар: фоҳишабозлик, хиёнат, зинокорлик, баччавозлик.

  5. Табиатга қарши жиноят: ер, сув, ҳаво, оловни асраш қоидаларини бузиш, ернинг мелиоратив ҳолатига қарамаслик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидасини, жамоат ва шахсий гигиенани бузмоқ, боғ-роғ, резаворга зарар етказмоқ, сувни исроф қилмоқ, бетартиб бутазор яратмоқ ва дарахт экмоқ.

Жазо турлари сифатида эса қамчин билан савалаш, темир камар боғлаб юришга мажбур этиш, оловда қиздирилган темир қуроллар билан қийнаш, эритилган мис ёки қўрғошин қуйиш ва ўта оғир жиноятлар учун ўлим жазоси белгиланган.
“Авесто”даги давлатчилик ва қонунчилик тизими ўз даврида жамият, фуқаролар ва юқори таълим олган ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини бойитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Юқори таълим жараёнида берилган бу каби тушунча, йўл-йўриқ, қатъий хулоса ва қонун кучидаги фикрлар давлатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий қудратини оширишга хизмат қилган. Ҳозирги кунда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётган халқимиз ўтмиш маънавий меросимизга ижодий ёндашиб, ижтимоий мунособатлар меъёрини такомиллаштирсалар айни муддао бўлади. Шу жиҳатдан ёшларимизни қонунларни ҳурматлаш, қадрлаш руҳида тарбиялашда қадим аждодларимизнинг тарихий тажрибалари қўл келиши шубҳасиздир.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish