Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Ў. Мирзақулов. 
Ўзбек тилида сўз ясалиши маъноси ва 
парадигмаси. Автореферат, Самарқанд, 1995, 15- б.
36
www.ziyouz.com kutubxonasi


гуруҳлари орасидаги маъноларнинг чатишувидан пайдо 
бўлади: ташқи ва ички ясалиш билан боғлиқ маъноларда 
айрим фарқлар ҳам кўзга ташланади. Ташқи ясалишда, 
масалан, феълдан от ясалганда, ясама сўз маъносида, албатта 
предметлик маъноси устун туради ва аксинча. Ички ясалишда 
эса ҳосила (янги) сўзнинг лексик-семантик маъносида ўзга- 
риш бўлади: бир лексик-семантик майдонга оид сўз бошқа 
лексик-семантик майдон ихтиёрига ўтади, муҳими ясама 
сўзнинг семантик структурасида кейинги майдонга хос белги- 
лар асосий семантик бирлик тусини олади, имтиёзга эга 
бўлади" 
(Автореферат, 16—17- бетлар).
Афсуски, на жумла 
ичидаги гаплар, на бутун жумланинг ўзи сўз ясалиш маъноси 
ҳақида тасаввур бера олади. Бинобарин, бу ҳақда муаллиф 
аниқ тасаввурга эга эмас.
Сўз ясовчининг таҳлилида кўрдикки, ҳар қандай сўз 
ясовчи (сўз ясовчи бирлик сифатида) бирдан ортиқ сўз 
ясайди. Акс ҳолда, яъни биргина сўз таркибида мавжуд бўлган 
ва ташқи кўринишдан ясовчи қўшимчадек кўринган нарса 
сўз ясовчи бирлик бўла олмайди. Чунки якка ҳодисалар 
тизимдан ўрин олмайди. Шунга кўра, муайян (конкрет) бир 
сўзнинг ўзига хос маъноси сўз ясалиши тизимига хос маъно 
бўла олмайди. Ана шу фактнинг ўзиёқ кўрсатадики, айни 
бир сўз ясовчи ёрдамида ҳосил қилинган сўзлар маъносида 
ҳар бир ясама сўзга хос конкретлик (муайянлик) билан бирга, 
улар учун умумий бўлган қисм ҳам бўлади. Масалан, ҳар 
қандай иш қуроли маълум бир ишни бажариш учун хизмат 
қилади. Ҳар бир қуролни билдирувчи сўзнинг семемаси 
(маъноси) таркибида „қурол“ ва қурол бажарадиган „иш“ни 
қайд этувчи сема мавжуд бўлади. „Қурол“ („асбоб”) семаси 
шу типдаги сўзлар учун умумий бўлади. Қурол ёрдамида 
бажариладиган иш семаси эса муайян қуролни билдирувчи 
сўзнинг семемаси учун хос, яъни фарқловчи сема бўлади. 
„Бажармоқ“ (,,қилмоқ“) маъноли 
-ла
сўз ясовчиси қурол 
(асбоб) билдирувчи сўзлардан, умуман, шу сўзлар билдира- 
диган қурол (асбоб)га хос ишни бажармоқ (қилмоқ) маъноли 
феъллар ҳосил қилади. Ҳар бир ясама феъл эса шу феъл 
ясалиши учун асос бўлган сўз (сўз ясалиш асоси) ва унга хос 
ишни бажариш (қилиш, амалга ошириш) маъносини билди- 
ради. Масалан, 
арра, ранда, дазмол
сўзларининг ҳаммасининг 
маъносида бир умумий сема, яъни „қурол“ семаси бор 
(уларнинг ҳаммаси, умуман олганда, қуролни билдиради).
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


-ла
аффикси буларнинг ҳаммасидан бир умумий маъноли 
феъллар ҳосил қилади. Бу умумий маъно „қурол ва унга оид 
ишни бажариш“га тенг бўлади. Бу маъно асбоб (қурол) 
маъноли сўзлардан 
-ла
аффикси ёрдамида ясалган сўзларнинг 
ҳаммаси учун умумий маъно ҳисобланади (уларни бир гуруҳга 
бирлаштирувчи маъно ҳисобланади).
Демак, ҳар бир ясама сўзнинг маъносида фарқловчи ва 
умумий сема бўлади. Муайян сўз ясовчи ёрдамида муайян 
умумий сема асосида ҳосил қилинган сўзлар маъноси 
сўз
ясалши маъноси
дейииади. Ясама сўзлар таркибидаги умумий 
қисм, умумий сема бошқа-бошқа бўлса, уларнинг сўз ясалиш 
маъноси ҳам шундай бўлади. Мас., 
-ла
сўз ясовчиси билан 
ҳосил қилинган 
мойламоқ, тузламоқ, лакламоқ
сўзлари бир 
хил сўз ясалиш маъносига эга ва шу маъноси билан юқорида 
кўрилган (
арраламоқ
типидаги) феъллардан фаркданади.
Маълум бўлдики, бир сўз ясовчи ёрдамида бир ёки бошқа- 
бошқа сўз ясалиш маъносига оид сўзлар ясалиши мумкин. 
Бу ҳолат сўз ясовчининг бир ёки бирдан ортиқ лексик- 
семантик гуруҳга оид сўзлардан сўз ясай олиши билан боғлиқ. 
Бинобарин, бунда сўз ясалиш асоси ва унинг хусусияти муҳим 
роль ўйнайди.
Сўз ясалишига оид ишларда у ёки бу сўз ясовчининг бир 
маъноли ёки кўп маъноли сўзлар ясаши ҳақида гапирилади. 
Лекин муайян сўзнинг бир маъноли ёки кўп маъноли бўлиши 
ҳодисасини юқоридаги ҳодиса билан аралаштирмаслик керак. 
Чунки бир сўзнинг бир ёки кўп маънога эга бўлиши билан 
бир неча ясама сўзларнинг бир сўз ясалиш маъносига эга 
бўлиши бошқа-бошқа ҳодисалардир. (Бу нарса ишнинг 
кейинги қисмларида яна ҳам аёнлашади.)
Хуллас, „сўзнинг маъноси“ лексикологияга (семасиоло- 
гияга) оид тушунча бўлса, „сўз ясалиши маъноси“ сўз яса- 
лиши баҳсига оид тушунча ҳисобланади. Худди ана шу тушун- 
чанинг моҳияти асосида сўз ясалишига оид бошқа тушунча- 
ларнинг моҳияти ёритилади.

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish