1-вариант
Сифатнинг ҳар бир маъносига синонимларни топинг:
а) катта болалар, катта муваффақият, катта савол; б) пешонаси нам, нам латта, нам тупроқ; c) ҳар сафар, ҳар хил китоблар; д) кучли ёмғир, кучли муз; д) енгил иш, енгил шамол; ф) ёш аёл, ёш ниҳол; г) мустаҳкам девор, мустаҳкам соғлик, мустаҳкам арқон. Намуна: мустаҳкам девор – бақувват девор каби.
2. Матннинг мазмуни билан танишинг ва шу фикрларнн юзага чиқариш учун муаллиф қанча тил бирлигидан фойдаланганига эътибор беринг.
Матнда ишлатилган сўзларни алифбо асосида ёзиб чиқинг. Бир марта ёки кўп марта ишлатилган сўзларнинг сонини аниқланг. Қайси туркум сўзлари кўпроқ такрорланган? Ортиқча ишлатилган сўзларнинг бор-йўқлигига эътибор беринг.
Хаднчабегим Бобурни қасрнинг муҳташам қабулхонасида кутиб олди ва оёғи ҳам қуйма олтиндан ишланган, устига яхлит садаф қопланган миз ённга ўтқазди. Салобатли хушқомат бегимнинг орқароғида— қабулхонанинг энг кўзга кўринарли жойида бир туп атиргул ярқираб турибди: поялари олтиндан, барглари зумраддан, тўқ қизил гуллари ёқутдан. Гул шохига қўниб турган кичкина олтин булбулнинг тумшуқчасида дон ўрнида соф гавҳар жилоланиб турибди. Қабулхонанинг эшик ва деразаларига осилган шоҳи дарпардаларига ҳам дурлар, лаъллар ва бошқа қимматбаҳо тошлар қадалган.
Фақат Хадичабегимнинг ўзи қорамтир-кумушранг парчадан безаксиз қабо кийган, унинг бошидаги кўкиш тоқида кўзга унча ташланмайдиган сийрак марварид доналари кўринар эди. Ақлни шоширадиган бундай жавоҳирот орасида гўзал қиз-жувонлар қуршовида ўтирган эллик ёшли улуғсифат малика Бобурни ҳам, Қосимбекни ҳам анча довдиратиб қўйди.
(П. Қодировдан)
2-вариант
Қуйидаги матнлар қайси услубга хослигини аниқланг ва ўз муносабатингизни ёзма баён этинг.
1-матн. Кучли қизиш пайтида қон томирлари тонуси шу даражада кучаядики, натижада, артериал қон босими ошади, баъзан томирлар ёрилиб кетади. Оқибатда инфаркт, инсульт келиб чиқади.
2-матн. Адабий тил меъёрлари бузилишининг икки турини фарқлаш лозим. Биринчиси шуки, сўзловчи ёки ёзувчи адабий тил меъёрларини билмаганлиги учун бундай нуқсонга йўл қўяди ва у тузган нутқ нотўғри деб қаралади. Иккинчи ҳолатда эса сўзловчи ёки ёзувчи адабий тил меъёрларини мукаммал билади, лекин турли, масалан, эстетик мақсад билан муайян қонуниятлар асосида бу меъёрларни бузади ва унинг нутқи нотўғри деб ҳисобланади.
3-матн. Қўшма сўзлар икки ёки ундан ортиқ асос, мустақил маъноли сўзнинг қўшилувидан ҳосил бўлади ва битта умумий тушунчани ифодалайди. Улар қўшиб ёки ажратиб ёзилади: ойболта, девқомат, шерюрак, сотиб ол, олиб кет каби.
4-матн. Сўз айтиш – оғир иш. Гоҳида биргина инсонга сўз айтиш учун қанча тараддуд кўрасиз, ўзингизга қулай вақтни пойлайсиз, эшитадиган кишингизнинг кайфиятини мўлжаллайсиз, қоғозга ёзмасангиз ҳам, ичингизда айтар гапингизнинг бир неча нусхасини тайёрлайсиз, танлаб-танлаб, сўнггина айтасиз. Шугина баъзан терлаб-пишиб кетасиз, юрагингиз ҳам бир неча бор ўйнаб тўхтайди.
5-матн. Бағримнинг на кеча, на кундуз сўнмовчи мангу ўтини кўриб, Қуёш қизара-қизара ортга чекинди. Мени армон ичра ғарқ ва ёлғиз кўриб ой булутлар ортига бекинди. Юлдузлар пирпираб ой ортидан югурди. Кўксимдаги йиғланмаган дардларни кўриб булутлар йиғлаб юборди. Мен ошкор ҳайқириб йиғлай олмасдим. Осмон ошкор, ҳайқириб йиғлади. Сенинг ёдинг менинг кўксимни бутун умр бўйи пора-пора қилиб келади. Яшинлар эса омон бағрини лаҳзаларгагина поралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |