учтаси [боғ], [дарахт], [ўс] лексемаларининг нутқий кўрини-
ши, биттаси эса {[от+[ли]= (..от аталмишга эга“
маъноли
сифат)} қолипининг ҳосиласидир“ (47- б.).
Аввало,
мевали
сўзининг (лексемасининг) модели
„от+ли“дир. Қолаверса, модель ҳам киши онгида мавжуд
бўлган ҳодиса. Шундай экан, унинг маҳсули ҳам (маҳсулнинг
ҳосил бўлиш йўли каби) онгда мавжуд бўлади ва ҳосила
бирлик нутқца қўлланиш- учун тайёр ҳолдаги (нутқники
бўлмаган) бирлик ҳисобланади. Шунга кўра,
мевали
лексема
ҳисобланади ва юқорида келтирилган мисолда, тайёр бирлик
сифатида,
худди
боғ, дарахт, ўс
лексемалари каби, нутқда
(гапда) воқеланади — нутқ бирлиги, сўз ҳисобланади.
Сўз ясалиш жараёни ва унинг маҳсули бўлмиш ясама
сўзни моҳияти аниқ бўлмаган „қолип“лар асосида ўрганиш
(шундай йўл билан ўрганиш) мазкур ишда нафақат ясама
сўзни нутқ бирлиги деб баҳолашга, балки нутқ
бирлиги
бўлмиш сўз формасини (шаклини) ясама сўз деб қарашга
ҳам олиб келди. Мас., сўз ясалиш қолипи ҳақида айтилган
қуйидаги гаплар ва келтирилган фактларга эътибор беринг:
„Қолипнинг маъноси қанчалик умумий ва барқарор бўлса,
унинг маҳсулдорлиги ҳам, тил бирлиги сифатидаги мавқеи
ҳам шунчалик ошиб боради. {[от, сифат, сон, олмош, сифат-
дош...] + [ники]= (эгалик, тегишлилик маъноси билан кесим
вазифасидагина кела оладиган сифатни ифодаловчи сўз, {[от,
сифат, сон, олмош, сифатдош...] +[даги] = (ўрин=пайт бел-
гисини ифодаловчи сифат) каби қолиплари шунчалик умумий
(универсал)ки, сўз
ясаш асослари сифатида, ҳатто сўзнинг
турли шакллари (формалар)да ҳам, сўз бирикмаларида (му-
раккаб сўзларда) ҳам воқеланиши мумкин.
(Бу китоб қизники
(қизларники /қизларимизники); (Биздаги, қишлоғимиздаги, ўзбек
маҳаллаларидаги қизлар анча уятчан)“
(52- б.).
Аввало, келтирилган парчадаги „қолипнинг маъноси“,
„маънонинг умумий ва барқарор бўлиши“, „қолипнинг мав-
қеи“ каби жумлалар сўз ясалишига оид бирор ҳодиса ёки
тушунчани ифодалай олмайди, бинобарин, улар сўз ясалиши
ва ясама сўзга (лексемага) тааллуқли гап бўла олмайди,
Қолаверса, сўз ясалиш модели (қолипи) борлигини тан олган
тақдирда ҳам, сўз ясалишининг {[от, сифат, сон, олмош, си-
фатдош... ]+[ники]=...; {[от, сифат, сон, олмош, сифатдош..]
+[даги]= ... каби қолиплари борлиги ҳақида гап бўлиши
34
www.ziyouz.com kutubxonasi
мумкин эмас ва буни исботлаб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ.
(Сон, олмош туркумларида сўз ясалинга ҳодисаси йўқлиги
лингвистик адабиётларда исботланган'.
Сифатдошдан сифат
ясалиши эса кулгили гапдан бошқа нарса эмас.) Шунингдек,
-ники
ва
-даги
қўшимчаларининг сўз ясовчи эмаслиги ўзбек
тилшунослигида қайд этилган ва исботланган. Бу қўшимча-
ларнинг от, сифат, сон, олмош, сифатдошга қўшштишини тан
олишнинг ўзиёқ уларнинг сўз ясовчи эмаслигини тан олишга
мажбур этади. Чунки сўз ясовчиларнинг сўз шаклига
қўшилмаслиги (сўз шаклидан сўз ясамаслиги), сўз
шаклини
ясовчиларгина сўзга, сўз шаклига қўшилиши ва бу нарса
қонуний экани ўзбек тилигунослигида исботланган ва барча
томонидан тан олинган факт. Шунинг учун ҳам
қизники, қиз-
ларники, қизларимизники; биздаги, қишлоғимиздаги
сўзларининг
ясама сўз эмаслиги исботталаб
нарса эмас ва буни исботлаш
учун „лисоний қолип“ларнинг кераги ҳам йўқ.
„Лисоний қолип“ ҳақида юқоридаги ишда айтилган
фикр-мулоҳазалар юзасидан мунозарани яна давом эттира-
вериш мумкин. Бироқ ясама сўзнинг
лексема экани, „сўз
ясалиш қолипи“ асосида иш кўриш кутилган натижани бер-
маслиги, аксинча, нотўғри хулосаларга олиб келиши мум-
кинлиги ҳақида юқорида айтилганлар ва келтирилган далил-
ларнинг ўзиёқ аниқ тасаввур беради, деб ўйлаймиз.
Хуллас, ясама сўз лисоний бирлик — лексема ҳисобла-
нади. Лексема сифатида эса у лексик бирлик — тилнинг лек-
сик қурилиши сатҳига хос бирлик ҳисобланади ҳамда тил-
шуносликнинг лексикология бўлимида ўрганилади. Сўз
ясалиши баҳсида эса луғавий бирлик бўлмиш лексеманинг
қандай ҳосил қилйниши, уни ҳосил қилувчи
бирликлар ва
уларнинг моҳияти ҳамда сўз ясалиши, ясама сўз билан боғлиқ
бошқа ҳодисалар ўрганилади. Ясама сўзнинг моҳияти „сўз
ясалиш қолипи тушунчаси“ воситасида эмас, балки ясама
сўзнинг таркибий қисмлари бўлмиш „сўз ясалиш асоси“ ва
”сўз ясовчи“нинг моҳияти асосида белгиланиши керак.
Сўз ясалиши тизимининг таҳлилида, умумий тарзда, яъни
ясама сўз таркибини қайд этиш учун „сўз ясаш модели“, 1
1 Қаранг:
Do'stlaringiz bilan baham: