Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

-чи
ва 
-ла
сўз ясовчи. 
„Қўшма сўз“ деб аталувчи сўзларда бундай ҳолат йўқ. 
Кўрқбўғин, итбурун, бойўғли, қирқоғайни
кабиларда сўз ясовчи 
қисм (бирлик) йўқ. Бинобарин, улар сўз ясалиш таркибига 
эга эмас ва бу сўзларнинг ясалиш усули бор, улар бир усудца 
ясалган сўзлар, дейиш мумкин эмас.
Иккинчидан, сўз ясаш усули билан ҳосил қилинган сўз 
(ясама сўз) сўз ясовчи ёрдамида маълум бир сўздан ҳосил 
қилинади ва бу сўз (ясама сўзнинг шу қисми) сўз ясалиш
9
www.ziyouz.com kutubxonasi


асоси ҳисобланади. Масалан, 
роҳатяанмоқ
сўзи 
роҳат
сўзидан 
ясалган. Бу сўзда 
роҳат
— сўз ясалиш асоси, 
-лан
— сўз ясовчи 
қўшимча. Ҳар қандай ясама сўз ана шундай икки қисмдан 
— сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи қисмдан иборат бўлади1. 
„Қўшма сўзлар“ эса бундай таркибга эга бўлмайди. Демак, 
улар сўз ясаш воситасига ҳам, усулига ҳам эга эмас.
Учинчидан, махсус усул билан, махсус бирликлар ёрда- 
мида ясалган сўзларнинг маъноси унинг қисмлари маъно- 
сидан юзага келади, унинг маъносини қисмлари маъноси 
билан асослаш мумкин бўлади: 
дуторчи
— дутор чалувчи 
(созанда), 
оғирлашди
— вазни оғир бўлди, 
чиройли —
яхши 
(ёқимли) чиройга эга ва б. „Қўшма сўз“ларда бундай ҳолат 
йўқ: 
итоғиз
(гулнинг номи) сўзининг маъносини унинг қисм- 
лари (
ит, оғиз
сўзлари) маъноси билан асослаб бўлмайди.
Ана шу уч фактнинг ўзиёқ ўзбек тилида сўз ясалишининг 
„композиция усули“ (ёки „сўз қўшиш усули“) деб аташ 
мумкин бўлган усули йўқлигипи тўла тасдиқлайди.
„Қўшма сўз“ларнинг юзага келиши, пайдо бўлиши 
масаласига келсак, бунинг йўли турлича. Жумладан, уларнинг 
баъзилари ўзга тилдан шундай ҳолича ўзлаштирилган бўлади. 
Мас., 
гулбеор, гултожихўроз, оромижон
сўзлари тожик тилидан 
ўзлашган. Улар ўзбек тилининг ясама сўзлари ҳисобланмайди. 
Демак, буларга нисбатан „қўшма“ (,,қўшиш“) сўзини қўллаш 
ҳам тўғри бўлмайди.
Устқурма
сўзи русча „надстройка“ сўзини калькалаш * 
йўли билан ҳосил қилинган. Калькалаш сўз ҳосил қилишнинг 
бир йўли. Лекин сўз ясаш усули эмас. Шунинг учун ҳам 
устқурма
сўзи ясама сўзларнинг умумий маъноси билан 
бирлашувчи бирон типига (турига) кирмайди; сўз ясалиш 
асоси ва сўз ясовчидан иборат таркибга эга эмас. Бу сўз, 
таркибида иккита луғавий маъноли қисм борлигидан қатъи 
назар қўшма сўз ҳисобланмайди (чунки „сўз қўшиш“ йўли 
билан ҳосил қилинмаган). Аффиксация усули билан ясалган 
сўз дейиш ҳам мумкин эмас. Чунки у 
„устқур“
дан 
-ма
аффикси ёрдамида ясалаётгани йўқ. Агар таркибий қисм- 
ларининг хусусиятига кўра (икки луғавий маъноли қисм ва
1 Бу ҳодиса бошқа ишларимизда, жумладан, „Ўзбек тилида сўзнинг 
морфологик таркиби масаласи” номли ишда (ЎТА, 1988, № I, 2 9 -3 3 - 
бетлар) ҳам қайд этилган.
10
www.ziyouz.com kutubxonasi


бир аффикс борлигига кўра) сўз ясаш усули белгиланадиган 
бўлса, бу сўзни „композиция-аффиксация усули“ билан 
ясалган дейишга тўғри келади. Бироқ бундай дейиш мумкин 
эмас.
„Қўшма сўз“ларнинг анчагина қисми сўз бирикмасининг 
(синтактик бирликнинг) луғавий бирликка (лексемага) ўтиши 
натижасида юзага келган: 
белбоғ, мингбоши, олмақоқи,
токқайчи
кабилар. Бундай сўзларнинг юзага келиши (сўз 
бирикмасининг сўзга айланиши) маълум муддат (жараён) 
ўтиши билан боғлиқ ва у ҳозирги (синхрон) сўз ясалишига 
кирмайди. Бунда ҳар бир сўзнинг юзага келиши алоҳида 
амалга ошади. Демак, бу ҳодиса ҳам системани ташкил 
этмайди. Бундай сўзлар ҳам сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи 
қисмцан иборат таркибга эга бўлмайди.
„Қўшма сўз“ларнинг айримлари маълум нарсани бошқа 
бирор нарса ёки белгига нисбатлаш, ундаги бирор белги 
асосида номлаш орқали ҳосил қилинган: 
ойболта, девқомат,
қизилиштон, мингоёқ
ва бошқалар. Лекин бундай сўзлар сўз 
ясалиш асоси ва сўз ясовчи қисмдан иборат таркибга эга 
бўлмайди. Уларнинг (шу сўзлар билдирган нарсанинг) нима 
учун шундай аталиши ҳар бир сўзнинг ўз доирасида 
изоҳланади. Қушнинг нима учун 
қизилиштон
деб аталиши 
шу қушнинг ўзидаги (ўзига хос) белгиси билан асосланади. 
Белги эса сўз ясаш бирлиги эмас.
Бу фактлар ҳам ўзбек тилида сўз ясашнинг „композиция 
усули“ деб аташ мумкин ва лозим бўлган алоҳида усули 
йўқлиги, шунингдек, таркибида бирдан ортиқ луғавий маъ- 
ноли қисм бўлган сўзларни „қўшма сўз“ деб аташга асос 
йўқлигини кўрсатади.
Ҳар бир ясама сўз сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчидан 
иборат таркибга эга бўлишини кўрдик. Ана шу таркиб сўз 
ясашнинг модели ҳисобланади. „Қўшма сўз“ деб аталаётган 
сўзларда эса сўз ясаш модели йўқ.
Тўғри, қўшма сўзларга оид ишларда қўшма сўзларнинг 
ясалиш модели борлиги ҳақида гапирилади ва бунда „қўшма 
сўз“нинг таркиби қайси туркумга оид сўздан бўлиши назарда 
тутилади. Масалан, 
кўзойнак
— от + от модели, 
оққуш —
си- 
фат + от модели, 
қирқоғайни
— сон+от модели деб таърифла- 
нади. Бироқ буларда ҳеч қандай сўз ясаш модели йўқ ва улар 
таркибининг қайси сўз туркумига оид сўзлардан бўлиши сўз 
ясалиши нуқгаи назаридан ҳеч нарсани белгиламайди.
11
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бир хил моделдаги сўз бирикмаларидан келиб чиққан 
айрим сўзларнинг бир компоненти, одатда, кейинги ком- 
поненти айнан бир сўздан бўлади. Натижада, у такрорланувчи 
қисмдек, аниқроғи, сўз ясовчи қисмдек туюлади: 
карвонбоши,
ишбоши, жўрабоши, мингбоши, юртбоши
кабилар. Лекин 
буларда сўз ясовчи қисм ҳам, ясама сўзга хос таркиб ҳам 
йўқ. Ҳатто, бундай сўзларнинг айримларида сўз бирикмаси 
эканлигини кўрсатувчи, иккинчи компонентдаги 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish