Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг ҳуқуқий- меъёрий асослари сифатида қонун ости ҳужжатлари Режа: Режа: 2.1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари. 2.2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Таянч Иборалар: Таянч Иборалар: Таълим, Тарбия, Фармон, Фармойиш, Қарор, Кадрлар Тайёрлаш Тизими, Баркамол Авлод, Халқаро Донорлар, Хорижий Инвесторлар, Жамғарма, Жамоат Ташкилотлари, Илмий-педагог Кадрлар, Аттестация. 2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари. - 2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари.
- Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Бугун ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларимизни холисона баҳолар эканмиз, таълим-тарбия соҳасида ҳали қиладиган кўпгина вазифаларимиз борлигини, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, энг муҳими, бу борада бошлаган ислоҳотларни мантиқий якунига етказиш, уларнинг ярим йўлда қолиб кетишига, ўзи бўларчиликка йўл қўймаслик зарурлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Авваламбор, барча таълим муассасалари, хусусан, умумтаълим мактаблари ва академик лицей ва касб- хунар коллежларини давр талабларига мос ҳолда ривожлантириш, замонавий жиҳоз ва ускуналар, ўқув лабораториялари ва устахоналар билан таъминлашни давом эттириш, янги таълим стандартлари, дастур ва қўлланмаларни жорий этиш масаласини энг муҳим вазифамиз сифатида кўришимиз даркор”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бу тизим такомиллаштирилди. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бу тизим такомиллаштирилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2017 йил “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғриси”даги № ПҚ-3274 сонли Қарори қабул қилинди.
- “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПҚ-3275-сон қарори қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |