сўз ясовчиси ёки сўз ясовчиси эмаслигини белгилашда юқо-
рида^айтилган ягона критерийга амал қилишнинг ўзи кифоя.
Ўзбек тилининг сўз ясовчисига айланган, ўзга тилдан
ўзлашган сўз ясовчилар ўзбек тилининг ҳам
тил бирлиги
(морфемаси) ҳисобланади. Ўзлашган сўзлар таркибидагина
мавжуд бўлиб (гарчи аффикс кўринишига эга бўлса ҳам),
ўзбек тилида сўз ясаш учун хизмат қилмайдиган элемент (ун-
сур)лар бундай мақомга эга эмас, яъни ўзбек тили морфемаси
ҳисобланмайди.
„Сўз ясалиш асоси“ ва „сўз ясовчи“нинг таҳлилидан
маълум бўлдики, ҳар қандай ясама сўз сўз ясалиш асосига
сўз ясовчи қўшиш йўли билан ҳосил қилинади. Демак, ўзбек
тилида сўз ясалишининг умумий модели „сўз ясалиш асоси +
сўз ясовчи“дан иборат бўлади. Сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи
эса материал жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. Лекин ҳар
бир ясама сўзнинг, масалан, қандай сўздан, сўз ясовчининг
қандай аффикс ёки ёрдамчи сўздан бўлишига қараб, уларнинг
ҳар бирини алоҳида модель деб қараш
керак эмас, бунга эҳ-
тиёж ҳам йўқ.
Ясама сўз — лисоний бирлик, лексема. Сўз ясалиш асоси
ва сўз ясовчининг таҳлилида кўрдикки, сўз ясовчи сўз
ясалишига асос бўлувчи лексеманинг муайян бир маъноси
асосида ундан янги сўз ҳосил қилади. Ясама сўзнинг маъноси
сўз ясалиш асосининг ана шу муайян маъноси билан сўз
ясовчининг маъноси заминида юзага келади. (Буни қисман
юқорида ҳам кўрдик.) Шунинг учун ҳам ясама сўзнинг -
маъносини унинг таркибий қисмлари (сўз ясалиш асоси ва
сўз ясовчи) маъноси билан асослаш мумкин бўлади. (Маса-
лан,
боксчи, футболчи, хоккейчи
сўзларининг
маъносига
эътибор беринг.) Лекин бу ҳолни ясама сўзнинг маъноси
унинг таркибий қисмлари маъносига тенг (шу қисмлар
маъносининг одций қўшилувидан юзага келадиган маъно)
деб тушунмаслик керак. Ясама сўзнинг маъноси сўз ясалиш
асоси маъноси билан сўз ясовчининг
маъноси синтезидан
юзага келади. Шунинг учун ҳам ясама сўз маъноси (семемаси)
таркибида сўз ясалиш асоси ёки сўз ясовчининг маъноси
таркибида бўлмаган сема (ёки семалар) мавжуд бўлади.
Масалан,
пулемётчи, бульдозерчи, танкчи
сўзларининг ҳамма-
сида
-чи
сўз ясовчиси умуман шахс маъноси билан қатнаш-
япти. Шу билан бирга, бу сўзларнинг ҳар бирида бу шахснинг
26
www.ziyouz.com kutubxonasi
фаолиятини қайд этувчи сема ҳам бор:
бульдозерчи —
буль-
дозерни бошқарувчи (ҳайдовчи) шахс;
пулемётчи —
пулемёт
отувчи (пулемёт билан қуролланган) шахс;
танкчи —
танк
экипажи аъзоси. Бу нарса ясама сўзнинг ўзига
хос шакл
(ифода) ва маъно бутунлигига эга бўлган лисоний бирлик-
лексема эканини кўрсатади.
Тилшунослиқда, жумладан, ўзбек
тилшунослигида, лисон
ва нутқ ҳодисаси аниқ фарқланмай, ҳар иккисига нисбатан
Do'stlaringiz bilan baham: