Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet1/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati


Кириш
m


рига қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг маъно ва моҳиятини тўғри ва осон тушунишга ёрдам беради. Худди шу мақсад билан луғатда қиёс. гГометаси ишла-тилди. Масалан, лингвистик луғатлар ва энциклопедии луғатлар терминларига тузилган луғат маколаларига қараиг.
Рус тилида ёзилган лингвистик адабиётлардан' фой-даланишни, шунингдек русча ва ўзбекча терминларнинг эквивалептларини тўғри белгилаб олишни осонлаштириш мақсадида луғатга ўзбекча термлнларнипг русча экви-валентлари кўрсаткичи илова қилинди.
А
Аббревиатура (итал.- abbreviatura < лог. abbrevio <— қисқартира-ман). 1. Турғун от бирикма составидаги сўзларнннг бош ҳарфидан тузилган қисқартма. Бундай қисқартмаларнинг баъзилари ҳарф-ларнинг номи билан ўқилса (ВЛКСМ — ве-эл-ка-эс-эм), баъзилари ҳарфлар кўреатган товуш билан ўқилади (ТАСС).
2. айн. қисқартма сўз.
Аббревиация. Аббревиатура ҳосил қилиш. қ. аббревиатура.
Абзац (нем. absatz < absetzen — ич томон, орқа томон сурмоқ). 1. Текстни ячги йўлдан бир оз ўрин (уч ҳарф ўрни) қолдириб бош-лащ: Я ней абзацдан ёзмоқ.
2. Текстнинг бир абзацдан кейинги абзацгача бўлган қисми: Икки абзацнц ташлаб ўқимоқ.
Абсолют замон. Ҳаракатнинг нутқ моментига муносабати бево-сита ифодаланадиган замон. Мае, ижро майли формалари ифода­лайдиган замон абсолют замондир: сен айтдинг, сен айтяпсан, сен . айтасан. қиёс. нисбий замон.
Абсолют инкор. Гап мазмунига бир бутун ҳолда оид инкор.
Мае, Иўк, мен у, томонларга бормай.чан дейилганда йўқ, сўзи:
«фодалаётган инкор гап мазмунига бир бутун ҳолда оид; -ма аф-
фикси ифодалайдиган инкор эса бор феъли билдирган ҳаракатга
оид. :
Абсолют синонимлар. Маъноси, қўшимча оттенкаси, қўлланиши ва б. жиҳатлари бир-бирига тўла тенг келувчи сўзлар. Бундай си­нонимлар тилда жуда саноқли бўлиб, асосан, терминларда учрай-ди: тилшунос тилчи, лексикография луғатчилик каби. қ. дуб-яетлар.
Абстракт от. Мавҳум тушунчани ифодаловчи отлар: ёшлик, сев-ги, қайғу ва б.
Автоматик таржима. Аввалдан тузилган алгоритм бўйича элек­трон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) ёрдамида бирор тилга оид текстни бошка тилга таржима қилиш.
Автор гапи. Кўчирма гапли конструкцияларда авторнинг ўзи айтган (кўчирма гапдан ташқари) гап. «Ростдан хам амирни ос-моқчимисиз?»деб сўрад и доктор. (А. Эшонов.) Жўря­бое в ўтиришга ж ой кў р сатиб ме х р и-б о нлик би­лан мурожаат қилди: «Келганингга хурсандман, Ойқиз». киёс. узга.гапи.
Автосемантик гап. Мустақил ran,' грамматик жиҳатдан бошқа ran билан боғлапмаган, коммуникатив* жиҳатдан тугалланган ran. киёс. синсемантик гап.
Автосемантик сўзлар (<грек. avtos — ўзи+semantikos^ифо­даловчи). айн. мустақил сўзлар. қиёс. синсемантик сўзлар.

Агглютинатив
12
13
Аккомодация


Агглютинатив тиллар. Суз ясалиши ва форма ясалиши агглю­тинация (к.) йўли билан бўладиган тиллар. Mac, туркий тиллар, фин-угор тиллари агглютинатив тилларга киради.
Агглютинация «лот. agglutinare— ёпиштирмоқ). 1. Сўзнинг ўзак ски асосини ўзгартмаган ҳолда (ички флексиясиз) унга стан­дарт аффиксларни қўшиш билан сўз ясалиши ва форма ясалиши. Бунда х.ар бир аффикс маълум бир маъно, вазифа билан қатна-шади. Мае, туркий тилларда, жумладан ўзбек тилида ясама' сўз-лар ва сўз формалари ўзак ёки асосга маълум изчиллик билан аф-фикслар қўшиш орқали ҳосил қилинади ва бу аффиксларнинг ҳар бири ўз маъноси билан қатнашади: тер-ам-чи-лар-имиз-га.
2. Икки сўзнинг бир сўзга яхлитланиши. Мае, эчкини эмар > эчки эмар > эчкемар.
Агентив маъно (< лот. agens, agentis — ҳаракат бажарувчиси). Ҳаракат бажарувчиси маъноси. Mac, пайвандчи, уйсоз, кабобпаз сўзларида агентив маъно -чи, -соз, -паз аффикслари ёрдамида реал-лашади.
Адабий норма. Тил ҳодисаларидан адабий тил қоида-талабла-рига мое ҳолда, намунали тарзда фойдаланишни, тилнйнг адабий-лигини таъминловчи воситаларни саралашни белгиловчи норма, қ. норма.
Адабий тил. Умумхалқ тилининг ишланган, сайқал берилган, маълум нормага солинган, халқнинг турли маданий эҳтиёжларига хизмат қилувчи формаси. Адабий тилнинг икки кўриниши бор: 1) ёзма кўриниш, 2) оғзаки кўриниш.
Адвербиализация (< лот. adverbium — равиш). Бошқа туркум-га оид сўзнинг равишга кўчиши. Mac, кунда, якинда, бирдан каби-лар.
Аддитив сон «лот. additivus — қўшилувчи). Компонентлари билдирган миқдорнинг йигиндисидан иборат бўлган миқдорни бял-дирувчи составли сон: ўн беш (10+5), кирк саккиз (40-г8) каби. қиёс. мультипликатив сон.
Аддиция «лот. additio — қўшиш). Трансформациянинг бир усули; содда' ran структурасининг уюшиқ бўлаклар билан кенгай-тирилиши. Мае, Акасига совға олди -*- Акаси, укаси ва сангиллари-га совға олди. қ. трансформация.
Административ стиль. Иш-идора езишмалари, расмий ҳужжат-ларга хос бўлган стиль. Бу сталь ўзига хос сўзлари ва жумла т'у-зилиши билан ажралиб туради.
Адстрат (нем. adstrat). Бир территорияда турли тилларнинг
узоқ пакт бирга амал қилиши натижасида юзага келган икки тил-
лиликиинг тури. • •
Адъективация «лот. adjectivtim —сифат). Бошқа туркумга оид сўзларнинг сифатга кўчиши. Mac, келишган (йигит), меҳнатсе-вар (қиз) каби.
Адъектив ran. Кеси.чи сифат билан ифодаланган. ran: Эл бе-тинч, одамларнинг юзлари ғамгин, суқбатлари серташеищ, эди. (П. Турсун.)
Адъюнкция. Трансформациянинг бир усули; синтактик структу­ра таркибига шу структура мазмунига мувофиқ ксладиган янги сўз-Нннг* киритилиши. Мае, Тошкент Андижондан катта^Тошкент Андижондан акча катта (Аммо шу структурага унча сўзини кири-
тиб бўлмайди). Қиритилган сўз трансформация оператори ҳисобла-нади. қ. трансформация.
Ажратилган аниқловчи. Гапда ўзидаи олдинги аниқловчининг ыаъносиии изоҳлаб, таъкидлаб, алоҳйда интонация ва пауза билан айтиладиган бу'лак: Денисов деҳқонлар орасида юрган собщ ир­ригаторсодда, одамшаванда, лекан талабчан, ҳақиқатчи эди. <Ойбек.)
Ажр<атилган бўлак. Гапнинг мазмун ва интрнацион жиҳатдан ажратилган бўлаги. Бундай бўлак ўзига хос семантик функциям ва интонацияси билан ажралиб турувчи алоҳида синтактик конструк-диядир. Гаи бўлакларини ажратиш билан -маълум бўлакнинг маъ­носи бўрттирилади, таъкидланади, диққат шу бўлакка тортилади; ■фикр ифодасига эмоционаллик, таъкид киритилади ва х,. қ. ажра­тилган тўлдирувчи, ажратилган аниқловчи, ажратилган ҳол.
Ажратилган тўлдирувчи. Гапдаги бирор тўлдирувчининг маъно-сини изохлаб, таъкидлаб, алоҳида интонация билан айтиладиган бўлак: Бу йигитнинг огзидан байт чиқишини, айниқса бунака байт шщишини, ҳеч ким кутмаган бўлса керак, ҳамма гуриллаб кулиб юб'орди: (А. Қаҳҳор.) Бектемирга, собщ содда чйпонга, командир-яинг фикри гоят ёкди. (Ойбек.)
Ажратилган ҳол. Гапда ўзидан олдинги ҳолнинг ^маъносини изохдаб, таъкидлаб, махсус интонация ва пауза билан айтиладиган ■бўлак: Тўй... электростанция ишга тушгандан кейин, яъни феврал-нинг бошларида, ўтказиладиган бўлди. (А. Қах.ҳор.)
Айирув боғловчилари. Уюшиқ бўлаклар, шунингдек қўшма ran составидаги қисмлар билдирган нарса-ҳодисалардан бири бўлиши-ии (борлигини) ёкй улар галма-гал бўлишини кўрсатиш учун хиз­мат қиладигап*боғловчилар: ё..., ёки; ё..., ё...\ баъзан..., баъзан... кабилар: Го% супа четига экилган райҳол ҳиди димоққа урилар, £оҳ том орқасидаги йўнғичқазорда ҳашаротларнинг бир қиёмда чи-риллаши зътиборни тортар эди. (П. Қодиров.) Гоҳ кулиб, гоҳ кул-диради. (Шуҳрат.)
Айирув-чегаралов юкламалари. Узи алоқадор ran бўлагя бил­дирган нзрса-ходиса, ҳаракат кабиларни бошқасидан ажратиб, че-гаралаб кўрсатадиган юкламалар. Mac, факат, -гина каби: Электр кўзгагина эмас, қўлга ҳам ёрдам берсин. (Ойбек.) Факат ўшалар-гина гуноҳингдан кеча олади. (А. Мухтор.)
Академик грамматика. Мамлакатнинг асосий илмий ташкило-ти— Фанлар академияси томонидан нашрга тайсрланган илмий грамматика. Mac, «Фан.» нашриёти томонидак 1975—1976 йиллар-да нашр этилган икки томлик «Узбек тили грамматикаси». к. нор­матив грамматика.
Аккомодация (лот. accomodatio — мувофиқлашув). Енма-ён кел­ган ундош ва унли товушлар артикуляциясининг бир-бирига уй-гунлашуви. Мае, и, у унлилари к, г ундошлари билан ёндош кел-ганда, уларга мослашиб, олдинги қатор унли сифатида талаффуз қилинади: кийик, сигир, бугун, гул. Худдн шу уилилар чуқур тил орка к, ғ ундошлари билан ёндош келганда, уларга мослашиб, маъ­лум дараЖада тил орқа унлиси каби талаффуз қилинади: кийин, ■қуюк; ғужум, ғижим в а б.

Аккумуляция
14
J3
Аналогия


Аккумуляция. Бирор тилда актив ишлатиладиган сўз, иборз ва ш. к. таъсирида худди шундай сўзларнинг бошқа тилда хам ак­тив ишлатила бошлаши.
Актив конструкция. Ҳаракат субъекти эга орқали, ҳаракат объекти эса тўлдирувчи орқали ифодаланган конструкция: Тўгон-бек қамчин дастаси билан унинг суякдан иборат елкасини туртди. (Ойбек.) Додҳо дарчани зичлаб епди. (А. Қаҳхор.) қиёс. пассив конструкция.
Актив луғат. Шу тилда- сўзлашувчилар тушунадиган ва ишла-тадиган, актив равишда к.ўллайдиган сўзлар. қиёс. пассив луғат.
Актив нутқ органлари. Товуш х.осил бўлишида асосий ишии бажарадиган, актив ҳаракат қиладиган оргаилар: тил, лаб, юмшок_ танглай ва б. қи§с. пассив нутқ органлари.
Актив оборот, айн. актив конструкция.
Актуализация (< лот. actualis—ишчан). Тил элементлари по­тенциал хусусиятларининг нутқда ишга туширилиши, уларнинг маз-кур нутқ ситуацияси талабларига мувофиклашуви.
Акустик фонетика (< грек, acustikos — эшитишга оид). Экспе-риментал фонетиканинг нутқ товушлари ҳосил бўлишини товущ тўлқинлари аспектида ўрганувчи бўлими. Акустик жих.атдан то-вушнииг бир қатор белгилари фаркланади: 1) товуш кучи (қ.), 2) товуш баландлиги (/(.), 3) товуш тембри (қ.), 4)'товушнинг чўзицлиги {%■)■■ '
Акцент (-слот, accentus— урғу). Бошқа тилда сўзлагаида то-вушларни ўша тилдагидан бошқача ҳолда, ўз тили товушлари кабк талаффуз этиш: Узбекча акцент билан гапирмоқ.
Акцентема (<лот. accentus— урғу). Бўғиндаги урғунинг Куч-ли-кучсизлиги.
Акцентология (< лот. accentus — урғу+грек. logos—сўз, таъ-лимот). Фонетиканинг урғупи (урғунинг табиати, типи, вазифаси вз ҳ.) ўрганувчи бўлими.
Акцентуация. 1. Сўз ёки фразадаги маълум элемснтларни урғу воситасида ажратиш. . - 2. Езма текстда урғу ўрнини белги билан ифодалаш.
«а»лаш. 1. Рус тилида урғусиз бўғинда о ўрнига а айтилиши. 2. Узбек шеваларипинг айримларида бошқа шевалардаги о ўрнига а айтиш.
Аллегория (<грек. allegoria— ўзгача ифодалаш). Мавҳум ту-шунча ёки идеяларни конкрет образ орқали ифодалаш; мажоз. Mac, бўри сўзининг ёмоилик (ёвузлик), очкўзлик ифодаси учун қўлланиши; тулки сўзининг айёрлик ифодаси учун қулланиши.
Аллитерация (< лот. al — олд, litera — ҳарф). Мисралар, унда-ги сўзлар бошида бир хил ундош товушларнинг такрор қўлланиши: Тунда ухламадим ахтариб, Кутиб турдим булоща бориб, У-чи? Қоқиб- ўтди қанотин, Оқ булутлар бағрини ёриб: (Ҳ. Олимжон.) Бу мисолда т, б, к товушларининг аллитерациясини кўрамиз.
Алломорф, к. алламорфа.
Алломорфа (<грек. alios — бошқа + morphe— форма). Морфе-манинг бири ўрнида иккинчисини ишлатиб бўлмайдиган, қуршов, шароитга қараб сайлаб қўшиладиган морф(а)лари. Масалан, -ги, -ки, -қи морфалари ўзаро алламорф(а) ҳолатида, чунки ҳар бири маълум фонетик шарт-шароитга кўра танлаб қўшилади, бири ўрни-
га иккинчисини ишлатиб бўлмайди: кузги, кечки, ташқи каби.> қиёс. морфеманинг варианти.
Аллофон, к. аллофона.
Аллофона (< грек, alios — бошқа+phone — товуш). Бир фоне-мага бирлашувчи ҳар бир фона. қ. фона. қиёс. фонеманинг варианти.
Алфавит (грек алифбосидаги биринчи икки ҳарфнинг номи — alpha ва beta дан). График шаклларнинг (ҳарф ва белгиларнипг) мажмуи, маълум тартибда жойланган ҳолати. Рус алфавит. Уз­бек алфавиты.
Альвеоляр ундошлар (< лот. alveolus — чукурча, тарновча). Тнлнинг учини ўстки тиш альвеолига тегизиб талаффуз қилинади-ган тил олди ундошлари. Мае., г, д ундощлари.
Альтернатив сўроқ ran. Сўралаётган йкки фараздан бирини тас-диқлашни талаб қиладиган сўроқ ran: Эртага келасизми ёки кел-майсизми? Вактингиз зиқми ёки кутиб тура оласизми?
Альтернация (<лот. alternatio — алмашинув). айн. товушларнинг алмашинувя.
Амалий тилшунослик. Тилшуносликнинг лингвистик масалалар-яи амалий йўл билан ўрганувчи соҳалари (эксперимента.1! фонети­ка, лексикография, лингвостатистика каби).
Аморф тиллар. (<грек. amorphos < а — инкор префикси + гтюг-phe — форма). Аффиксларга эга бўлмаган, сўзлар орасидаги грам-^матик злоқалар битишув йўли билан ёки ёрдамчи сўзлар восита­сида ифодаланадиган тиллар. Мае, хитой тили.
Амфиболия (< грек, amphibolia —-икки маънолилик). Икки хил талқин этиш, икки маънода тушуниш мумкин бўлган жумла (ran). Огзаки нутқда амфиболия интонация ва пауза ёрдамида бартараф қилинади. Янги жойнинг бу дилни сиёх қилувчи манзараси қанча-лик нохуш туюлмасин, Мохидил кўникишга мажбур. (Ж. Абдулла-хонов, «Тўфон».) Мисолдаги бу олмоши дил сўзига боғланса, бир маъно, манзара сўзига боғланса, башка маъно ифодаланади (асли шундай боғлаш кўзда тутилган). Бу олмоши манзара сўзи олди-дан қўлланса, амфиболия йўқолади.
Анализ, к. лингвистик анализ.
Аналитизм. Аналитик қурилишнинг ривожи. к. аналитик кури-лиш.
Аналитик конструкция, қ. аналитик форма.
Аналитик тиллар. Грамматик маънолар (гапда сўзларнинг ўз-аро муносабати) форма ясовчи аффикслар воситасида эмас, балки ёрдамчи сўзлар, сўз тартиби, интонация ёрдамида ифодаланадиган тиллар. Масалан, инглиз, француз, испан тиллари аналитик тиллар группасига киради. киёс. синтетик тиллар.
Аналитик усул. Ёрдамчи сўзлар воситасида ҳосил бўлиш (яса-лиш) усули." киёс. синтетик усул.
Аналитик конструкция, қ. аналитик форма.
Аналитик форма (< грек, analitikos — анализга асосланувчи). Ёрдамчи сўзлар воситасида ҳосил бўлувчи форма. Mac, уйга қа-дар, укам учун (отнинг аналитик формалари); йикитиб юбор, ай-тиб кўр (феълнинг аналитик формалари) ва б. киёс. синтетик форма.
Аналитик қурилиш. Грамматик маънонинг аналитик форма би­лан ифодалапишга асосланадиган қурилиш. киёс, синтетик қурилиш.

Анафора
16
j 7 Аппозитив;


Аналогия (< грек, analogia — мувофиқлик, мослик). Тил эле-мснтлариниит (сўз ясалиш, форма ясалиш ва б. моделларининг) уз-ароқандайдирмуносабат таъсирида ўхшашлик касб этиши, продук-тив бўлган ҳодисанинг бошиасига ёйилиши. Аналогия йўли билан ўзгариш. Аналогия асосида ясалиш. Мае, кара объентсиз феълининг кўр объектлй феълига синоним сифатида қўлланиши (чўчимаслиги-ни кўр қара), шуиингдек, кўр кўмакчи- феълига кара, бо% феъл-ларининг синоним сифатида қўллапиши {ўкиб кўр, ўқиб.қара, ўқиб боқ) ҳам аналогия натижасидир.
Анафора (<.грек. anaphora — юқорига чиқариш). Параллел ту-зилган нутқ парчалари (масалан, мисралар) бошида айнан бир эле-меитнинг такрорланишидан иборат стилистин фигура, зид. эпифора:

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish