Қишлоқ хўжалиги машиналари назарияси ва хисоб
1. Пуркагич ишида эритмани парчалаш даражасининг самарадорликка таъсири.
2. Ўт ўргичлар, уларнинг турлари ва ишчи қисмлари.
3. Роторли янчиш аппаратининг ҳисоби.
1. Пуркагич ишида эритмани парчалаш даражасининг самарадорликка таъсири.
Эритмани парчаланиш даражасининг самарадорликка таъсири. Кимёвий модда эритмасини пуркайдиган машиналар ва аерозол генераторлари эритмани ҳар хил дисперсия (ўлчамларнинг ўзгариш чегараси) даги заррачаларга парчалаб беради. Йирик томчиларга парчалаб Кўп миқдорда пуркалса заррачалар диаметриc 250 мкм дан каттароқ, оз миқдорлаб пуркашда 20-250 мкм, ултра оз миқдорлаб пуркашда эса 20-100 мкм бўлади. Аерозол генератор кам дисперсияли (поли) туман ҳосил қилганида заррачалар 25-100 мкм, ўрта дисперсияли туманда - 5-25 мкм, юқори (моно) дисперсияли туманда 0. 5-5 мкм бўлиши мумкин.
Кимёвий модданинг таъсири уни пуркашдаги заррачаларнинг майда-йириклигига боғлиқ, томчи қанчалик майдаланган бўлса заҳарнинг таъсири шунчалик кучли бўлади. Йирик томчи зараркунандани камроқ заҳарлайди, ўсимликка тушган жойини эса куйдириб, зарар келтириши мумкин. Модда бир хил сарфлангани билан, майда заррачаларга парчаланган эритма ўсимликни бир текис қамраб олади ва кўпроқ самара беради. Ўта майда томчилар баргларга кучлироқ ёпишади ва улар шамол, ёмғир таъсирида ҳам тушиб кетмайди. Аммо очиқ далада ўта майда заррачалар шамол таъсирида ишлов берилаётган обйектдан четга учиб кетиши мумкин. Пахтачиликда суюқлик 80-120 мкм заррачаларига парчалангани маъқул топилган.
Кимёвий моддани парчалайдиган махсус учлик ўсимликдан маълум масофада жойлаштирилган бўлади. Парчаланган заррачалар ўсимлик баргларига ҳаво оқими ёрдамида етказилади. Заррачаларнинг ҳаммасини ўсимликка тўлиқ етказиш учун, шароитга қараб ҳаво оқимини ламинар ёки турбулент режимда ҳаракатлантириш талаб қилинади. Ламинар оқимда заррачалар қатлами бир-бирига аралашмасдан, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Натижада майда заррачаларнинг барглар остига кириб бориши содир бўлмайди ва ўсимлик чала намланади. Турбулент (шўх) оқимда эса майда заррачалар қатламлари бир-бирларига аралашиб, йўналишини кўп марта ўзгартириб ҳаракатланади. Натижада томчилар баргларнинг тагига ҳамда шохларнинг панасида турган жойларига ҳам етиб бориши мумкин. Йирик томчиларнинг инерсия кучи катта бўлганлиги сабабли, турбулент оқимига кириб кетаолмасдан йўналишини ўзгартирмай, ўсимликнинг юза томонидаги баргларига қўнади. Уларнинг кўпчилиги баргдан думалаб ерга тушиб кетади. Демак, эритмани парчалайдиган учликлар томчиларнинг турбулент режимида ҳаракатланишини таъминлаб беришлари керак. Экинларни ҳимоялашда режалаштирилган натижага оддий пуркаш усули билан ишлов беришда ҳар гектар майдонга 400 - 600 кг ишчи суюқлик сарфлаб оз миқдорлаб ишлов беришда 25 - 10 кг, ултра оз миқдорлаб эса 0. 5 - 5 кг/га сарфлаб эришиш мумкин.
1.3 Ўтўргичлар
Ўтўргичлар ўсимлик пояларини таянчсиз ва таянчли қирқиш усулларига асосланган. Таянчсиз қирқишга асосланган ўтўргичлар тоифасига ротатсион-дискли ўтўргич ва ротатсион-барабанли (роторли) ўтўргич-майдалагичлар киради. Таянчли қирқиш аппаратлари сегмент-бармоқли ва бармоқсиз-сегментли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |