Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Сўз ясалиши типи. 
Бир хил сўз ясалиши маъносига эга 
бўлган ясама сўзлар сўз ясалишининг бир типини ташкил 
этади. Масалан, спорт ўйини турини билдирувчи 
волейбол,
футбол, бокс
каби сўзлардан ясалган 
волейболчи, футболчи,
боксчи
сўзлари 
-чи
аффикси билан ясалган шахс отларининг 
бир типи; 
арра, ранда, эгов, дазмол
каби асбоб-қурол
38
www.ziyouz.com kutubxonasi


билдирувчи сўзлардан ясалган 
аррала, рандала, эговла,
дазмолла
сўзлари 
-ла
аффикси билан феъл ясалишининг бир 
типи ҳисобланади.
„Сўз ясалиш типи“ тушунчаси сўз ясалиш сатҳига оид 
энг асосий тушунчалардан биридир. Бироқ бу тушунчага 
деярли эътибор берилмаяпти. Ўзбек тилшунослигида сўз 
ясалишининг тизим сифатида деярли ўрганилмаганлигининг 
асосий сабаби ҳам ана шу ҳодисага эътибор берилмаганлиги, 
унинг моҳияти ёритилмаганлиги билан боғлиқ.
Сўз ясалиши ҳақида фикр юритилган кўпгина ишларда 
бу терминнинг ўзи ҳам, у билдирадиган ҳодиса ҳақида ҳам 
бирон гап йўқ. Ваҳоланки, бу ҳодисага эътибор бермай ва 
унинг моҳияти асосида иш кўрмай туриб сўз ясалиш тизими 
тўғри ва тўла ёритилиши мумкин эмас.
Айрим иш ларда „сўз ясалиш т и п и “ ибораси сўз 
ясалишига оид муайян бир ҳодиса учун муқим қўлланмайди. 
Эътибор беринг: „...ўзбек тилида сўз ясашнинг воситалари 
ҳар хил бўлиб, уларнинг типлари шундай кўринишларга эга...
...сўз ясашнинг кенг қўлланадиган энг унумли, етакчи 
типлари аффиксал йўл ва композиция сўз қўшиш йўлидир“ . 
Кўринадики „тип“ сўзи сўз ясаш воситаларига, сўз ясаш 
усулига нисбатан кўлланяпти. Шу ишда „тип“ маъносида 
модель
сўзи ҳам қўлланади (21-24- бетлар).
Сўз ясалиши билан боғлиқ ҳодисаларни номлашда ҳар 
бири учун алоҳида, моҳиятига мос ном танлаш, шунингдек
тип
ва 
модель
сўзларини ўзаро фарқли ҳодисалар учун қўллаш 
керак бўлади. Акс ҳолда чалкашликлар, ҳодисаларни тушу- 
нишда хатоликлар юз бераверади. (Ҳозирга қадар шундай 
ҳоллар юз бериб келяпти.)
Бир хил сўз ясалиш маъносига эга бўлган сўзлар гуруҳи 
сўз ясалишининг бир типи ҳисобланиши айтилди. Бир хил 
сўз ясалиш маъносига эга бўлишнинг сабаби эса бундай ясама 
сўзларнинг бир хил лексик-семантик гуруҳга оид сўзлардан 
бир сўз ясовчи ёрдамида ҳосил қилинишидир. Шунга кўра, 
сўз ясалиш типига „Маълум бир лексик-семантик гуруҳга 
оид сўзлардан муайян бир сўз ясовчи ёрдамида ҳосил 
қилинган, бир хил сўз ясалиш маъносига эга бўлган сўзлар 1
1 „Ўзбектили грамматикаси. 1- т., Морфология, Т., „Фан“ нашриёти, 
1975, 22- б.
39
www.ziyouz.com kutubxonasi


бир сўз ясалиш типини ҳосил қилади“ деган таъриф берилса, 
ҳодисанинг моҳияти тўғри ва тўла акс этади. Сўз ясалишида 
бу ҳодисани қайд этиш жуда муҳимдир.
Сўз ясалиш маъноси, бир томондан, бир типга оид ясама 
сўзларнинг ҳаммасини уларнинг сўз ясалиши асосларидан 
фарқлайди. Иккинчи томондан, сўз ясалишнинг шу типини 
бошқа сўз ясалиш типларидан фарқлайди. Учинчи томондан, 
бир типга оид ҳар бир ясама сўзнинг маъноси сўз ясалиши 
маъносига тенг бўлмаслигини кўрсатади.
Сўз ясалиши типининг таърифига эътибор берилса, унда 
бир, бир хил (бир лексик-семантик гуруҳ, бир хил сўз ясалиш
маъноси, бир сўзясовчи)
сўзларининг такрорланишини кўрамиз. 
Бу нарса мазкур ҳодиса (сўз ясалиш типи) „умумийлик" билан 
характерланишини кўрсатади. Умумийлик эса системага (ти- 
зимга) хос, системани белгиловчилардан ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам сўз ясалиш типининг ўзиёқ сўз ясалиш сатҳи ўз 
тизими (системаси)га эгалигидан дарак беради. Яна шуниси 
ҳам муҳимки, умуман, сўз ясалиш сатҳигина эмас, балки сўз 
ясалиш ҳодисасига эга бўлган сўз туркумларининг барчасида 
сўз ясалиш тршлари мавжуд. Ҳар бир сўз туркуми сўз ясали- 
шидаги сўз ясалиш типлари мажмуи шу сўз туркуми сўз яса- 
лиш тизимини ташкил этади ва „от ясалиши тизими“, „феъл 
ясалиши тизими“ каби атамалар билан юритилади.
Муайян тилнинг ўзаро алоқа (муносабат)даги сўз ясалиш 
типлари мажмуи сўз ясалиши тизими ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам сўз ясалиши билан боғлиқ ҳодисалар ва уларнинг 
моҳияти ҳар бир ясама сўзнинг ёки ҳар бир сўз ясалишининг 
ўзи мисолида эмас, сўз ясалиш типи (типлари) мисолида 
(шу орқали) ёритилиши керак. Шу асосда сўз ясалиш тизи- 
мининг таҳлили юзага келади.
Ҳозирга қадар сўз ясалиши ҳар бир сўз туркуми доирасида 
ўрганилди ва бунда асосий эътибор шу туркумдаги сўз ясов- 
чининг хусусиятлари - қандай сўз ясаши, унумли-унум- 
сизлиги ва бошқа хусусиятлари таҳлил этилди. Натижада
ўзбек тили сўз ясалиши бўйича жуда кўп ишлар қилинган 
бўлса-да, у тизим сифатида талаб даражасида ёритилмади. 
Оқибатда, ўзбек тили сўз ясалишининг ҳолатига „Ўзбек тили- 
нинг сўз ясаш тизими, умуман, ўрганилган эмас“, деган ҳақи- 
қатга тўғри келмайдиган баҳо берилди ҳам 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish