Неъматов, Р. Расулов.
Ўзбек тили Ьистем лексикологияси
асослари. Т., „Ўқитувчи” , 1995, 13- б.
19
www.ziyouz.com kutubxonasi
бири „бевосита асосланиш“ (непосредственная мотивация),
иккинчиси „билвосита асосланиш" (опосредстванная мотива-
ция) деб таърифланади1. Бундай қарашнинг рус тилига
нисбатан қай даражада асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақида
аниқ бир нарса дейиш бизнинг вазифамизга кирмайди. Лекин
ўзбек тили ясама сўзлари нуқтаи назаридан бундай қарашга
асос ҳам, эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки, юқорида алоҳида қайд
этилганидек, ҳар бир ясама сўзда сўз ясалиш асоси ҳам, сўз
ясовчи ҳам битта бўлади. Ясама сўзнинг ўзи ҳам, унинг
маъноси ҳам ана шу икки компонентнинг ўзи ва уларнинг
маъноси билан асосланилади, бошқа „асословчи“га ҳеч
қандай эҳтиёж бўлмайди. Ҳатто, ясама сўзнинг асоси ясама
сўз бўлганида ҳам, уни асослаш учун хизмат қилишини
исботлаб бўлмайди. М асалан,
теримчи
сўзидаги
тер
„қисми“нинг шахс оти ясалиши учун қай даражада (бил-
восита) асос бўлишини исботлаб кўринг. (Бунда шахс отлари
феълдан ясалмаслигига ҳам эътибор беринг.)
Агар ясама сўздан ҳосил қилинган сўзларда иккита сўз
ясалиш асоси ҳақида гапириш мумкин бўлса, у ҳолда сўз
ясовчининг ҳам иккита бўлишини тан олишга тўғри келадики,
бунинг мумкин эмаслигини исботлашга ҳожат бўлмаса керак.
Айрим ишларда ясама сўзнинг сўз бирикмасидан ҳам
ҳосил қилиниши ҳақида гипирилади2 ва мисол сифатида
беш
йил
+
лик
>
бешйиллик, темир йўл
+
чи < темирйўлчи
кабилар
келтирилади. Лекин бундай саноқли сўзлар рус тилидан
таржима (калькалаш) натижасида ҳосил қилинган сўзлардир.
Ўзбек тилининг ўзида сўз бирикмасидан сўз ясаш ҳодисаси
йўқ. Бу тилда янги сўзлар фақат сўздан ҳосил қилинади.
Юқорида келтирилган каби сўзлар ўзбек тили сўз ясалиши-
нинг бирор типини ҳосил қилмайди ёки сўз ясалишининг
бирор типига кирмайди („Сўз ясалиш типи“ баҳсига қаранг).
Умуман, ясама сўз, унинг таркибий қисмлари, жумладан,
сўз ясалиш асосига хос хусусиятлар ўзбек тилида сўз бирик-
масининг сўз ясалиш асоси бўла олмаслигини кўрсатади.
Аксинча, ҳатто, бирор сўз ясовчи қўшимча сўз бирикмасига
1 Русская грамматика. Т. 1, изд. „Наука“, М., 1982, 134- б.
2 Ш . Шаҳобиддинова. Ўзбек тили морфологияси умумийлик ва
хусусийлик диалектикаси талқинида, 2- жузв: маъно шакл ва категория
умумийлик, хусусийлик нуқтаи назаридан. Андижон, 1994, 24- б.
20
www.ziyouz.com kutubxonasi
қўшилса, бу ҳол шу ўринда унинг сўз ясовчи эмаслигини
кўрсатади. Масалан,
-ли
қўшимчасининг
юқори мартабали,
ўн беш хонали, ўрта ва олий маълумотли
каби сўз бирикмалари-
даги қўлланиши ҳақида „Сўз ясовчи“ қисмқда гапирилади.
Хуллас, сўз ясалиш асоси сифатида лексема лисоний
бирлик саналади. У туб ёки ясама сўзга тенг бўлиши мумкин.
Лекин айни ясама сўз таркибида у ажралмас бутунлик (сўз
ясалиш бирлиги) мавқеида бўлади. Сўз ясалиш жараёнида
умуман шу луғавий бирлиқдан эмас, балки унинг муайян
маъноси ёки маъноларидан сўз ясалади. (Бу ҳақда „Сўз
ясовчи“ қисмида ҳам тўхталамиз.)
Сўз ясовчи. Ҳар қандай ясама сўзнинг таркиби икки
қисмдан — сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчидан иборат бўли-
шини кўрдик. Янги сўз ясашда доим шу икки компонент
иштирок этиши сабабли айрим ишларда, айниқса, рус тилига
оид ишларда, сўз ясалиш асоси ҳам сўз ясовчи, „ясовчи“ ь
дейилаверади. Ўзбек тилшунослигида бу ҳақда А. Бердиалиев
„Ўзбек тилида сўз ясовчи қўшма аффикслар” номли ном-
зодлик диссертациясида (
Тошкент, 1970),
жумладан, қуйи-
дагича фикрни билдиради: „... ўзбек тилида аффиксал сўз
ясалиши соҳасида ясовчи элемент деб, одатда фақат аффикс-
нинг ўзи қараб келинган, ўзак-негиз ясовчи элемент сифатида
қаралмаган, шунга кўра у семантик жиҳатдан кенг таҳлил
қилинмаган, ҳолбуки, масалан,
ипакчи
сўзининг ҳар икки
элементи ҳам ясовчилардир...
ипакчи
сўзи
ипак
ва
-чи
эле-
ментларидан ҳосил қилинган“.
Сўз ясалишида икки қисм — сўз ясалиш асоси ва сўз
ясовчи иштирок этиши, ясама сўз шу икки қисмнинг бири-
кувидан ҳосил бўлиши тўғри. Лекин фақат шунга асосланиб,
моҳиятан бир-биридан фарқли бўлган сўз ясалиш бирлик-
ларини (сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчини) бир хил ном
билан, яъни „сўз ясовчи“ деб аташ ҳеч бир жиҳатдан мақбул
эмас. Мақбул эмасликдан ташқари, бу нарса муайян тил
бирлигига хос моҳиятни сеза билмаслик, фарқламасликдан
бошқа нарса эмас. Сўз ясалишида иштирок этувчи бу икки
компонент маъноси, вазифаси ва бошқа хусусиятлари билан
бир-биридан фаркданади. Шунга кўра, буларнинг ҳар бирини,
ўз маъно ва вазифаси асосида, алоҳида ном билан аташ лозим.
„Сўз ясалиш асоси“ термини ясама сўзнинг шу ком-
понентини умумий хусусиятига кўра атайди. Бунда унинг
? \
www.ziyouz.com kutubxonasi
материал жиҳатдан қандай бирлик эқани акс этмайди.
Масалан,
терим
сўзининг
тер
қисми (ясама сўзнинг таркибий
қисми сифатида) сўз ясалиш асоси, материал қисм сифатида —
лексема, туб сўз, феъл.
Теримчи
сўзининг
терим
қисми —
сўз ясалиш асоси, материал қисм сифатида — ясама сўз, от.
„Сўз ясовчи“ термини ҳам ясама сўзнинг иккинчи
таркибий қисмини умумий (асосий) хусусиятига кўра атайди
ва бу номда унинг материал жиҳатдан қандай бирлик экани
акс этмайди. М асалан,
рангдор, қабулхона, камчиқим
сўзларидаги
-дор, -хона, кам-
сўз ясалиш бирлиги сифатида —
сўз ясовчи. Материал бирлик сифатида эса
-дор
— аффикс,
-хона
— аффиксоид,
кам
— ёрдамчи сўз.
Демак, „сўз ясовчи“ деганда, сўз ясалиш асосига нисбатан
олиниб, унга қўшиладиган ва ясама сўзни ҳосил қиладиган
компонент тушунилади. Ана шундай тушунилганда, аталганда
сўз ясалиш асоси
ва
сўз ясовчи
терминлари ҳар бир бирликнинг
(ясама сўз компонентларининг) моҳиятини, уларнинг ўзаро
фарқини аниқ акс эттиради ва сўз ясалиш бирликларининг
атамаси ҳисобланади.
Сўз ясовчилар ўзбек тилвда сўз ясалиш асосига ва сўз
охирига қўшилади, яъни суффикс, суффиксовд характервда
бўлади:
ишчи, ишла, ишхона
каби. Тожик твдвдан ўзлашган
айрим сўз ясовчиларгина сўз ясалиш асосига унинг олдидан
қўшилади:
нотўғри, серҳаракат, камгап
каби. Лекин бу ҳол
ясама сўзнинг маъно ёки бошқа хусусиятига таъсир этмайди,
Шунинг учун уларни алоҳида таҳлил этишнинг ҳожати йўқ.
Ҳар қандай ясама сўзда сўз ясалиш асоси битта бўлга-
нвдек, сўз ясовчи ҳам битта бўлади:
уйсоз, кўримсиз, терим,
теримчи, серунум, қуруқчилик, камгап.
Кўрдикки, сўз ясовчи вазифасвда аффикс, аффиксовд,
ёрдамчи сўз қўлланади. Рус тилшунослигида сўз ясовчи-
ларнинг барча турлари учун умумлаштирувчи „словообразова-
тельньш формант“ термини қўлланади. Ўзбек тили сўз ясов-
чиларига нисбатан ҳам, ўрни билан, умумлаштирувчи „фор-
мант“ сўзини („сўз ясовчи формант“ терминини) қўллаш
мумкин.
Сўз ясовчи ҳам янги сўз ясалишвда ўз маъноси билан
қатнашади. Унинг маъноси сўз ясалиш асосининг маъносига
нисбатан умумийроқ характерга эга бўлади.
Мусиқачи, боксчи,
кончи
сўзларининг
кон, бокс, мусиқа
қисми аниқ нарсани
22
www.ziyouz.com kutubxonasi
билдиради (атайди).
-чи
сўз ясовчиси уларнинг ҳаммасида
шахс маъносини билдиради, шахс маъноли от ясайди.
Лекин сўз ясовчининг маъноси сўз ясалиш асосининг
маъносига нисбатан қанчалик умумийлик хусусиятига эга
бўлмасин, унда муайянлик (конкретлик) ҳам бўлади.
Масалан,
-чи
ясовчисининг „шахс“ маъносига эгалигининг
(шахс ифодалашининг) ўзиёқ ундаги муайянликдир. Шунинг
учун ҳам у умуман от эмас, балки
Do'stlaringiz bilan baham: |