Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

билим
сўзи 
бил
сўзига 
-(и) м
қўшимчасини қўшиш 
билан ҳосил қилинган. Демак, бу усул — қўшимча қўшиш 
усули. Ҳар қандай ясама сўз ана шундай таркибий қисмдан — 
сўз ясалиш асоси
ва 
сўз ясовчидан
иборат таркибий қисмдан 
иборат бўлади. Шундай қисмларни бириктириб, сўз ҳосил 
қилиш сўз ясаш усулини белгилайди.
Сўз ясаш ҳодисаси ва усули шундай тушунилганда, сўз 
ясаш усули деб таърифланаётган усулларнинг кўпчилиги сўз 
ясаш усули эмаслиги маълум бўлиб қолади.
„Фонетик усул“ деб аталаётган усулда 
бўр — бўз, кўр —
кўз, семир — семиз, ака — ука
каби (фонетик ўзгариш билан 
юзага келган) сўзлар назарда тутилади. Лекин, биринчидан
бундай сўзлар тилда жуда кам. Иккинчидан, бунда сўз ясаш 
ҳодисаси ҳам, сўз ясаш усули ҳам йўқ. Худди шу сабабли ҳам 
бу ҳодисада бирон тизим кўринмайди. 1
1 Ўзбек тили грамматикаси, икки томлик, I том, Морфология, Т., 
„Фан“ нашриёти, 1975, 2 2 -2 3 - бетлар.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сўз ясалишининг „лексик-семантик“, „морфологик- 
синтактик“ усуллари деб таърифланаётган „усул“ларида ҳам 
сўзнинг бирор сабаб туфайли юзага келиш ҳодисаси бор, 
лекин сўз ясаш ҳодисаси йўқ. Масалан, 
эртага, бирдан, кунда
сўзлари келиш ик шаклидаги отнинг маъно ўзгариши 
(келишик шаклига хос маъно, вазифанинг йўқолиши) ту- 
файли юзага келган, буларда ҳам сўз ясаш усули ҳақида га- 
пириш мумкин бўлмайди.
Ана шу факгнинг ўзиёқ кўрсатадики, бирон ҳодиса (сабаб) 
туфайли лексеманинг юзага келиши сўз ясаш ҳодисаси, 
лексеманинг ўзи эса ясама сўз ҳисобланмайди ва уларга 
нисбатан сўз ясаш усули ҳақида гапириш мумкин эмас.
Ўзбек тили сўз ясалишига оид ишларнинг ҳаммасида сўз 
ясаш нинг „композиция усули“ қайд этилади ва у сўз 
ясашнинг маҳсулдор усули сифатида таърифланади. Бироқ 
ҳодисага бевосита ўзбек тилининг ўз материалларидан келиб 
чиқиб ёндошилса, бу тилда сўз ясашнинг „композиция усули“ 
деб аташ мумкин ва лозим бўлган усули йўқлиги маълум 
бўлади.
Композиция усули билан сўз ясаш деганда, сўз қўшиш 
йўли билан сўз ясаш тушунилади. Ўзбек тилида икки муста- 
қил сўз маълум грамматик шакдца бирикади ва бирикувчи 
сўзлар ўртасида грамматик алоқа борлигц сезилиб туради. 
Бундай бирикиш (боғланиш) натижасида луғавий бирлик, 
яъни лексема эмас, балки синтактик бирлик — сўз бирикмаси 
ёки гап ҳосил бўлади. (Мисол келтиришга ҳожат йўқ.) Шу 
фактнинг ўзиёқ кўрсатадики, „сўз қўшиш билан сўз ясалиши“ 
(шундай сўз ясаш усули) ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Лингвистик адабиётларда ана шу нарса қайд этилди. Бунга 
эса кейинчалик етарли эътибор берилмади. Айримлар бу 
билан бутунлай ҳисоблашмай, аввалгича фикр юритавер- 
дилар. Баъзилар эса бу гапда асос борлигини сезиб, „сўз қў- 
шиш“ (,,словосложение“) ўрнида „асос қўшиш“ („основосло- 
жение“), „ўзак қўшиш“, „лексема қўшиш“ терминларини 
қўллашни маъқул кўрдилар. Лекин булар масаланинг моҳия- 
тини ойдинлаштиролмайди, сўз ясалишининг шундай усули 
борлигини тасдиқлай олмайди. Чунки ўзбек тилида „асос 
қўшиш“ ёки „ўзак қўшиш“ ҳодисасининг ўзи йўқ. Бу 
терминлар рус тилига оид ишлар таъсирида қўлланди.
8
www.ziyouz.com kutubxonasi


Савол туғилиши мумкин: „Ўзбек тилида содца сўзлардан 
фарқланувчи ва „қўшма сўз“ деб аталаётган сўзлар кўп 
миқцорда бор-ку, буларнинг ясалиш йўлини қандай усул 
дейиш мумкин?“
Аввало, айтиш керакки, фақатгина бир нарса, яъни тар- 
кибида луғавий маъноли бирдан ортиқ қисм (компонент) 
борлигигина бундай сўзларнинг махсус усул билан ясалиши 
тасаввурини беради. Масалан, 
тўғрила
сўзи аффикс қўшиш 
усули билан (тўғри+ла) юзага келган бўлса, 
отқулоқ
сўзи 
икки сўзни қўшиш (от + қулоқ) йўли билан ҳосил қилинган, 
деган тасаввурни беради. Аслида эса бирдан ортиқ луғавий 
маъноли қисмга (,,сўз“га) эгалик бундай сўзларнинг махсус 
сўз ясаш усули билан ҳосил қилинишини кўрсатувчи белги 
бўла олмайди. Ҳатто, бундай сўзларни „қўшма сўз“ деб атали- 
шининг ўзи ҳам шартли бўлиб, сўз ясаш усулига кўра эмас, 
балки содда сўзлардан фарқли белгисига кўрадир. (Содда 
сўзлар биргина луғавий маъноли қисмга эгалигига кўра 
шундай (,,содда“) деб аталади.) Демак, „содца“, „қўшма“ 
деган сўзларнинг ўзи сўз ясаш усулини кўрсата олмайди. 
Шундай экан, „қўшма сўз“ эканлигига қараб, уларни махсус 
усул билан ясалади, деб ўйлаш ва бу усулнинг қандай усул 
бўлиши ҳақида сўроқ қўйишнинг ўзи ўринли бўлмайди.
Тўғри, „қўшма сўз“ деб аталаётган сўзлар ҳам маълум 
йўл (йўллар) билан юзага келади. Лекин тилда бирор сўзнинг 
у ёки бу йўл орқали, бирор ҳодиса туфайли юзага келиши 
билан махсус усул асосида янги сўз ҳосил қилиш ҳодисасини 
фарқлаш кераклиги айтидци. Бунда қуйидагиларга эътибор 
берилиши лозим.
Биринчидан, сўз ясаш усули билан янги сўз ҳосил қилиш- 
да сўз ясовчи махсус восита (бирлик)дан фойдаланилади, 
шу бирлж сўз ясовчи ҳисобланади. Буни юқорида ҳам кўрдик. 
Масалан, 
сувчи, текисла
сўзларидаги 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish