3. Роторли янчиш аппаратининг ҳисоби.
Республикамизда кенг таркалган «Кейс» ғалла комбайнлари деярли барча дон экинлари ҳосилини йигиштириб олишга мўлжалланган. Мазкур комбайнлар дунёдаги ута юксак технология асосида ишлаб чикилганлиги сабабли, энг пухта, нобудгарчиликка кам йўл куядиган, жуда юқори иш унумига эга бўлган ва энг мухими, комбайнчи учун хавфсиз ва кулай иш шароити мавжуд бўлган машиналардан хисобланади. Машинада электроникадан ута кенг фойдаланилганлиги сабабли, комбайн қисмларининг ишини узлуксиз назорат қилиш имкони мавжуд.
1- жадвал
Комбайн тавсифи 1-жадвалда келтирилган (айрим моделлари учун).
Кўрсаткичлар
|
Моделлар
|
2144
|
2166
|
2188
|
Мотор қуввати, от кучи
|
180
|
215
|
260
|
Ротор диаметри, мм
|
610
|
610
|
760
|
Роторни айланиш тезлиги, айл/мин
|
280-1260
|
280-1260
|
280-1260
|
Буюртмачи уз хохиши буйича камров кенглиги 4,47 м, 5,33 м, 6,10 м, 6,86 м, 7,62 м вариантдаги комбайнларни сотиб олиши мумкин. Комбайннинг иш унуми ута юқори. Масалан, Узбекистон машина синов стантсиясидаги тажрибалар натижасида камров кенглиги 5,7 м, ишчи тезлиги 5,4 км/соат бўлган комбайн 1 соатда 1,88 га (бир соат асосий вақтда —3,02 га) майдондаги бугдойни йигиштириши аниқланди. Смена вақтидан фойдаланиш коеффитсиенти 0,62. Бу, Россия комбайнларига нисбатан тахминан 3 баравар купдир.
Комбайннинг тузилиши. Комбайн ургич (хедер), янчиш аппарати, тозалаш қисми, мотор ва бошкарув органларидан иборат (229- расм). Комбайн ургичи 1 нинг тузилиши куйидагича: сегмент-бармокли уриш аппарати 2, универсал мотовило 3, урилган пояларни уртага туплайдиган шнек 4 лардан иборат.
Бу қисмларнинг тузилиши, иши ва созланиши бошқа комбайнлардан фарк килмаганлиги сабабли, уни кайта баён килмасдан, фақат айрим хусусиятларигина келтирилган.
Одатда, Россия комбайнларининг уриш аппарати ургич брусига бикр ўрнатилгани сабабли, ернинг нотекислигига мослаша олмайди. Бундай аппарат паст буйли экин уримида ҳосилнинг 8—10% ини ерга туқилишига сабабчи бўлади. Мазкур комбайнга буюртма қилинса, унга мосланувчан (копирловчи) уриш аппарати ўрнатилиб, ғалла ни пастрок уришга эришиш мумкин.
Сегментлар кадами ва катнаш юли аслида 3 дюйм (76,2 мм) қабул қилинган, аммо айрим экинлар учун масалан, шоли учун буюртма асосида катнаш юли 1,5 дюйм (38,1 мм) бўлган сегментлар ўрнатилиши мумкин.
Ургич шнеги шароитга қараб 4 хил тезликда айланиши ва ургич тубига нисбатан 12,7…25 мм тиркиш билан ўрнатилиши мумкин.
Ургични кўтариб-туширишда силкинмаслиги учун пневмоаккумулятор ўрнатилган. Янчиш аппаратини мухофаза қилиш максадида эса ургич тоштуткич билан жихозланган.
«Кейс» комбайнларига аксиал-роторли янчиш аппарати 6 ўрнатилган (229- расм). Бу турдаги аппарат илгари кенг таркалган штифтли ёки савагичли барабан ўрнатилган аппаратдан тубдан фарк килади.
Аксиал-роторли янчиш аппарати асосини (230- расм) ута узун (деярли 3,0 м) ротор (барабан) 3 ва унга кийдирилган кузгалмас кобик 2 ташкил килади. Ротор 3 вал 6 га ўрнатилган шкив 10 ёрдамида иккита таянч подшипниклар 8 да айланиб туради, кобик эса кузгалмасдир.
Ургичнинг кия транспортёри 5 келтираётган ғалла ни ичкарига тортиб киритиш учун роторнинг бош қисмига винтсимон куракча 1 ўрнатилган.
Роторнинг биринчи ярми ғалла ни янчишга мўлжалланганлиги сабабли, унинг сиртига турли шаклдаги савагич 4 (майда ёки йирик тишли эговсимон узун, киска, винтсимон букилган ёки тўғри бруслар) ўрнатилган. Савагичлар ротор сиртига чап юналишдаги винт чизик бўйлаб жойлаштирилган, шу сабабли улар ғалла ни роторнинг охирига узлуксиз силжитиб туради.
Роторнинг иккинчи ярми сомон элагич вазифасини бажаради, шу сабабли у ерга савагичлар урнига сомон титкич 7 лар ўрнатилган бўлиб, кобиги эса сомонни элаш учун уч сектсияли галвирсимон сирт кўринишида тайёрланган.
Комбайннинг тозалаш қисмига меъёридан ортиқ майдаланган сомон ва кипиклар тушмаслиги учун айрим сектсиялар тешиксиз ўрнатилиши мумкин.
Бошоклардан донни ажратиб олиш жараёнини кучайтириш максадида, ротор кобигининг ички сиртига унг юналишдаги винт чизиклари бўйлаб кузгалмас ковурга 5 лар ўрнатилган. Янчилаётган ғалла дан донни ажратиб олиш учун кобик биринчи ярмининг пастки булаги йирик галвир шаклида, унинг туби (ротор таглиги, дека) эса чивикли панжара 10 кўринишида ясалган. Чивикли панжара устига донни янчиб ажратувчи брус (планка)лар ўрнатилган. Ротор таглиги олдинма-кейин жойлашган учта булак (сектсия) дан иборатдир. Таглик бир текис юкланиши учун баъзан унинг панжарасимон қисмининг айрим жойларини брус (пластина)лар билан битик килиб ёпиб куйиш максадга мувофик бўлади. Кийин янчиладиган ғалла га ишлов беришда, таглик панжараси чивиклари устидаги бруслар уртасига қўшимча брус ўрнатилиши мумкин. Кобик иккинчи булагининг ярмидан ортиқрок қисмида дарчалар 9 мавжуд.
Ротор билан унинг таглиги орасидаги тиркишни, иш жойидан комбайнчи электрик восита ёрдамида ўзгартириши мумкин. Аммо тиркиш роторга экстсентрик, бир хил кенгликда булмай, балки поялар киритилаётган томонида кенгрок, чиқаётган томонда торрок килиб ўрнатилади (230-а расм). Ротор кобигидан чиқаётган сомон буюртмачи хохишига кура фирма томонидан ўрнатиладиган сомон туплагич ёки уни майдалаб ерга сочиб кетадиган мослама (229- расмдаги майдалагич 16 ва сомон сочгич 17) билан таъминланиши мумкин.
Комбайннинг тозалаш қисми ишлаш принтсипи буйича бошқа фирмаларникидан деярли фарк килмайди (229- расм): устки (чори) 18, пастки (дон) 20 галвирлар ва уларнинг тагига кучли ҳаво юборадиган диаметриал вентилятор 22 лардан ташкил топган. Тозаланган донни элеватор 21 дон бункерига, чала янчилган бошокларни такрор янчиш учун ротор устига ташлайдиган бошок элеватори 19 лар хизмат килади.
Комбайннинг технологик иш жараёни куйидагича бажарилади: мотовило парраги поялар тупламини уриш аппаратига энгаштириб келтиради ва қирқиш вақтида уларни суяб туради. Кейин, шу парракнинг узи урилган пояларни ургич тубига ётишига ёрдам беради. Ургич шнеги четдаги пояларни уртага туплаб, уларни кия транспортёрга етказиб беради. Транспортёр эса урилган ғалла ни янчиш аппаратига узатади. Транспортёрдаги мослама поялар билан аралашиб келаётган тошларни ажратиб олиб колади.
Ротор учидаги винтсимон куракчалар транспортёр узатаётган ғалла ни кобик ичига тортиб киритади ва ротор билан панжарасимон таглик орасидаги тиркишга силжитади. Айланаётган ротор тишлари ғалла ни панжарасимон тагликнинг кўп киррали юзаси бўйлаб катта тезлик билан судраб утади. Таглик тиркишидан чиккан ғалла ротор тишлари таъсирида узлуксиз орқага силжитилади. Кобик ичига ротор тишлари жойлашган винтга тескари килиб ковургалар ўрнатилган бўлиб, улар бошок зарб билан урилганида доннинг ажралиб чикишини кучайтиради. Шу билан бирга, янчилаётган ғалла нинг кобик бўйлаб силжиши секинлашиб, донни тўлиқ ажратиб олишга имкон тугилади. Тишлар таъсирида янчилаётган масса ротор билан биргаликда кобик ичида бир неча марта (тахминан 2,5...3,0 марта) айланиб, такроран панжарасимон таглик устидан судраб утилади. Натижада янчилаётган ғалла га мазкур аппаратнинг таъсир юли ва вақти оддий аппаратларга нисбатан бир неча (6...7) марта кўп бўлади. Шу сабабли роторнинг зарб бериш тезлигини минимал, барабан ва таглик орасидаги тиркишни эса купрок ўрнатиб, донларни бошоклардан шикастлантирмай, тўлиқ ажратиб олиш имконини яратиш мумкин.
Янчилаётган ғалла роторли барабаннинг биринчи ярмидан утгандаёк улардаги дон бошокдан деярли тўлиқ ажраб улгуради. Шу сабабли роторнинг иккинчи ярмида янчиш урнига сомон эланади, дон ва бошок қолдиқлари ажратиб олинади. Бу жараён оддий комбайндаги сомон элагич иши урнини босади. Ротор ва кобик оралиКидан майдаланиб чиқаётган сомон, буюртмачининг хохишига қараб майдаланиб, ерга сочилиши ёки сомон туплагичда йигиб олиниши мумкин. Кобикдаги тешиклардан пастга тушган дон ва майда аралашмалар шнек ёрдамида тозалаш қисмига, унинг юқори (чори) галвири устига етказилади. Тебраниб-титраб ҳаракатланаётган бу галвир кузларидан тоза дон билан биргаликда майда аралашмалар пастки (дон) галвирига тушади ва эланади. ўалвирлар остидан юқорига қараб узлуксиз таъсир килаётган кучли ҳаво окими енгил ва пуч аралашмаларни орқа томонга учириб олиб кетади, натижада дон тозаланади. Тозаланган соф дон пастки галвир кузларидан утиб, дон шнегига тупланиб тушади. Шнек эса уни дон элеваторига, сунгра бункерга етказади. ўалвир кузларидан ута олмаган йирик ва огир бошоклар юқори галвир узайтиргичидан бошок шнегига, сунг бошок элеватори ёрдамида такрорий янчиш учун ротор устига ташланади.
Қисмларни ишга созлаш махсус электрик ёки гидравлик воситалар ёрдамида амалга оширилади. Айрим созлаш ишлари кулда бажарилиши мумкин.
Кабинадаги куплаб прибор ва бошкарув органлари комбайн хайдовчисига сифатли ишлашига, иш вақтида ҳамма қисмларнинг ҳолати, иши тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиб туриши ва иш сифатини назорат қилишига, технологик жараённи оптимал режимда бажарилишига замин яратади; двигател иш тартиби, кабинадаги микроиклим, гидро ва электр система кўрсаткичларидан ташқари асбоблар ёрдамида куйидагилар ҳам назорат килиб турилиши мумкин: бункердаги дон миқдори; бункердаги донни бушатиш шнегининг ҳолати, комбайн тезлигига ротор айланиш тезлигининг мутаносиблиги, урилган майдон катталиги, мотовило тезлиги, дала нотекисликларига ургичнинг мосланиши (автоматик ва кулда); ротор билан унинг таглиги орасидаги тиркиш оралиКи, тозалаш қисми вентиляторининг тезлиги, роторнинг айланиш тезлиги, мотовило парраги тезлигининг комбайн тезлигига мутаносиблиги; кия транспортёрнинг ҳолати ва бошкалар.
Комбайнга бошқа ўлчамдаги юриш ғилдираклари ўрнатилса, кия транспортёр тезлигини ҳам унга мос ҳол да ўзгартириш талаб қилинади.
Янчилаётган экиннинг турига қараб, роторнинг айланиш тезлиги 300—1200 айл/мин оралигида ўзгартирилиши мумкин. Барабаннинг тезлиги меъёридан ортиқ бўлса, дон чатнаши, кўпайиши, аксинча, кам бўлса — чала янчилиши мумкин. Аммо роторнинг минимал тезлиги янчилаётган махсулотнинг марказдан кочма кучлар таъсирида кобикдаги кузгалмас ковургаларга зарб билан урилишини таъминлайдиган миқдоридан кам булмаслиги керак. Ротор тезлигининг меъёридан ошиб кетганлигини доннинг бункерга чатнаб тушишидан ташқари, сомоннинг майда булакларга булиниб чиқаётганлигидан ҳам билиш мумкин.
Янчилаётган махсулотнинг турига қараб, ротор сиртига турли савагич (тўғри винтсимон, эгилган эговсимон брус, планка) лар ёки тишлар ўрнатилади. Винтсимон брус купинча маккажухорига мосланган бўлса ҳам, аммо бугдой учун ҳам ишлатилиши мумкин. Буни ротор кобигидаги кузгалмас ковургаларни турли ҳолатда котириш хисобига поялар силжишини камайтириш максадида, яъни тўлиқрок янчиш учун ковургалар тикрок ўрнатилади.
Барабан таглиги беш хил вариантда ўрнатилиши мумкин (панжара чивикларининг диаметри ўзгартирилса, тешиклар ўлчами ҳам ўзгаради). Таглик билан ротор орасидаги тиркиш керагидан ортиқ бўлса, роторнинг тагликни сидириб тозалаши камаяди.
Натижада таглик тешиклари тикилиб колиши мумкин. Таглик тешиклари турли шаклда бўлиб, янчилаётган махсулотга мослаб алмаштириб куйилади. Чузинчок тешикли таглик сомонни купрок майдалаб, кучлирок эзиб юборади. Шу сабабли фирмага купинча шакли ҳар хил бўлган таглик қисмларини тайёрлашга буюртма бериш керак.
Комбайн ишидаги айрим камчиликларни бартараф этишда куйидаги чоралар курилади:
Дон кўп шикастланса: ротор тезлигини камайтириш, барабан таглиги билан ротор орасидаги тиркишни катталаштириш, таглик панжарасидаги чивикларнинг бир қисмини олиб ташлаш керак.
Дон чала янчилаётган бўлса: ротор тезлигини ошириш, барабан таглиги билан ротор орасидаги тиркишни торайтириш, қўшимча ковургалар ўрнатиш керак.
Сомон билан бирга дон кушилиб чикиб кетаётган бўлса, барабан таглигининг тешиклари тикилиб колган (ургич паст ўрнатилганлиги сабабли тупроқ донга аралашиб, тешикларга тикилиб колади) бўлса, уни тозалаш, агар тешикларга дон тикилиб колаверса: ротор билан таглик орасидаги тиркишни, таглик панжарасидаги чивиклар сонини, ротор тезлигини камайтириш, кобик ковургаларини ётикрок ўрнатиш керак.
Устки галвирдан майда сомон билан кипик аралашган дон тушиши кузатилса: ҳаво окимини кучайтириш, шу галвир кузларини катталаштириш, ротор тезлигини камайтириш керак.
Пастки галвир донни тозалаб улгурмаётгани кузатилса: устки (чори) галвирнинг кузларини торайтириш, ҳаво окимини кўпайтириш, комбайн ва ротор тезлигини камайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |